Давлат Назар: ПРЕЗИДЕНТНИ ЎҚИШ ЭМАС, УҚИШ КЕРАК

14-15 октябр кунлари Хоразмга  жорий йилда иккинчи марта яна ташриф буюрган муҳтарам Президентимиз вилоятдаги иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган  ишлар билан танишиш давомида келажагимизнинг тақдири белгиловчи бўлган ёшларимизнинг  тарбиясида хотиржамликка берилмасдан, бошлаган ишларимизни янада изчил давом эттиришимиз, бу борада олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш  лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.  “ Бугунги кунда ёш авлод тарбияси, уларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш масаласи дунё миқёсида энг ўткир муаммолардан бирига” айланганлигини таъкидлаб ҳурматли президентимиз  Ш. М. Мирзиёев ҳозирги даврда  экстремизм ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир  этилаётганини қайд этиб,  “Улар билим ва касб-ҳунар эгаллаш, ишлаш, уйли-жойли бўлиш имкониятидан маҳрум бўлган, норози, аламзада ёшлар орасидан чиқмоқда”   дея масаланинг асл моҳиятига эътиборни қаратди.   Дарҳиқиқат ёшлар  ўзларининг физиологик, ижтимоий ва руҳий хусусиятлардан келиб чиқиб,  бошқа социал демографик гуруҳ вакилларидан ижтимоий сиёсий фаоллиги, янгиликларга, ўзлини намоён этишга ўчлиги, бошқалардан ажралишга интилувчанлиги билан фарқ қилади.  Бугунги кунда республикамиз аҳолисининг қарийб 60 фоизини ташкил қилишини инобатга олсак бу нақадар катта  куч  эканлигини тасаввур қилишимиз мумкин. Шу боисдан ҳам бугунги давлатимиз раҳбари ёшларнинг куч ғайратини  буюк мақсадларни кўзловчи бунёдкорлик ишларга йўналтириш учун    уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсиб-улғайиши,  билим ва ҳунар эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши, ўз қобилиятига яраша иш ўрнига эга бўлишини таъминлаш,  ёшларга ўз салоҳиятларни  ўзлари танлаган соҳаларда намоён этишга барча шарт шароитларни яратишга қаратилган барча чора тадбирларни  амалга ишириш вазифасини барча вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар важамоат ташкилотлари  ва  Ёшлар Иттифоқининг олдидаги  долзарб вазифалардан бири эканлигини яна бир бора таъкидлади.

1.Хорижий давлатларда ишлаб юрган ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш лозим.
Бу йўналишнинг муҳимлиги шундаки бегона юртларга ишлаш ўқиш мақсадларида бориб у ерларда , жуда кўп ёшларимиз орасида ўз ўрнини тополмай сарсон ва саргондон бўлиб, турли жиноятларга, турли диний, экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолаётганликлари бор гап.  Шу боисдан ҳам Ёшлар Иттифоқи хориж давлатларга йўл олаётган ёшларимизни кетишини қонуний ташкиллаштириш, уларнинг ўзга юртларда ҳуқуқлари паймол қилинишига йўл қўймаслик учун  тегишли  орган ва ташкилотлар билан домий ҳамкорликда бўлиб, фақат қоғозда ва оғиздагина эмас  балки амалда барча чора тадбирларни кўриб чиқиши ва самарали тизимни яратиши  зарур. Хорижда ишлаётган, ўқиётган ёшларимизнинг ҳар бири орқасида  зарур пайтда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган ва керак бўлса ёрдам қўлини чўзадиган давлатимиз, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи турганини  амалда ҳис қилиши лозим. Шундагида уларнинг орасида жиноят ва бузғунчилик йўлларига адашиб  кириб кетувчилар бўлмайди.

 

2.Уюшмаган ёшлар билан ишлашни кучайтириш учун давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги ва масъулиятини янада ошириш керак.

Ҳеч қаерда ўқимайдиган ва ишламайдиган ёшлар масаласи бугунги кунда давлатимиз  ва шахсан Президентимиз тамонидан алоҳида эътибор берилаётган муаммолардан биридир.  Бу муомони ҳал этиш маҳаллий ҳокимият органларининг, маҳалла фаолларининг ва Ёшлар Иттифоқининг энг асосий вазифаларидан бирига айланиши даркор. Бунинг учун янги иш ўринларини ташкил этиш, ёшлар  ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш учун уларни  қўллаб қувватлаш рағбатлантириш лозим. Энг муҳими бу мақсадларда давлат тамонидан ажратилаётган миллиардлаган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини ва сарфланишини шаффофлигини таъминловчи тизим яратиш лозим. Очиғини айтиш керакки ҳозирда давлатимиз тамонидан ёшлар ўртасидаги ишсизлик муоммосини ҳал этишга ва ёшлар ўртасидаги тадбиркорликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларни ишлатилишида   шаффофлик умуман йўқ, ачинарлиси бу йўналишдаги лойиҳалар тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари жуда ёмон қўйилганлиги сабабли  ёшларда тўлиқ маълумот ва тушунчалар жуда ҳам кам.  Таҳририятимизга бўлаётган мурожаатларимиздан кўриняпдики,  аксарият ҳолларда туман ҳокимликлари тадбиркорлик учун ер сўраб ёшларимизга  Вазирлар Маҳкамасининг 285 сонли қарорини рўкач қилган ҳолда рад жавобини бериб, танловларда умумий тартибда иштирок этишни таклиф қилмоқдалар. Табиийки, ёш тадбиркорлар тажрибага эга  ҳамкасбларидан устун келиш имконига эга эмаслар.  Шу боисдан ҳам Тадбиркорлик фаолиятини, фермер ва деҳқон хўжаликлари  ташкил қилиш учун ер ажратилиши масаласида ёшларга алоҳида имтиёзлар берилиши масаласини менимча Ёшлар Иттифоқи  тегишли орган ва мутасаддилар олдига қўйиши лозим.

3.Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида уларни спортга кенг жалб этиш, чекка ҳудудларда спорт майдонлари барпо этишни ташкил қилиш лозим. 

Бу йўналишда тан олиш лозим республикамиз шаҳарлари ва туман марказларида катта ишлар амалга оширилган. Аммо чекка қишлоқларда аҳвол ачинарли аҳволда эканлигини кўришимиз лозим.  Туман ҳокимлари ва Ёшлар Иттифоқи бу масалада бор имкониятлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бу соҳага хусусий капитални жалб этиш учун шароитлар яратиб, имкон берилса тадбиркорларимиз ўз маблағлари эвазига  ёшларимизни спорт билан шуғулланишга хизмат қилувчи иншоотлар қўришга тайёр.

4.Таълим муассасаларида билим олиш сифати ва самарадорлигини оширишга, давоматни мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратиш, ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш зарур.
Бу соҳада давлатимииз тамонидан улкан ишлар амалга оширилмоқда.  Аммо тегишли муассалар ва Ёшлар Иттифоқи  менимча ёшлар ўртасида китобхонликка бўлган қизиқишни матбуотга бўлган қизиқишдан бошлаши лозим.  Акс ҳолда менимча бу ёш  боладан «алифбе”дан олдин жиддий романни ўқишни талаб қилганга ўхшайди. Бунинг учун Ёшлар Иттифоқининг мутасаддилари,  ўқитувчи,  мураббийларимиз, маҳалла фаоллари,  амалдорларнинг ўзлари матбуот билан, айниқса  ёшларга бағишланган ижтимоий сиёсий нашрлар билан танишиб, бу нашрларда  ёритилаётган актуал масалаларни кўтариб чиқаётган мақолаларни,  янги ижод маҳсулларини ёшлар билан   муҳокамасини доимий тадбирга айлантирсалар,  ёш авлодда китобхонликка аста секинлик  билан қизиқиш уйғонади.  Бугунги кунда жойларда бўлаётганларимизда кўраяпмизки ёшлармиз тарбиясига маъсул бўлганларнинг айримлари,  “сариқ матбуот”ни инобатга олмасак, газета ва журналлар ўқишни деярли унутиб юборганларига гувоҳ бўляпмиз. “Ҳозирги вақтда ёшларга мўлжалланган “Туркистон” газетаси 9 минг 500 нусхада, “Молодёжь Узбекистана” газетаси 2 минг 800, “Ёш куч” журнали 3 минг нусхада чоп этилаётганини қониқарли баҳолаш мумкинми? Мамлакатимизда 10 миллиондан ортиқ ёшлар мавжуд бўлгани ҳолда, бу рақамлар биз учун уят эмасми?
Мисол учун, “Туркистон” газетасига Фарғона вилоятида 225 та, Сурхондарё вилоятида 134 та, Самарқанд вилоятида 54 та, Сирдарё вилоятида эса бор-йўғи 40 та обуна бўлганини, айтинглар, қандай изоҳлаш мумкин?”
   дея куйинган президентимизнинг бу сўзлари ҳам ёшларимизнинг  матбуотга бўлган қизиқишини уйғотмасдан туриб уларни маънавий ва маърифий етук қилиб тарбиялаш мумкин эмаслигини кўрсатади.

Президентимиз вилоятимизнинг бир гуруҳ ёшлари билан учрашганида  Шавкат Миромоновичнинг 2018 йилни Хоразм ёшларининг ташаббуслари йили  бўлиши тўғрисидаги таклифи                 фақатгина Хоразм вилояти ёшларигагина қаратилган эмас. Ташаббускорликка даъват  республикамизнинг барча ёшларига қаратилган чақириқ эканлигини таъкидлаш лозим.  Бу ташаббусларни амалга ошириш учун уларни қўллаб қувватлаш ва  ва бунга зарур шарт шароитларни  яратиш барча давлат ва жамоат ташкилотларининг, Ёшлар Иттифоқининг устивор вазифасига айланишини тақозо қилади. Яратилаётган шароитлар ва берилаётган имкониятлар агар ёшларимизда ташаббускорлик ва интилувчанлик  бўлмаса, чиқаётган фармон ва қарорлар амалда бажарилмаса кутилган натижага ҳеч қачон эришиб бўлмаслигини  барча тушиниб етиши  лозим. Шу ўринда Президентимизнинг “Сизлар раҳбар бўлган ҳудудларда яшайдиган ёшлар зерикканидан нима қилишни билмасдан, бемаза ишларга берилиши, безорилик, жиноят йўлига кириши, зарарли оқимларга қўшилиб кетиши мумкинлиги наҳотки сизларни безовта қилмаса?! Ёшлар учун барча шароитларни муҳайё қилдик, деб биз кимни алдаяпмиз?    Шу муносабат билан барча катта-кичик раҳбарлар қулоғига қўрғошиндек қуйиб олсин: биз энди сизларнинг фаолиятингизга пахта ёки ғаллага қараб эмас, энг аввало, сизларнинг ёшларга, ёшларга оид давлат сиёсатига бўлган муносабатингизга қараб баҳо берамиз.”  Дея раҳбарларга қарата айтган мурожаатини  эслаш жоиздир. Бу мурожаатни   амалдорлар,  Ёшлар Иттифоқининг  раҳбарлари бир лаҳзага ҳам унутмаслиги керак.

Республикамизда бўлаётган ўзгаришларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг келажагини порлоқ, иқтисодиётини ривожланган, ёшлармизнинг ҳар тамонлама етук бўлишини чиндан истасак,   бугунги кунда  оддий мактаб ўқувчисидан тортиб то  Ёшлар Иттифоқининг раисигача, оддий ўқитувчидан тортиб ректоргача, оддий ходимдан то   барча тоифадаги  амалдорларгача барча   муҳтарам президентимизнинг гапирган гапларини  фақатгина ўқиш эмас балки уқиш ҳам талаб этилади.!

 

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.