Давлат Назар: Нарх жиловлаш “операция”си ёхуд ҳар ким кучи етганга зўр.

«Газета.uz» сайти бугун Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий хабарига таяниб, Тошкент бозорларида асосий турдаги маҳсулотларнинг юқори чекланган нархлари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бошқа маҳкамалар томонидан тасдиқланган ноябрь ойи учун юқори чекланган нархлар рўйхатини эълон қилди. Шунингдек бундай чекланган нархлар мунтазам равишда ўрнатилаётгани ҳақидаги хабарни тарқатди.

Бу хабарни ўқиб киши йиғлашингни ҳам, кулишингни ҳам билмайсан киши. Агарда Ўзбекистонда ҳам айрим давлатлардаги аҳмоқона ва бефойда қарорлар рейтинги тузилганида сўзсиз ушбу бозорларда оддий деҳқон ва чарвадор етиштирадиган маҳсулотларга бўлган нархларни давлат органлари тамонидан чеклаш билан боғлиқ қарор сўзсиз шубҳасиз фахрли биринчи ўринни эгарлар эди.

Баландпарвоз мақсадларни шиор қилиб олиб, уни қалқон қилиб олган Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ва айрим бошқа давлат органлари ўзларининг кучи фақатгина оддий тадбиркорларга, деҳқонларга ва чорвадорларгагина етишини яна бир бор намойиш қилмоқда! Бунақа аҳмоқона қарорни бир тийинлик фойдаси йўқлигини ва кутилган самара бериши мумкин эмаслигини наҳотки ушбу қарорни қабул қилувчилар бир лаҳзага бўлса ҳам уйлаб кўрмайдилар?

Ёки улар учун бозорларга “катта катта казолар ташриф буюриши учун саноқли дақиқалар учун “арзонлаштирилган маҳсулотларни” телевизорда кўрсатиш ва комиссияга тақдим қилиш билан боғлик кўзбўямачиликларни самара деб ўйлайсалар, қаттиқ янглишадилар. Ҳалқни кўзи кўр, қулоғи кар эмас, айрим “раҳбарча”лар тасаввур қилганидек!

Нега биз бундай чеклашларни бефойда ва бесамар дея баҳолаётганимиз сабабини, буюк адибимиз Абдулла Қаҳҳор ибораси билан айтганда дўппини четга олиб ўйлаб кўрайлик: нима учун деҳқон ёки чарвадор ўз пешона тери билан етиштирган маҳсулотини кимнингдир буйруғи билан ўз таннархидан арзонга сотиши керак?

Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва амалдорлар шунақа ҳалқпарвар ва ғамхўр экан, нарх навонинг ошиб кетишига мажбур қилаётган маҳсулот етиштириш таннархини кўтарилишини олдини олиш чорасини кўрсинлар! Нима учун етиштирилаётган маҳсулотларнинг таннархи ошиб борётганини оддий одамлар кўриб билиб турадию, юқори лавозимларда креслода ястаниб ўтирган амалдорлар билмайдими? Нима уларни ёппасига кўзи сўқир, ёки қулоғи том битдими, балким улар умрларида оддий деҳқон ёки чарвадорни, фермер ва тадбиркорни дардини эшитиб кўрмаганми деб ўйлаб қоламан баъзан. Мен телевизорда маддоҳлар ёзиб берган гапларни шеър айтгандай ифодали айтаётган, ёки пойтахтдан келадиган “катталар” келганида “раҳматлар” айтишни тўтиқушдай ёдлатилган “оддий меҳнаткаш”ни қилиб назарда тутмаяпман.

Нима учун маҳсулот таннархини кўтарилишига мажбур қиладиган- нефт маҳсулотларининг, менерал ўғитларнинг, зарур химакатларнинг, омухта емнинг, газ, элект энергия , техника каби монаполиялар ишлаб чиқараётган маҳсулотларнининг нархи кун сайин ошиб боришига Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги жаноблар ғиринг демайдилар. Аммо қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқараётган одиий фермерларнининг маҳсулотини нархини чеклашга ҳозиру нозирлар. Ҳар ким кучи етганга ботир бўлар деганлари шудирда. Акс ҳолда бозор иқтисодиёти талабларига зид равишда маъмурий усулда нарх белгилашдан ўзларини тийган бўлармидилар.

Бугунги кунда “катта муаммо”га айлантирилган гўштга бўлган нархни кўтарилишнинг ечими оддий, менимча. Меъёрий ҳужжатларга кўра шартли бир бош қаромол учун 0.3 гектар ер майдонига ем хашак учун ўсимликлари экилиши зарур. Мутасаддилар ҳеч бўлмаса, бир бош қаромол учун ҳеч бўлмаса 0.2 га ер майдони ажратиб, ем хашак учун ўрнига пахта ёки ғалла экишга мажбурлаш амалиётидан воз кечсинлар, бир мавсумнинг ўзида гўшт нархи икки барабар тушади, бу аксиома.

Хуллас деҳқон ва фермерларни “эшак” қилиб миниб олиб, улар етиштирган маҳсулотларни таннархидан арзон қилиб сотишга мажбурлаш орқали ҳеч қандай натижага эришиб бўлмаслигини мутасаддилар фақат оғизда эмас амалда тушуниб етмас экан, асло етиштирилаётган маҳсулотларни нархини тушириш имкони йўқ!
Балким амалдорлар бошқача фикрлар, яна билмадим…

Биринчи изоҳ

  1. Хурматли Шавкат Миромонович !
    … менда бир таклиф бор..!? — мана шу тадбиркорлар йулида атайин, ёки рахбарлик лавозимини суиистеъмол килиб совукконарча, тадбиркор, фермерларни менcимай уларнинг йулига атайин тогдек-тогдек тусиклар куйиб, ишини оркага сурилишига сабаб булаётган хар бир рохбарни, яъне хокимдан то вазирликдаги мансаб-амал креслосида ухлаб миллонлаб хам ойлик хам пора оладиган корни учун яшаётганларни, факатгина ишдан озод этиш билангина чекланиб колмай, -Республиканинг энг огир иктисодий зона, -ернинг унумдорлига энг паст булган райондан 100 га ер бериб, фермерлик килишга конуний мажбурлаш керак…?! — кани уша саратоннинг 40 градус иссигию, кахратоннинг 10 -15 градус совугида бола чакаси билан бошка фермерлар чеккан азобини бир чекиб курсин, — ушандан кейин балким масъулиятни хис этиб гафлат уйкусидан уйгонарлар…!? -узлари каби бюрократ-феодал рохбарларнин ОНАНГНИ деган сукишларини эшитиб, уларнинг калтагу тепкисидан ерда думалаб ётсинлар кани, -кишин ёзин хозирги фермерлар каби емай ичмай,ёнилги, нефт, кимё, сув ва светдан карздор булиб мол-мулкини сотиб, емаган сомса учун туласинлар, ва улар минг азобда етиштирган махсулотини узлари каби «акахон»лари 10 сумга олиб, чет элга 100 сумга сотсинлар, ушандагина булар тушунишади, ва оддий мехнаткаш халкни кадрига етишади…!!! -мен бу масъалани анчадан буён таклиф киритганман, лекин минг афсуским кандай килиб Президентга етказишни иложи булмаяпти…??!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.