Диёр Имомхўжаев: “Баъзида ҳайкаллар тупуриб ўтиш учун ҳам керак”

Ҳаммаси Голливуд киноларидек бўлди. Фильм сўнгида адолат зафар қучди.
Эрон миллий терма жамоаси биз аллақачон қилишимиз керак бўлган ишга 6,5 йил аввал қўл уриб, замонавий фикрлайдиган ва катта футбол кўрган мутахассисни олиб келганди. Энди Кейруш жамоасини енгиш қитъа етакчилари учун ҳам осон иш эмас.

Жанубий Кореяда футбол структураси қандай экани ҳақида барчамиз яхши биламиз. Мамлакат бош жамоаси анча кучсизланиб қолган бўлса-да, токи Ўзбекистон каби жамоалар бор экан, улар мунтазам равишда ЖЧга бораверади. Айтмоқчиманки, иш тўғри йўлга қўйилиши энг асосий мезон. Биз эса нотўғри йўлдан юраётганимизни билиб туриб, муваффақият кутадиганлар хилиданмиз.
Ватанпарварлик борасинда ТВдаги чиқишлар, шоирларнинг баландпарвор гаплари-ю, шуҳратпарастларнинг шиширилган фикрлари қанча кўп бўлмасин, асл ватанпарварлик кўринишларини биз Сурия мисолида кўрдик. Умид қиламанки, буни ўша гаплари қилаётган амалларига тўғри келмайдиганлар ҳам кўра олишди.

Самвел Бабаян миллий терма жамоани қабул қилиб олганидан сўнг унинг хатолари ва қарорларини энг кўп танқид ва таҳлил қилганлардан бўлдим. Энди бу ишни давом эттиришдан маъни йўқ, мен тўхтадим, мен мағлуб бўлдим, менинг жамоам яна ўша-ўша қолиб кетганлар қаторида, бизнинг мухлислар доимгидек аламини ичига ютганлар қаторида. Чунки вазиятни ўнглаш ҳеч биримизнинг қўлимиздан келмади, биз ожизмиз, кичик одамлармиз, катта ишларга ақлимиз етмайди.

Фақат бир гапни айтаман, қадрдонлар, икки йил давомида устимиздан кулишди. Орамизда буни сезмаганлар, ҳис қилмаганлар ёки қўшилиб кулганлар бўлди. Ич-ичимдан хафаман. Кўришгунча, кўнгли яримта дўстларим…

Манба: championat.asia

4 комментария

  1. 3-4 yil oldin 17 yoshli bollar joxonga chiqtiku nogironlar 3 marta joxon chimpion bolishdi nega osha nogironlardan yoki 17 yoshli yogitla uje 21-22 ga tolishdi oshlani qoymadi oyinga 14 ta oyinda bir marta oyogiga koptok tegmagan sergeyivni yoshi 40 kirgan jeparovni umuman koptokti tosmagan labanovni yugurishga xoli yoq kashanda xaydarovni ozidan ranaldo yasab ogan rashidovni ximoya qilolmiydigan kremetskiyni nega oyinga qoyishadi chunmadim

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.