Дима Қаюм иши бўйича ИИБ ўз муносабатини билдирди

2 193 views

Ёдингизда бўлса, кеча сайтимизда «Блогерларга қарши кампания авжида: навбатдаги нишон — Дима Қаюм» сарлавҳали мақола жойлаган эдик. Мақолада, риштонлик блогер Дима Қаюмга нисбатан бўлган самосуд уюштирилгани ва бу атай ташкиллаштирилган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтгандик. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ўз муносабатини билдирди (муносабатни ўзгартиришлар келтирдик):

«2019 16 октябрь куни “Telegram” мессенджерининг бир нечта каналларида “Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати” сарлавҳали хабар тарқалган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил 15 сентябрь куни Дима Қаюм таҳаллусида блогерлик қилаётган шахснинг Риштон туман ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. Ҳозирда Риштон туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати»

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.