«Демократия»…

1000 йилдан ортиқ Ислом дунёси таъсирида ўсган халқимиз сўнгги 150 йилни матриархат Россия таъсирида ўтказди. Шу омиллар натижасида на динда собит бўлдик, на коммунизм қура олдик.

«Худо йўқ!» – деб минбарларда бонг урганлар бошига ташвиш тушса домла-поччага югуради; «Беш вақт намозни қойим қиляпман», деб кўкрагига урадиганлар без бўлиб, ҳажга бориш учун пора беради. Юзсизлик, шундай эмасми?

Муаммо нимада?

Шахсий фикримча, бунинг сабаби: биз келажакка элтадиган аниқ йўлни қурмаганимизда, яъни, борадиган манзил учун темир йўлни қурмаганимизда; ҳали ҳам икки соҳилга қадам босиб юрганимизда; на социалистик, на капиталистик мамлакат бўлиб ажрай олганимизда. Ваҳоланки, бизнинг ҳолатимизда катта реформалар учун 10, узоғи 12 йил бемалол етарди.

Майли, ўтган ўтди, кетган кетди, энди афсусга, надоматга ҳожат йўқ.
Айтмоқчи бўлганим, энди фуқаролик жамиятини шакллантирмоқчи бўлсак, биринчи масалани фуқароларнинг ҳаракатига, яъни, ҳуқуқ ва эркинликлари, масъулият ва мажбуриятлари тўлиқ эътироф этиладиган, икки томонлама қўлланмайдиган (двойной стандарт) аниқ қонунлар ишлаб чиқилиши (борлари эса тартибга келтирилиши), қонун нафақат бир томонлама, балки давлат органларининг фуқаролар олдидаги вазифаларини ҳам белгилаб бериши ва энг асосийси «адолат тамойиллари билан таъминланган, диний бағрикенглик асосида, миллатлар дўстлигини таъминловчи принципга ёндошган жамият қуриш»га йўналтирилган бўлиши керак.

Масалан, кимдир соқол қўймоқчими, киндигига қадар қўйиб олсин; яланғоч юрмоқчими, ечиниб олсин; китоб ўқимоқчими, кутубхонада тунаб қолсин; ит уриштирадими, махсус жой қилиб берайлик, бориб ўша жойда итини уриштирсин; машинани тез минмоқчими, трасса қуриб берайлик, машинасини миниб бир жойга кириб кетсин. Сабаби, бу унинг танлови-ку, тўғрими?

Модомики, Ислом дини ҳукумат даражасида кўрилмас экан, ҳурмат қилинмас экан, унда чекловларни ҳам йиғиштириб, ҳаммага ўз қарашлари бўйича ҳаракат қилишларига тўсқинлик қилмаслик керак. Ахир, «демократия» деб шуни орзу қилинади-ку. Демократик давлат бўлмоқчимизми, ўзи?

Оқилжон Нажмиддинов

7 комментариев

    1. Бу ерда хар ким хохлаганидек яшасин дейилмоқда. Европани хохловчилар европача, Исломни хохловчилар исломийларча ва яна бошқа ҳуқуқ ва эркинликларга эрк берайлик дейилмоқда.

  1. Маколага гап йук. Киска, лунда. Крыловни масалларини ёшлигимизда эртакдек ургатишгану магзини 40ёшга кириб чакарканмиз😀😀😀

  2. Мафкура майдонига жангга чиқиб шоқоллар. Душман деб эълон қилди кимки қўйса соқоллар. На илм бор на ақл пастдир савияси хам. Ахир файзли эмасми соқол қўйганда чоллар. Хоин тамғаси босиб тақводорни қамашди. Тухмат килиб уларга ёлғон билан ямашди. Хоинлар чиқяпти-ку генерал ва зобитдан. Хадик қилиб юрибмиз тақводаги обиддан. Халқ душмани кўп экан хукумат хизматида. Тўғри ишлаб юрмасми ўзининг иззатида. Кўрнамаклик килишди шунча обрў хурматга. Энди маза килишсин қамоқнинг лаззатида. Вазирлару рахбарлар, хоким ва мулозимлар. Сизга ибрат эмасми сўроқдаги золимлар. Кимки хиёнат қилса ўмаришса ғазнани. Бошига ёғилади ўзи қилган зулумлар.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *