Давлат ташкилотларига мурожаат қилиш учун рақамли имзо керак бўлмайди

Ўзбекистон Президенти 12 сентябрда “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлдари тўғрисида”ги қонунинг янги тахририни имзолади. Қонуннинг янги тахрири 13 сентябрда кучга кирди.

2014 йилнинг охирида қабул қилинган қонунга киритилган асосий ўзгартиришлардан бири – электрон мурожаатни рақмли имзо билан тасдиқланиши бекор қилинишидир. Аввалги тахрирда рақамли имзо билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним хисобланиб, кўриб чиқилмаган.

Қонун кўрсатмалари нафақат давлат органлари ва давлат муассасалари, уерда фаолият олиб борувчи мансабдор шахсларга, балки давлат тасарруфидаги ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ташкилотларига ҳам тегишли.

Шунингдек қонунга “қайта мурожаат”(бундан олдин жўнатилган мурожаат бўйича чиқарилган қарор, ёки уни амалга оширилиш муддати бўйича норозилик билдирилган холат), “очиқ қабул”(кўпчилик иштирокида қарор қабул қилиниши), “видеоконференция” каби бошқа янги тушунчалар киритилди.

Қонундаги янги “Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналар” боби Ўзбекистон Президенти ҳамда давлат ташкилотлари ва мансабдор шахслар қабулхоналарининг иш тартибини белгилайди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиш муддати ўзгартирилмади. Сўровнома ёки шикоятлар 15 кун (қўшимча ўрганиш ёки текшириш зарур бўлса бир ой), таклифлар — бир ой (қўшимча ўрганиб чиқиш лозим бўлмаса) ичида кўриб чиқилади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.