Давлат Назар: “Қачон халқ бўласан, эй сен, оломон?!”

Президент элим,юртим деб ёниб куйяпди. На ўзини, на катта кичик амалдорларни аямаяпди. Ҳаммадан янгича ишлашни, янгича фикрлашни талаб қиляпди. Кимдир бу талаблар фақат раҳбарларга тегишли деб ўйласа қаттиқ янглишади.
Мени ҳадеб нолинадиганларни, бўлаётган воқеаларни менга алоқаси йўқ дея ўзини чеккага оладиганларни, ўз муаммоларини ечимини учун фақат ўзгалардан нажот кутувчиларни очиғи жиним суймайди.
Бефарқлик, боқимандалик, қаътиятсизлик, қўрқоқлик ва принципсизлик каби иллатлар миллатимизнинг фожиаси. Мана шу иллатлар туфайли қанчалаб миллатимиз фидоийлари қатли ом қилинди.
Ўзини ҳадеб чеккага олиб нолишни одат қилиб олганларга саволим бор, сиз ҳадеб нолийверганингиз билан нима ўзгаради? Ҳеч нима! Биров келиб таморқангизни экиб бермайди. Ўзгалар келиб кўчангизни супуриб кетмайди. Четдан келиб пахтамизни биров термайди. Халкимизда мақол бор “йиғламаган болага онаси кўкрак бермас”. Бу дегани биз амалдорлардан талаб қилмасак, уларнинг ҳаммаси ҳам жон куйдириб ишламайди. Юрт келажаги барчамизнинг келажагимиз! Шу юртда эртага бизнинг фарзандларимиз, набираларимиз яшамоғи, ўзимиз қарилик гаштини сурмоғимиз керак.
Президентимизни айтганларини қилмайдиган, қонунларни писанд қилмаган амалдорга, кимдир дуч келан ноҳақликка, қўшнимизга қилинган адолатсизликка, кўчада катталарни беҳурмат қилган маҳалла боласининг қилиғига индамай қараб кетишимиз, менга алоқаси йўқ дея на ўзини кўзини кўр, қулоғини кар қилиб олганлар камаймаса ҳеч қачон ўзгариш бўлмайди!
Юртни ўзгартирадиганлар фақат раҳбарлар эмас. Юртни ўзгартиришга фақат халқ қодир. Президентимиз давлат ҳалкнинг хизматини қилиши лозимлигини, қайта қайта лозимлигини таъкидламоқдалар. Лекин биз ўз дунёқарашимизни ўзгартирмасак, барча саъй ҳаракатлар бефойда. Биз фақат масала ўзимизга тегишли бўлсагини адолат излашни одат қилганмиз. Аммо адолат жамият миқёсида бўлмаса, у алоҳида бўлмайди асло. Демак ҳар биримиз бугун ўзимизга ўзгача боқиб, ўзимизни ўзгартиришимиз керак. Қаътий фуқоралик позициямизга, ўз фикримизга эга бўлиб, Ватан равнақи учун Президентимиз атрофида жипслашсак, кўзланган мақсадга эришамиз. Акс ҳолда “эски тос эски ҳаммом”лигича қолаверади.
Президент ўзгаришларни истамоқда, кўзбўямачиликларга, сохта “ютуқлар”га, ёлгон рақамларга, ҳалқдан узоқлашган, янгича ишлашни ҳоҳламаган раҳбарларга курашнинг янги босқичини бошлади. Сизчи сиз ўзгаришлар тарафдоримисиз? Президентимизни фақат оғизда эмас амалда қўллаб қувватлашга тайёрмисиз?
Мен ўз гапларимни ўзбегимнинг буюк шоири Абдулла Ориповнинг шеъри билан тугатишни истар эдим:
Машраб осилганда қаёқда эдинг?
Чўлпон отилганда қаёқда эдинг?
Суриштирганмидинг Қодирийни ё
Қалқон бўлганмидинг келганда бало?
Ҳукмлар ўқилур сенинг номингдан,
Тарихлар тўқилур сенинг номингдан.
Нимасан? Қандайин сеҳрли кучсан?
Нечун томошага бунчалар ўчсан?
Қаршингда ҳасратли ўйга толаман,
Қачон халқ бўласан, эй сен, оломон?!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *