Давлат Назар: Ҳақиқат излаганларга текин маслаҳатлар.

Анави куни биттаси фейсбукда таклиф билан чиқибди, судъялар адолатли қарор чиқариши учун суд жараёнини онлайн тарзда видеотасвирга олишни қонун йўли билан мажбурий қилиш керак эмиш. Тавба одамларга ҳайронсан, бир қарасанг адолат излайди, бир қарасанг ҳақиқат излайди, бир қарасанг иш излайди. Э, одамларга нима керак ўзи билиб бўлмайди. Тинчгина ишини топиб, тополмаса ўрисга бориб ишлаб, тирикчилигингни қилаверса бўлмасмикан а. Ахир эртага ўғлинг, қизинг улғаяди, уларни уйлантириш керак чиқариш керак, шуни ўйласангчи! Адолатни пишириб ейсанми? Ё ҳақиқатни ошга гуруч ўрнига соласанми, нодон! Ўрисга борсанг жарақ жарақ доллар топиб уйингга юборасан,тўғрими, ҳа яша! Энди миллионлаб санга ўхшаганлар миллиардлаб Амириқони долларини опкелиб юртимизда кўпайтириб юбораётган бўлсаларинг биров сизларга “нега хорижни пулини опкеляпсан деб бир оғиз гап” айтмаяпдику, тўғрими? Энди мундоқ танангга ўйлаб кўр, ахир кимдир мана шу санга ўхшаганлар чет элдан ташиётган пулларингдан Ўзбекистонни тозалаши керакми, керак! Акс ҳолда ҳамма ёқни доллар босиб, ўзимизни сўмни тополмай қоламизку, тўғрими, тўғри мана ҳақиқат қаерда, мана адолат қаерда!..
Балким оми одамлар долларларни тадбиркорларимиз четга обориб, ўрнига у бу нарса опкелиб сотаётгани эвазига юртимиз Амриқонинг пулидан қутуляпди деб ўйлар. Ҳечамда! Бу ишни сан билан мани ишим тушадиган “акажон”нинг хизматлари эвазига бўляпди. Бечоралар бировнинг иши тушганда, “майли шуниям сазаси ўлмасин” деб тескари қараганда шундоққина столининг тортмасига ташлаб қўйган “сеҳрли” конвертнинг ичидагиларни узоқроққа мамлакатимиздан ташқарига “отворишга “ мажбур” ахир!
…Э, чалғиб кетдик мавзудан, келинг таклифга қайтсак. Бугун суд мажлисини видеотасвирга олишни , эртага ДАН ходимларини назорат қилсак, индинга прокурордан қонунларни барчага баробарлигини талаб қилсак биласанми нима бўлади?..
Уларнинг ҳам бола чақаси бор. Шуни ўйламайсанми? Ўзи фарзандларини ҳар бирига зўрға иккитадан машина, учтадан ҳовли жой қилиб берган бўлсаям, невараларини нима қилади. Париждаги 5 хонали апартаментларда сиқилиб қолган “тойчоқ”ларига Лазур денгизи бўйидан виллани нима қилиб оберади? Бунинг устига эртага пенсияга чиққанида тинчгина яшаш учун ҳеч бўлмаса Латвияда жуда катта бўлмасам кичикроқ “сарой” сотиб ололмаса, уят эмасми?
Шундай экан дўстим бунақа машмашаларни йиғиштир. Жа ҳақиқат, адолат керак бўлса, мана ўзимизнинг ўзбекфильмларни томоша қил! Ҳа ундаям қониқмасанг яна бир текин маслаҳатим- 4 та сиёсий партияларимизнинг интернетдаги сайтлари билан депутатларимизнинг фейсбукдаги саҳифаларини ўқи, истаганингча ҳақиқат билан адолатни топасан, ман кафил!
Текин маслаҳат берувчи Давлат Назар

7 комментариев

  1. Зўр ёзилган! Ёзиш услуби бўйича бу инсонга ақл ўргатиш ноўрин.
    Топиб, жой-жойига уриб лўнда қилиб ёзилган. Лекин ёз илганларнинг таъсири бирор кун сезилармикан. Ёзаверган билан қон-қонига сингиб кетган *луқмалари сизиб чиқиб кетиб покланиб қолмайдику уЛАРнинг. Адолатни таъминлашнинг ягона йўли муқаддас ислом динимизга тўлиқ амал қилинишига эришишдир.
    Россияда ишлаб, пул топаётганларга хеч хам айб эмас. Улар мард инсонлар, ота-онаси, ёри ва фарзандларини ташлаб қисқагина умрнинг жайдари даврини тирикчилик учун қурбон қилаётганлар. Яна уларга тош отилади, «дангаса»ларга чиқарилади.

  2. Хакат сузлабдилар. Камчиликлари жуда куп. Келинглар бировлардан айб излаганча, колган умримизни хисобини килайлик. Кийомат якин!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *