Дима Қаюм кутубхонаси бузилиш арафасида… ёхуд иккиюзламачиларга саломлар!

Дилшод ака (Дима Қаюм) ёзибди:

«Ўзбекистон каналидаги ток-шоуни кўрдим.

Кутубхонани шахсан Риштон тумани собиқ ҳокимининг гапига асосланиб қургандим. У: «Сен қуравергин, мен ҳужжатини қилиб бераман», деганди. Туман архитекторлари ҳоким ва бозор директорининг буйруғини эшитганди. Кейин кутубхонани ўзимнинг қонуний жойимга қургандим!

Ҳолатни билиб, кейин шоу қилган яхши!!! Роса тош отишибди менга!!! Хафа бўлдим! Кутубхона қурмай мен ўлай!!!»

Бу ўзбек жамиятида иккиюзламачилик, лаганбардорлик нақадар урчиганининг яққол исботи.

Тушунтираман.

Ҳолат ҳаммамизнинг кўз ўнгимизда: Дилшод ака 2017 йилнинг сентябрида бозорда кутубхона ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. Ҳар томондан китоб келди, махсус китоб жавони ясалиб, шароит қилинди. Бу ҳақда ҳамма бирин-кетин ёза бошлади: BBCUzbek «Фарғонада биттагина» сарлавҳали мақола чиқарди; «Озодлик»да бир эмас, бир неча бор шу ҳақда ёзишди; ўзимизнинг сайтлар, телеканаллар эса тинмай дўмбира чалишди: «Дима Қаюм – замонамиз қаҳрамони!»

Ҳеч ким, ҳуқуқшунослар ҳам, архитекторлару бошқаси ҳам «Ие, Дилшодбой, бу ишингиз қонунийми? Нима қиляпсиз ўзи?» – деб сўрамади.

Орадан уч ой ўтиб, 2017 йилнинг декабрида Дилшод ака очиқ кутубхонани ёпиқ бинога кўчирмоқчи бўлди: Фейсбукда эълон қилишича бу ишга 15-20 миллион сўм кетар экан. Пул йиғиш, унинг ортидан қурилиш бошланди. Кўпчилик бу ишга ҳисса қўшди: кимдир моддий, кимдир маънавий.

Қурилиш битиб, кутубхона очилди. Яна ҳаммаёқда дўмбирабозлик: «Дима Қаюм кўп яшасин. Ҳамма ундан ўрнак олсин!»

Хурсандчилик узоққа чўзилмади, уч кун олдин Риштоннинг янги ҳокими қўл остидаги архитектор, бозорқўмлар кутубхонани бузишга буйруқ берди. Уларнинг ҳам ўзича асоси бор: «Бозорда кутубхона ноқонуний. Ўқийдиган одам бошқа ерга борсин».

Бутун Ўзбекистон десам, хато бўлади, Фейсбук аҳли деярли иккига бўлинди: кўпчилик «Риштон халқ кутубхонаси»ни сақлаб қолишни ёқлаб чиққан бўлса, «Димабой, бу ишни ноқонуний қилганмидингиз? Энди ҳоким тўра нима қилсалар ҳам тўғри. Айб ўзингизда», дейдиган насиҳатчилар ҳам чиқди. Энди бу масалани зомбиқутидаги ток-шоуга ҳам кўтариб чиқишибди. Ҳолбуки, кечагина ўша зомбиқутининг қатор каналларида Дима Қаюм ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатилганди.

Халойиқ, нега бундайсизлар? Нега амалдорларнинг оғзига қараб турасизлар? Нега кеча ўша ҳоким тўралар бу ташаббусни маъқуллаганда мақтовга жўр бўлдингиз-у, бугун нега «қонунийлик, кадастр, бозор маданияти» ҳақида эслаб қолдингиз? Келинг, оддийроқ савол берай: юзингиз нечта?

Мусанниф Адҳам

18 комментариев

  1. Шу ерда битта савол туғилади. Қонун халқ манфаати учунми ёки халқ қонун манфаати учунми? Халқ кўнглидан чиқиб иш бошлаган кутубхона нимага ноқонуний саналади? Буни, қонунни рўкач қилаётганларнинг ўзлари ноқонуний амалдорлардир, балки?! .

  2. Бу хоким узини химоя килган чунки одамлар китоб укиса онг- савияси ошса эртага хокимдан хаккини талаб килишни бошласа нима булади?

  3. bu nimasi axir, shunday hayrli ishga qo’l urgan insonni ochiqchasiga yerga urishku bu, undan ibrat olib, boshqa kutubxona ochib , insonlarga yordam bermoqchi bo’layotgan insonlarni ham ruhan sindirish bu,
    eeee bizda foydasi yo’q qo’ysangchi ahmoqona g’oyangni deydigan bo’lishadi, qachongacha yaxshi ishni boshlagan insonlarnigina tekshirishadi bular, aybi ularga pora bermasdan ish boshlaganimi, qanchadan qancha noqonuniy do’kon-u binolar borku, shularni tekshirsin. Ha , bizda shunaqa, yaxshi ish qilganlarni sindirishadi, mana senga , boshqa yana yaxshilik qilasanmi? qabilida

  4. ээ билиб буладими китоб укиб бирониа одам акилли булиб колиши мумкин бизга эса ярим ялонгоч эчки эшшак мия артслар керак.акилли одам жамиятни бузади

  5. Китоб магазини борлиги яхши. Лекин у ернинг эгаси соликчига, паттачига, санстанциячига «химмат» килиб турмаса, бу жойни олиб сотарга (бозор ичида долларга карор чикарадиган хоким бечора нима килсин) бериш керакда энди. Тушунинглар барака топгурлар. ДИМА КАЮМ- БИЗ УЗАТАДИГАНЛАР БИЛАНМИЗ. Е биз билан бул, еки баттар бул!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *