Душанбе: Давлат тилларимиз чет тилими?

Интернетда «Тожикистон» телеканали орқали Душанбедаги «Кўҳи Барбод» концерт залида ўтказилган тантанада президентлар Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевлар нутқларини тингладим. Ҳар иккала давлат раҳбари ҳам рус тилида нутқ сўзладилар. Қизиғи шундаки, иккала давлатда ҳам рус тили давлат тили эмас ва қонунларга кўра ҳеч қандай расмий мақомга ҳам эга эмас.
Нутқни Тожикистон ва Ўзбекистонда тинглаган аҳолининг 75 фоизи уни тўлиқ тушунмагани ёки умуман англамагани аниқ. Президентлар ҳам буни ғоят яхши билишади. Унда «катта акалари» яхшироқ тушуниши учун чет тилида сўзлашдими?
Аслида, қандай бўлиши зарур эди?
Ҳар икки президент ҳам ўз давлат тилида нутқ сўзлаши, тилмочлар эса ўзбек ва тожик тилларига ўгириб туришлари керак эди. Чунки, ўзини, халқини ва, қолаверса, қонунларни ҳурмат қилган давлатларда  давлатлараро расмий муносабатлар шу тарзда юритилади.
Давлат тилида ишлай оладиган тилмочлар эса, афсуски, умуман етарли эмас. Қандай халқаро тадбир ўтказилмасин, албатта давлат тилига эмас, балки рус тилига ўгирилади. Ҳукуматимиз бу борадиги камчиликларни кетказиш учун тезлик билан ҳамма чораларни ишга солиши керак.
Шу муаммони Фейсбукда ёритсам, бир ўқувчи «ҳадеб тил ҳақида ёзаверасизми? Замон шуни талаб қилгандан кейин рус тилида гапиришга мажбурмизда» деган англамда шарҳ қолдирибди. Шарҳни ўқиб, 1980 йиллар сўнггида ўз тилларини давлат тили ўлароқ эълон қилган, аҳолиси атиги бир ярим икки миллион бўлган Болтиқбўйи давлатлари эсимга тушди.
 
Улар ўз халқи тилини давлат тили деб эълон қилишганида рус тилида сўзлашувчи аҳоли аюҳаннос солган, Россия эса уларнинг ҳуқуқлари «камситилаётгани» ҳақида тинмай бонг урганди. Охири нима бўлди? Латиш, литов ва эстонлар руслар билан фақат ўз тилларида гаплашишди. Руслар русча савол сўрашса ҳам она тилларида жавоб беришаверди. Секин аста рус мактабларидаги кўпгина фанларни ўқитиш давлат тилига ўтказилди. Давлат ишлари эса тўлиқ давлат тилида олиб борилмоқда.
 
Бугунги кунга келиб, Болтиқбўйи республикаларидаги рус тилида сўзлашувчи аҳоли давлат тилини бинойидек ўрганиб олишди. Россиянинг уни ўчди.
 
Бизда эса ўтган давр ичида Болтиқбўйидаги аҳволнинг бутунлай тескариси юзага келди. Ўзбек тилини билмайдиганлар бемалол мансабдор бўлиб юришибди. Ачинарлиси шундаки, уларнинг кўпчилигини айнан она тилидан «уяладиган» ўзбеклар ташкил қилади.
 
Агар Ўзбекистон президенти давлат тили мавқеини кўтариб, фақат ўзбек тилида гапирганида эди, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиб қоларди. 
 
Мустақил давлат бўлгани ҳолда, ҳукуматимиз қачонгача ўзбек тилини эмас, балки чет тилини тарғиб қилади?
  

Бахтиёр Шоҳназар

55 комментариев

  1. Рус тили халкаро сузлашув тили. Масалан, ман тожикчани тушунмайман. Эмомали Рахмон узбекча гапирса бошка гап эди. Бир бирлари учун тушунарли тилда гаплашилди. Тутуруги йук националист гаплар тугамас эканда.

    1. Бизни президентимиз БМТ йигилишида купчиликка таниш булган тилда гапирди. Чет тилини билмаганида эди узбекча гапирарди.

    2. Maqolani o’qib, mag’zini chaqa olmasdan tuturuqsiz gaplarni yozgan odamlarga nima deb javob yozishga ham xayron qoladi, kishi.

    3. «… иккала давлатда ҳам рус тили давлат тили эмас ва қонунларга кўра ҳеч қандай расмий мақомга ҳам эга эмас» degan jumlaning anglamini idrok va tahlil qila olasizmi?

    4. «Ҳар икки президент ҳам ўз давлат тилида нутқ сўзлаши, тилмочлар эса ўзбек ва тожик тилларига ўгириб туришлари керак эди. Чунки, ўзини, халқини ва, қолаверса, қонунларни ҳурмат қилган давлатларда давлатлараро расмий муносабатлар шу тарзда юритилади».
      Shu oddiy gaplarni tushunmagan odam qanday qilib maqola muallifi bilan tortishuvga kirayapti?

  2. Навоий ва Жоми замонларида араб тили расмий тил булган, уша вактлари бунака эътирозларини билдирган кимдурни топа оласизми?

    1. Navoiy zamonida internet ham bo’lmagan. Javobingizni xo’rozni dumidan qilingan qalam bilan yozib, birortasidan menga berib yuborsangiz, iltimos.

    1. Ha, janob Irgashev. Familiyangiz yarmi o’zbek, yarmi o’rischa bo’lib qolibdi. Uni ruscha «Tyagachev»ga almashtirsangiz ham bo’ladigan darajaga yetib kelibsiz. Tabriklayman.

  3. Ҳар бир давлат раҳбари ўз давлат тилида гапириб,электрон таржима қилиш мосламалари билан таржима қилишса яхши бўларди.Биз мустамлака эмасмиз,худди шундай қўшниларимиз ҳам мустақил давлат.Жуда чиройли тили ҳам бор

      1. Ассалому алайкум Бахтиёр ака сиз хафа булманг,мен 1987 йиллар СА сафида хизмат килганимда грузин тенгдошларимнинг фикр юритишларидан жуда хайрон колганман,
        улар уз алифбоси билан магрурланишарди ва бизларга яъни урта осиёликларга, сенлар хатто уз алифболарингни хам саклаб коломагансанлар мана бизлар сизлардан (сон жихатидан) оз миллат булсак хам уз алифбомизни саклаб колганмиз деб,бу ёгини тушиниб оловеринг.

  4. Жонга тегишди лекин, качон шукр килишни урганамиз эй одамлар. Хаммаси аста секин яхши бб боряптию, Президентимиз икки давлатнинг дустона учрашувида нутк сузладилар, халкаро конфиренсиядамас. Сал каллани ишлатиб макола ёзилар, бир тийинга киммат савияси паст, латтани хиди келадигон маколалар купайиб кетяпти. Матбуот эркинлиги деганда чупак олиб бир эрни кавлаш тушунилмайди.

  5. Афанди уйига тушган уғрини ушлаволиб, нега менинг уйимга ўғриликка тушасан, деб оч биқинига туширибди. Ўғри нима дейишини билмай, ўзинг нега хотинингга калиш обермайсан, деган экан. Океан ортидаги «оғайнилар»га гап қолмади-да.

    1. Sizlar o’tgan 20 yil ichida mamlakatni shunchalik botirib qo’ydinglar-ki, prezidentning o’zi bu ahvolda ortiq yashab bo’lmasligini qayta-qayta aytayapti. Siz maddohlik qilgan zamon endi qaytib kelmaydi. Ko’zingizni kattaroq ochishga urining.

  6. Юкорида жуда купчилик муаллифга ёмон муносабат билдиришибди. Аслида кеча мен хам шу маънода шарх ёзган эдим. Лекин бундай дуппини олиб куйиб мушохада килсанглар, у киши 150 фоизга хак гапни ёзганлар. Уларни ёзганлари буйича булса Узбек тили улугланади! Узбек ва инглиз, узбек ва франсуз, узбек ва немис ва хоказо ва хоказо тилмочларимиз купаяди! Мана сизга иш урни! Хакикатдан урис тилини биринчи уринга чикаришни унга сажда килишни тухташимиз керак! Бизлар узбеклармиз! Тилимиз узбек! Дилимиз узбек! Калбимиз узбек! Качонгача бошка давлатни тилини узимизга восита килиб юрамиз? Нима учун Россия рахбарлари бошка давлат рахбари билан учрашганда узбек тилидан фойдаланмайди?Чунки у Россия давлатини рахбари, Узбекистонни эмас! Урганмаганлар ургансин! У ким булишидан катъий назар! Президентимизни узлари элчилар билан учрашувда шундай талаб куйдилар: Алишер Навоийдан, Эркин Вохидовдан, Абдулла Ориповдан бир сатр шеърни билмаган одам кандай килиб Узбекистонни элчиси булади деб?!
    Яшасин хакикий узбек Президенти! Яшасин Узбек тили!

  7. Бахтиёрмисан, Шоназармисан, ука, сен бир нарсани билишинг керак- инглиз, рус, хитой, испан, француз ва араб тиллари БМТ томонидан халқаро тиллар деб тан олинган. Халқаро мулоқотлар шу тиллардан бирида олиб борилса, синхрон(техник) ва жонли таржима учун яхши деб қилинган, менимча. рус тилида гапириш дегани мустамлака дегани эмас,Мастурахон. Ҳиндлар Англияда яшаш, инглиз тилини билишларни мустамлакачиликни соғиниш деб тушунишмайди. Нима қилайлик сизларнингча, 10- 15 та таржимон бошқа тилларни ўргансинда, 32 миллион киши ўзбек тилидан бошқасини ўрганмасинми? Менга қолса, Президентимиз нутқини 3- 4 тилда ўқисин, бундан унга нисбатан фақат ҲУРМАТИМИЗ ОШАДИ. «Нутқни Тожикистон ва Ўзбекистонда тинглаган аҳолининг 75 фоизи уни тўлиқ тушунмагани ёки умуман англамагани аниқ» ўйлаброқ гапир, ука!!! Сен бу гапинг билан савиянг пастлигини кўрсатиб қўйдинг. Тожикистонни билмадиму, Ўзбекистонда айнан 75% аҳоли рус тилидаги нутқни тушунса керак, балки кўпроғи ҳамдир.

    1. «Jumayev Shuhrat»man deb, sansirashga o’tvolish madaniyat darajasini belgilaydi, aslida. Uning ustiga — yuzini ko’rsatishga qo’rqib, quruq ramkani ichiga yashirinib olgan bo’lsa! Hay, mayli, javob beraqolay. Sen mamlakat qonunlarini yaxshilab o’rganib chiq. Qonunlar amal qilmaydigan jamiyatda anarxiya hukmronligi o’rnatiladi. Senga dars berishga vaqtim yo’q. O’zing maqolada nazarda tutilgan qonunlarni anglab, topib o’qishga urinib ko’r. Ishlaring o’ngidan kelsin!

  8. Авторга…
    Кухи Барбодмас, Кохи Борбад… Кух тожик тилида тог булади. Кох эса сарой. Борбад одамни фамилияси. Барбод-хамма жой расво булди дегани. Бировни хатосини кидириш осон, албатта

  9. Ха энди русча да уша даврадагилар учин гапирилди кейин чиройли килиб узбекча га угириб ахборотдан халкга етказиб беришади прямой таржимаси тушинарсиз чикади да энди

    1. «Axborot»da o’zbek tiliga o’girib berilgan joyini menga yuborsangiz, bir mazza qilib ko’ray. Jiddiy aytadigan bo’lsak, hali prezidentning birorta ruscha nutqi TVda o’zbek tiliga o’girilib bergani yo’q. TVdagilar shunday qilishga qo’rqishadi! Maqolani yaxshi anglagan bo’lsangiz, gap o’rnida tilmochlar o’girib berishi zarurligi haqida ketayapti. Dunyodagi ko’plab o’zini hurmat qilgan davlatlarda shunday qilinadi.

    2. Hali «Axborot»da prezidentning ruscha nutqi/gapi biror marta o’zbekchaga o’girib berilgani yo’q! TVdagilar bunday qilishga qo’rqishadi. Holbuki, o’z xalqini hurmat qilgan mamlakatlarda chet tillardagi gaplar davlat tiliga o’girilib turadi. Bu yerda sharh yozayotganlar shu oddiy haqiqatni agnlab yetmasligi ajablantiradi, xolos.

  10. Дунё миқёсида катта мажлис бўлаяпти, бизнинг вакиллар ўзбек тилида маъруза ўқишди, нақадар ажойиб, гўзал тилимизда нутқ сўзлашса, ва уни дунёдаги 5000 тилга ўгиришди, Тожик, афғон, хинд, хитой, фин, аборигенларнинг 100 лаб, африканинг 1000 лаб қабилалари тилига ахир улар хам она тилида эшитиши керакку, хуллас 5000 тилга таржима қилишди, хаттоки ўлип бораётган тилларга хам, нима қилипти қийин бўлса, ахир хаммани ўз она тилида эшитишга хаққи борку, бизда африка, жанубий америка тилларини биладиган нечта мутахассимиз бор эди???

  11. Шунча вактдан бери юртимизда яшаб ижод килаетган журналист ва дикторлар ўзбек бўла туриб бошка ўзбек бўлган тутуриксиз артист, спортсмен, вазирлик ходимларидан русча интерьвю олганида КАЕРДА ЭДИНГЛАР? Бу холат хозиргача давом этяптику! Хамма каналларда тилимизга нисбатан очикчасига шундай хурмаисизлик давом этяптику! НЕГА ЖИМСАНЛАР!

    1. Ey muxlis! Sen bizdan ko’ra ana shu voqealar bo’layotgan yerga yaqinroqsan. O’zing ham bir harakat qilgin! Keyin, biz bu masalani doimiy ravishda ko’tarib chiqamiz. Seni ko’zing tushmagan bo’lsa ayb bizda emas! Keyin, internetda hamma o’zi qidirgan narsasini topadi. 🙂

    1. Maqtalaring, yalaqaxo’rlar!
      Tandiq — kelajakning mevasidir. Tanqid bo’g’ilgan jamiyat rivojlanishda itning keyingi oyog’i darajasiga tushib qolganini ko’rmaslik uchun ko’r bo’lish kerak!

  12. E’tibor bersangiz, aynan, maqolaga tanqidiy munosabatda bo`layotganlarni- yo ismini to`g`ri yoza olamaganlar , yo fikrini bayon qilishda xato yozayotganlar tashkil qilyapti!..

  13. E’tibor bersangiz, aynan, maqolaga tanqidiy munosabatda bo`layotganlarni- yo ismini to`g`ri yoza olmaganlar , yo fikrini bayon qilishda xato yozayotganlar tashkil qilyapti!..

    1. Masturaxon, bu trollarga e’tibor bermang. Ko’pchiligi profillariga o’z rasmlarini qo’ymagani ko’p narsani bildiradi. Ayrimlari yozgan sharhlari uchun oylik olayotgan bo’lishi ham mumkin.

  14. Озодликчилар чет элда яшириниб юрган бўлса, бу файзсизободчилар ўзимизда, кўп тантираса бураб қўйиш осон… хар бир нарсани орқа тарафини кўравермай сабр қил , тупойлар

  15. Бугун камида рус ва инглиз тилини билиш замон талаби. Факат узбек тилини билган одам аксарият сохаларда узига керакли булган информация ва билимларни топа олмайди. Тил билиш дунекарашни кенгайтиради ва одамни маданиятини оширади. Узбек тили чиройли ва бой тил лекин халкаро учрашувларда керакли фикр мулохазаларни аник ва лунда етказиш учун рус тилига етмайди.

    1. «…фикр мулохазаларни аник ва лунда етказиш учун рус тилига етмайди» debdi Timur va uning komandasi. (Shu nomli hikoyaga o’xshatma)

  16. Бу макола СЭМ поччасининг буюртмасига асосан езилганлиги авторнинг жиззакилигидан билиниб турибди. Негаки бу юртбузуки уларга маколаси резонанс берганлигини исботлаш керак. Шархларни хам хар хил тахаллус билан узи езиб рейтингини исбот килмокчи буляпти шекилли -А!

    1. Bu sharhni yozgan jirraki Muxlisning fikrlash darajasi 1950-yillarda qolib ketibdi. Sam tog’ani ko’zi uchub turgani yo’q! Ularni o’z mamlakatlarida hal qilishi kerak bo’lgan muammolar yetarli.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *