Давлат Назар: ЭКИҲ яшаш мумкинми?

 

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  39-моддасида

“Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.” дейилади.

Аммо  Республикамизда  “тирикчилик учун зарур бўлган энг кам миқдор” ким ва қандай ҳисобланишини  ҳақида жўяли  ҳеч қандай маълумот топа олмадим.

 

Ёки масалани бошқача қўяйлик хабарингиз бор Ўзбекистон Президенти  2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 фоизга оширилади.

Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.

Савол туғилади мамлакатимизда энг кам иш ҳақи нимага асосланиб белгиланади?

Яна  саволга асосланган жавоб тополмайсиз!

Шу боисдан биз хорижий давлатларда энг кам иш ҳақининг нималарга асосланиб  ҳисобланиши ҳақида фикр юритишга қарор қилдик.

Авваламбор таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозирги даврда дунёнинг деярли барча мамлакатларида энг кам иш ҳақи ҳукумат тамонидан  тасдиқланади.  Одатда ушбу миқдорнинг белгиланиш асосида инсоннинг  табиий, ижтимлий ва сиёсий эҳтиёжларини минимал тарзда қондириши учун зарур бўлган товар ва хизматларнинг нархларини йиғидисидан иборат бўлган истеъмол корзинанинг миқдори ётади.

Истеъмол корзинасининг таркиби  озиқ овқат ва нозиқ овқат молларидан ва хизматлардан иборат бўлиб давлатнинг иқтисодий салоҳияти, урф одатлари ва иқлим шароити каби омиллардан келиб чиқиб белгиланади.

Айтайлик Россиянинг  расмий истеъмол корзинасига 156 номдаги маҳсулот ва хизматлар киритилган бўлса, бу кўрсаткичлар АҚШ да 300, Англияда 350, Германияда 475 ни ташкил қилади. Бу давлатларда ушбу истеъмол  корзина миқдоридан келиб чиққан ҳолда энг  кам  иш ҳақи белгиланади.

Энди бевосита  Ўзбекистонимизга қайтадиган бўлсак,  айтингчи 172000 сўмга нима сотиб олиш мумкин?   Бу саволимизга  ким жавоб бера олади.  Ўзбекистон республикаси статистика давлат қўмитасидагилар  токайгача халқни алдаб,  йўқ истеъмол корзинани бор дея  тасдиқлайдилар. Амалдорлар, депутатлар  Бозорга 10 дақиқага чиқиб нарх навони қўринг сўнгра ЭКИҲга нари борса бир ҳафта яшашга ҳаракат қилиб кўринг! Балким ўзингизга келиб қоларсиз.

 

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *