Дониёр Рўзметов: Бир кам дунё !

Ижтимоий тармоқларда қўядиган постларингизга изоҳлар ёзадиган инсонлар ҳар хил бўладилар. Уларнинг айримларининг изоҳлари сизни ўйлантириб қўяди. Масалан сиз таҳминан шундай пост ёзасиз :

«Алишер Навоий — буюк ўзбек шоири. Французлар учун Молиер, Инглизлар учун Шекрпир қандай аҳамиятга эга бўлса, Алишер Навоий Ўзбеклар учун ўшандай аҳамиятга эгадир !»

Бу постингизга айримлар ундай, айримлар бундай изоҳлар ёзадилар. Умуман олганда, изоҳлар қониқарли бўлиб, уларнинг бари постдаги фикрни ривожлантирган бўлади. Шунда бир инсон чиройли ва бехато ўзбек тилида умуман ноўрин изоҳ ёзади. Масалан :

— Ҳақиқатдан Алишер Навоий ўзбек халқининг бобоси. Осмонда қуёш чарақлаяпти, Америка буюк диёр, отамга келган бўз тупроқ ва ҳоказо…

Сиз бу Марсбукликнинг изоҳига нима дейишни билмай турсангиз яна бир инсон ўзбек тилида миллионта хато билан шеъвасини аралаштириб ажойиб фикрларни ёзади. Масалан :

— Тўғри эттиз, Алишер Новойни йозган китоплари бита кутупхонага йғилса, кутупхонани узи кота бир бино бўса кере. Манимча Алишер Новой Молер ва Шекиспирлардан буюро. Ақилли киши буни даров фахимлийди. Ока, сизга кота рахмат. Шунак постлани кўпро йозп турин, машнақа постла ўзбелани билм даражасини кўтаради. Йашен !

Шунда сиз икки хил ўйларнинг ўртасида қолиб кетасиз. Бир дўстларингиз ўзбек тилида бехато ёзадию, билимида ва фахм-фаросатида муаммолари бор. Яна бир дўстингиз билимли ва фаросатли, лекин ёзув саводи чала.

Сиз уларнинг қай бирига қандай муносабатда бўлишни билмай, «Бир кам дунё экан» деб қўяверасиз.

Дониёр Рўзметов

 

Холис фикр бу менга маъқул бўлган фикрдир !

Баҳс ва мунозараларда баъзан баҳслашувчилар тарафкашликни, фақат ўзларига маъқул бўлган фикрларнигина холис фикр деб ўйлайдилар ! Масалан сиз шундай пост ёзасиз. »

Дўстлар, ҳамма «Кўпхотинлилик» мавзусида фикр бидиряпти. Мен ҳам сизларнинг бу ҳақдаги фикрларингизни билмоқчи эдим».

Шундан кейин постнинг остига изоҳлар ёзила бошланади :

— Мен кўпхотинлиликка қаршиман. Чунки эркак киши биттасини эплай олса ҳам яхши.

— Мен кўпхотинликни қўллаб қувватлайман. Чунки, кўп хотин бўлса мазза. Бу ёққа қараб ётсангиз бир хотин, у ёққа қараб ётсангиз яна бир хотин.

— Кўп хотинлилик фақат ётиш дегани эмас. Эр дегани хотиннинг зўрига ва зарига ҳам яраши керак бўлади.

— Агар эркак бўлса ярайди. Кўпхотинлиликни эркакларга чиқарган…

Баҳслар мана шундай давом этаётганда бахслашувчи «авторитетлар»нинг мухлислари пайдо бўладилар ва уларнинг ҳар бирлари ўзларига «пир» деб билувчи авторитетнинг фикрини мақуллай бошлайдилар :

— «Ўзбек бойиса жой солади, қозоқ бойиса хотин олади» дер эдилар. Энди ўзбеклар бойиб, қутура бошладилар. Улар энди кўп хотинли бўлишни хоҳлай бошладилар…

— Яшанг, ана энг холис фикр. Бопладингиз…

— Ҳа, энг тўғри фикрни айтдингиз, қойил…

— Биринчидан, ўзбек эмас қозоқ. Иккинчидан худо шуни буюрган. Буюрганми, рухсат берганми, тавсия қилганми, хуллас худо айтганми бизлар муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ. Уйланишимиз керак, тамом вассалом…

— Баракалла, холис фикр дегани мана бундай бўлади. Ановиларнинг чакагини боплаб ўчирдингиз. Рахмат сизга…

— Офарин. Муаммони атрофлича муҳокама қилиб, ҳам илмий, ҳам диний томондан исботлаб бердингиз…

— Қанақа холис фикр ? Қани бу ерда илмий тахлил. Кўпхотинлилик илгариги замонларда бўлган ва замон шуни тақозо қилган. Ҳозир замон бошқа. Ҳозир барча нарсани дин эмас қонунлар белгилайди.

— Шуни айтинг. Индамаса ҳали шунга ҳам бир нарса топади булар…

— Холис фикр дегани мана бундай бўлади…

— Бўлмаган гапни айтманглар. Ота-боболаримиздан қолган мана бу шеърни эшитмаганмисизлар ?

Эй одамзот,

Шляпангни сот,

Шляпангни пулига,

Хотин олиб ёт.

Биз бу шеърни «Яна хотин олиб ёт» деб ўзгартирамиз. Тамом вассалом. Ота-боболаримизга қарши чиқмассизлар ҳар ҳолда.

— Мана энди энг холис фикр айтилди. Жойига урдингиз лекин. Ўз ота-боболарига қарши чиқа олмайди булар.

— Зўр зўр зўр! Ажойиб!…

… Шундай қилиб, бир томонда ФЕЙСБУКНИНГ АВТОРИТЕТлари бир-бирларини «боплаш» билан овора бўлаверадилар. Бошқа томонда эса уларнинг МУРИДЛАРИ фақат ўзларига маъқул келган фикрларни холис дейиш билан овора бўлаверадилар.

Дониёр Рўзметов

Биринчи изоҳ

  1. «aftoretet»likga davo qilmaymanu lekin shaxsiy fikrimni yozsam. Boshqa millatlarni bilmadimu biznikilar paxta qo’yishga o’rganib qolgan. «Aftoritet»lar bo’lsa kayfiyatiga qarab fikr bildraveradi xolos.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *