Доллар бола (пародия)

Абдулҳай Каримовнинг «Тӯйбола» қӯшиғига пародия

Одамларни эшак қилар, от қилар,
Қора бозорни ёмон десанг, дод қилар.
Қимматликда рублни ҳам мот қилар,
Тойчоқ бўлиб, “чопиб” юрган доллар бола!

Яхши кўриб ўйнагани сум бўлар,
Пулнинг ини—банкларда бир зум бўлар…
Туғилибон қайларгадир гум бўлар,
Саккиз мингни “ошиб” юрган доллар бола!

Яхши кўрар аммалару холалар,
Танир хатто учга кирган болалар.
Қайлардадир “кўкат” топар тоғалар—
Камбағалдан “қочиб” юрган доллар бола!

Ярашади устимиздан кулса ҳам,
Ердан йироқ, “осмонлар”да турса ҳам.
Уят бўлмас, ўн мингликни “урса” ҳам,
Эркаликни “чочиб” юрган доллар бола…

Дадаларнинг армонларин ўлдирар,
Аяларнинг сандиқларин тўлдирар.
“Ўртоқлар”ин инфляцияга тўйдирар,
Проблемани “ечиб” юрган доллар бола…

Катта бўлди, ўзи топар “нони”ни,
Қора бозорга фидо қилар “жони”ни…
Тиклаб қўйди “кал бобо”нинг шаънини,
“Коинот”да “учиб” юрган доллар бола…

Муслим Мирзажонов

7 комментариев

  1. U bolalar boy boboninig qo’lida. Erkalanib o’ynab yurar to’y qilarning yuo’lida. Tutub bo’lmas, toychoq kabi chopib ketar dollar bola…uni orzu qilaverar ammasiyu xolasi, qo’liga hech tutolmaydi, eshitilar nolasi. …

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *