Доналд Трамп Эронга қарши санкцияларни яна узайтирди.

АҚШ президенти Доналд Трамп 40 йил олдин АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси эронлик талабалар томонидан қўлга олингандан кейин имзоланган Президент Жимми Картернинг 12170-сонли қарорини яна бир бор узайтириш ҳақида эълон қилди.

Трамп санкцияларнинг узайтирилишини АҚШнинг Эрон билан муносабатлари ҳали нормаллашмаганлигини айтиб тушунтирди:
«Эрон билан муносабатларимиз ҳали ҳам нормал ҳолатга қайтгани йўқ», деди Трамп.

Оқ уй матбуот хизмати АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши санкцияларини 14-ноябрдан яна бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

АҚШда ушбу санкциялар пакети «Эронга қарши фавқулодда ҳолат» деб номланади.

Фармон АҚШ ҳукуматига Эронга қарши санкциялар ва бошқа чораларни қўллаш, шунингдек, Эрон билан савдони тартибга солиш бўйича кенг ваколатларни беради.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.