ДХХ Чегара қўшинлари Фарғонада ниқобли ҳарбий хизматчилар томонидан фуқаролар нима учун калтакланганига изоҳ берди

2 403 views

Куни кеча, 2019 йил 12 ноябрь куни, Фарғона вилояти Хосилот чегараолди аҳоли пунктида ниқобли ҳарбий хизматчилар бир неча фуқарога нисбатан жисмоний куч ишлатгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ғазабини келтирди.

ДХХ Чегара қўшинлари шов-шувларга сабаб бўлган видео юзасидан ўз телеграм каналида баёнот берди.

ДХХ Чегара қўшинлари баёнотида таъкидланишича, 10 ноябрь куни соат тахминан 17:00лар атрофида Фарғона туманининг Ҳосилот чегараолди аҳоли пунктида, видеолавҳада кўрсатилган кўприк ёнида чегара наряди ‘Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида’ги қонунининг 39-моддасига кўра, хизмат вазифасини ўтаган.

Кўрсатилган вақтда ҳудудга ‘40 G 014 КА’ давлат рақами ўрнатилган Nexia-2 машинасида Умиджон Саиджонов ва Абдурасул Фозилов исмли фуқаролар чегарачиларнинг тўхташ тўғрисидаги буйруғига бўйсунмасдан, катта тезликда чегара нарядини бузиб ўтишга уринган.

Орадан бироз вақт ўтгач, юқорида исми келтирилган фуқаролар, чегарачилар қаршисида тўхтаб, можаро келтириб чиқаришга уринган, уларни ҳақорат қилган ва маҳаллий аҳолини тўплаб ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган. Бу орқали улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 196-1-модда 2-қисмини (‘Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаслик ва уларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш’) бузган.

Шундан сўнг, видеода кўринганидек, фуқаролар чегарачилар нарядининг талабларига бўйсунмай, ноқонуний ҳаракатларни бостириш учун қурол ва махсус воситалардан фойдаланишни тартибга солувчи ‘Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисидаъги қонуннинг 43-моддаси ва ‘Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати’ қонунининг 44-моддасига кўра, чегара тартибини бузган фуқаролар Умиджон Саиджонов ва Абдурасул Фозилов жисмоний куч ишлатилган ҳолда ушланган.

Қўлга олингандан кейин уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари, шунингдек, автоуловни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар йўқлиги маълум бўлган. Натижада қўлга олингандан сўнг, ушбу шахслар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ички ишлар органларига жўнатилган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, илгари ушбу ҳудудда маҳаллий контрабандачилар қўрқитиш ва жиноят содир бўлган жойдан яшириниш мақсадида чегарачиларга бир неча бор босим ўтказишга уринган.
Шундай босимлар оқибатида 2010 йилда ҳарбий хизматчи Н.Эгамов, 2012 йилда А.Юнусов, 2013 йилда Ж.Аширов Давлат чегарасини қўриқлаётган вақтида ҳалок бўлган.

Ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда юқоридаги факт бўйича хизмат текширувини ўтказмоқда. Вазиятга ойдинлик киритилгач, қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.