Дунё кезган ўзбек пиёласи

Нима деб ўйлайсиз, ёзнинг 40 градус иссиғида ҳам қайноқ чой ичувчи ягона халқ бизмиканмиз? Чойсевар давлатлар ўртасида бу масалада пешқадам бўлиш қийинов, аммо ўзбек ёшларидан тузилган шундай бир жамоа бор-ки, улар олиб юрган ўзимизнинг “Тошкент пиёласи“ нақ 64 давлатни кезиб чиқди. «Теаzeal» бу аслида қандай жамоа?!

«Теаzeal» «tea» — чой, «zeal» — роҳатланмоқ маъносини англатади. Жамоа бутун дунёни кезиб юрувчи ўзбек ёшлари жамоаси бўлиб, улар ўзимизнинг миллий дўппимиз ҳамда пахта гуллик пиёламизни дунёнинг ҳозиргача 64 давлатига олиб борган. Уларнинг дўпписи ва пиёласининг «қадами» дунёдаги энг баланд чўққидан, океанларгача етган.

«Teazeal» жамоасининг You Tubeda 33 минг, инстаграм ижтимоий тармоғида деярли 17 минг кузатувчиси бор. Жамоа суратларни тармоқларга жойлаб бориш билан бир қаторда 6 давлатда « Do you know Uzbekistan?» ( Сиз Ўзбекистонни биласизми?) лойиҳасини суратга олган.

Ҳайратланарли томони шундаки, жамоани ҳеч қайси ташкилот молиялаштирмайди ҳамда жамоа аъзолари бу ишни Ўзбекистонни дунёга танитиш учун беғараз бажаришади.

Қуйида жамоанинг фотосуратлари билан танишинг.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.