Экканингни ўрасан…..

Эгамназар қассоб жуда чайир йигитда.
Не не асов отларни минги қилмади.
Алпкелбатлигича бор.Фақат кўнгли бўш роса.
Не не бойларнинг асовини ҳафта ўтмай минги қилиб берди.
Қассоб деб лақаб олганга яраша бир жонлиғ сўёлмади.
Бир жонлиғни бўғзига тиғ тирай билмади.
Бир асовни минги қилиб гилам олди,бировини минги қилиб чопон олди.
Ҳеч савдолаша билмади.Ўз ҳаққини катта сўрай билмади.
Қирни тепасидаги уч хонали уйини бугун буёғини пардоз қилди,эртан уёғини пардоз қилди.
Рўзғорини алоҳида қилиб олди.
Эгамназар қассоб қирдан ер чопди,экин экди.
Укаси бир келиб маслаҳат солди.
-Ака,энам қартайиб қолди.Уйланаймикин?
Эгамназар қассоб бирнима демади.Жим қолди.Укаси ортига қарай қарай қирдан қишлоққа эниб кетди.
Эгамназар хотинидан сўради.Укам уйланармиш деди.
Хотини гапнинг олдини тўсди.
Бити борки сотиб уйланадими?Эртан тўйи бўлса сенинг пулинг кетади.Болангни ризқини укангни тўйига сочасанми?
Эгамназар укасини кўзига кўринмай юрди.Эгамназар элнинг кўзига кўринмай юрди.
Бир кун укаси иккита кулча билан акасини йўқлаб келди.
Ака совчиликка бориб келинг энам айтди деди.Энамнинг оёғи оғриб ётибди деди.
Эгамназарнинг хотини яна гапни кесди.
Укангни совчиси бўлиб борасанда,тағин бўйнингга бирнима илиб қайтасан.
Тўй ўтди.
Эгамназар қассоб тўйга бормади.
Эл ака-ука терс бўлибди деди.
Укаси янги келинни Эгамназар қассобникига олиб келди.
Ака дуо бер энам юборди.Ота ўрнида отасан деди.
Қассобнинг хотини гапни бузди.
Акангни ота ўрнида кўрсанг ҳадеб келавермада.
Аканг ўзи кунини зўрға ўтказса,сенга нимасини беради?
Дастурхонга иккита кулча қўймади.
Эгамназар қассоб бир хўрлиги келди,бир ори синди.
Укаси жимгина қайтиб кетди.
Эгамназар қассобни биров от минги қилгани айтмай қўйди.
Бир хотинни жиловини ололмаган отни минги қилармиди деди.
Эгамназар қассобнинг ростакам куни зўрға ўтиб қолди.
Хотиннинг жағи тинмади.
Эркак бўлмай ўл деди,нон тополмайсан деди.
Укангни нони мойли бизга ушоқ илинмайди деди.
Эгамназар қассоб ер ёрилса ерга киргиси келди.
Навбатдаги жанжалларнинг бирида тилида учталоқ сўзи отилиб кетди.
Хотини ўрнида тош қотиб қолди.
Болаларда майли ўзингга қолсин деди.
Уйни ҳам шундоқ уларга ташлаб укасининг уйига энди.
Энасининг оёқларини қучиб йиғлади.
Эна келинингни жавобини бердим,энди уйингда яшасам майлими деди.
Укаси энасини оёғини ҳам даволади,акасининг юрагини ҳам даволади.
Бир кун энасининг сўзи билан акасини уйлаб қўйди.
Аканг энди хотини билан яшай олмайди,лекин болаларини зориқтирманглар деди эна тутила тутила.
Эгамназар қассобни энди ранги очилди деди кўрганлар.
Эгамназар қассоб яна асов минги қилишни касб қилди.
Бир уйда укаси билан иноқ яшади.
Ора орада биринчи хотини жанжал қилиб келиб турди.
Камимни тўлдир деди,иккинчи хотинингдай мениям камимни тўлгизсанг бўлмасмиди деди.
Бирров айтмади сени нолишларинг сира тинмади.Бунинг ҳеч нолиганини эшитмадим демади.
Болаларини ўйлаб қўлига уч тўрт чақа тутқазиб жўнатди.
Эгамназар қассоб тағин олтов болалик бўлди.
Энаси бешикни орқасида ёта ёта катта қилди.
Ҳали укасини боласини бешигини аллалади,ҳали Эгамназар қассобнинг боласини опичлади.
Эгамназар қассобнинг биринчи хотини қирдаги уйда ёлғиз қолди.
Болалари ҳам қассобнинг олдига эниб тушди.
Эгамназар қассоб кучдан қолган биринчи хотинига қараб турарга бир аёл юборди.
Иккинчи хотин эшитиб ранжиди.
Ўзим қарайман деди.
Биринчи хотин кундоши чой тутса ҳадик қилди,ош тутса ҳадик қилди.
Кундош кўнглига бир ғайирлик келмади.
Эгамназар қассобнинг биринчи хотини кундошига бир замон шивирлаб қолди.
Сенинг тилинг борми?
Эрни тергайсанми?
Аёл сукут қилди!
Кундош қандай қимматли ҳаётни бой берганини сезди,эрни қадрламаганини билди.
Иккинчи хотиндан бир кун Эгамназар қассоб сўради.
Менга қара жаннатда инсон биринчи бахти билан тириларкан .
Сен ёлғиз қолишдан қўрқмайсанми?Рашк қилмайсанми?
Аёл сукут этди.
Менга бу дунёда жуфт қилган Тангри эртан дунёда ҳам ўзи билиб жуфт учратади деди.
Эгамназар қассоб бир суюнди,бир тўлишди.
Худойжон ҳар кунимни ўтқазиб турган ўзингга шукр деб лаблар орасида пичирлади.

Нуриддин Зиё

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *