Давлат Назар: Ким кимга бўйсунади, ёки ёшлар сиёсати ижросидаги чалкашлик.

Президентимизнинг ёшларга бераётган эътибори таҳсинга лойиқ. Буни ҳеч ким, ҳатто бешта қора кўзойнак тақиб олган кимсалар ҳам инкор эта олмайдилар.
Аммо мен жойларда давлатимизнинг ёшлар сиёсати ижроси учун энг асосий бўлган жавобгар бўлган амалдор ким эканлигини сира аниқлай олмаяпман. Балким мени ақлим етмасдир буни англашга, лекин барибир бу борадаги баъзи фикр мулоҳазаларимни билдиришга жазм қилдим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА” ГИ фармонига кўра “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳисобланади.” Демак республика миқёсида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси учун энг маъсул ва жавобгар шахс бу Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси эканлиги барчага тушунарли. Муҳим жиҳати унга етарлича ваколатлар берилган, шунингдек бу соҳада яхлит тизим шакллантириб, бош жавобгар мансабдор белгиланган.

Вилоят, туман , маҳалла тизимида бу соҳага назар солсак, бироз чалкашликлар бордек, менимча. Негаки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691- сонли қарорига биноан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларини жорий қилиниб, улар асосий вазифасига кўра ёшлар сиёсатига шахсан маъсул қилиб белгиланган.

Юқорида тилга олинган президент фармонига кўра эса “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади”

Қизиқ тамони шундаки, туман ҳокимининг ѐшлар сиѐсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг хизмат машинаси бор, аммо ҳокимнинг биринчи ўринбосари мақомига эга ёшлар иттифоқининг туман кенгашларининг раис пиёда ёки шахсий автомашинасида қишлоқма қишлоқ кезишга мажбур. Гап машинада эмас психологияда, ҳоким ўринбосари хизмат машидасида юриши унинг нуфузини оширади. Шу боисдан бўлса керак, яна билмадим. ҳоким ўринбосари ёшлар иттифоқининг раисига иш буюриб, топшириқлар бераётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Туманда ёшлар сиёсати учун ким бош маъсул ва жавобгор шахс туман ҳокимининг ѐшлар сиѐсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарими ёки ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилган ешлар иттифоқининг туман кенгаши раисими?
Менимча бу масалага қонуний ойдинлик киритиб, ваколат доираларини аниқ кўрсатиш зарур. Акс ҳолда “чўпон кўпайса, қўйлар ҳаром ўлади” деганларидай бу икки маъсул ютуқларни бўлаша олмай, камчилик бўлса бир бирига тўнкашдан чарчаб қолсалар ажабмас. Бу менимча давлатимиз тамонидан олиб борилаётган ёшларга оид сиёсатнинг самарасизлигига олиб келиши табиий. Яна билмадим, сиз балким бошқа фикрларсиз. Марҳамат бу масалага қарашларингизни билдиринг!

Биринчи изоҳ

  1. тўғри чалкашликлар бор, лекин ишлашни билган раҳбар аввало истиқболли режалар тузади ва уни амалга ошириб бориш билан бирга бошқарувда ўз ўрнини мустахкамлаб боради. туман миқёсида ёшлар ташкилотининг раҳбари туманида ёшларга оид ислохот ўтказишга лаёқати бўлиши керак. Туман Кенгаши раисини кўпчилик танийди, ёшлар бўйича ўринбосарини ҳам. Уларнинг йиғилишларда бир-бири билан хиринглаши, чойхоналарда «ўчиб» қолиши ва бошқа томонлардан ёшларга намуна бўла олмаса уларни биринчими ё иккинчи дейишдан фойда йўқ. Улар ўринсиз бўлиб боришмоқда.
    «Камолот» ЁИҲ туман кенгашида етакчи мутахассис, бош мутахассис, «Камалак» болалар ташкилоти раиси ва туман Кенгаши раиси вазифаларида ишлаганман. Туман ҳокими ёнидагилардан кўра бизга кўпроқ ишонарди ва масъулиятли вазифалар юкларди. Бировга тилёғламалик қилмаганман, таъмагирлик қилмаганман ва йўлаб юборадиган «тоға»ларим бўлмаган . Йиғилишларнинг бирида кутилмаганда бўлим бошлиғи, кейинчалик ҳоким ёрдамчиси этиб тайинлади. Имкониятдан фойдаланиб мендан кейинги «Камолот» раисини қўллаб қувватладим, тадбирларини ўтказишда ёрдам бердим. Натижада такасалтанг, дангаса болаларга айланиб қолишди. Ҳозир ўқитувчилик қиляпман, Ёшлар иттифоқи ташкил этилганда таклиф қилишди, ота касбимни ўзгартиришни истамадим.
    Катта ўзгаришлар, янгиликлар ва лойихалар ишлаб чиқмаса хам ўзи шахсий намуна бўлсин ўша ёшлар масалалари бўйича масъуллар. ()

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.