Давлат Назар:  Биздан тортиб олинган  пойтахт

 

Жияним уч ойча бурун жонажон пойтахтимиз Тошкентда яшовчи холасинига бориб бир ҳафтача  меҳмон бўлиб келувди. Яқинда МИБ ходими келиб, жиянимни Тошкентда “пропискасиз уч кундан ортиқ юргани учун ЭКИҲ нинг уч баробари миқдорида жаримага тортилганлигини” айтиб келди.  Бўлар иш бўлибди. Жарима тўланди.

Аммо ўйланиб қолдим,  Россияга борсангиз ҳам етти иш куни “регистрация”сиз  юриш ҳуқуқимиз бор. Россия хорижий давлат,  тушунса бўлар, лекин она юртингнинг пойтахтига меҳмонга боришга бўлган ҳуқуқинг шу қадар чекланган бўлса алам қилар экан.

Бир пайтлар “нон шаҳри”  дея донг таратиб ўзга юртлардан келганларга  меҳр мурувват кўрсатган Тошкентимизни- Ватанимиз пойтахтини  бугун амалдорлар ва бойваччалар ўзбек ҳалқидан тортиб олганини кўряпмизу,  нечун ғиринг деёлмаймиз!

Тошкентда яшаш учун , уй жой сотиб олиш учун  нега  оддий ҳалқнинг ҳаққи йўқ?

Турли  важ қилиб ўтирманг, буларнинг бари баҳона сабаб эмас! Бу собиқ шўро замонидан  қолган ва икки марта ривожланган илллат!

Тошкент “пропискаси”нинг расмий нархи деярли 400 миллион сўм қилиб қўйилгани қайси мантиққа тўғри келишини ўз амали орқали  “тошкентлик”ка айланиб қолган амалдорлардан биронтаси тушунтириб берсин,  мендақа омига?

 

Нима,  Тошкентни  фақат «бойлар ва амалдорлар шаҳри»га айлантирилганини қонуний қилиб қўйганлар    вилоятлардан келган оддий ҳалқ вакиллари билан бир ҳаводан нафас олишдан,  ёнма ён қўшни бўлиб яшашдан ор қиладиларми?

 

Контитуциямизда барча фуқораларнинг тенг ҳуқуқлиги кўрсатилганига қарамай,    400 миллион сўм пули бўлмаган,  ёки  амалдор бўлмаганларни конституцион  ҳуқуқини паймол қилувчи  Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш эркинлиги чеклаш билан боғлиқ қарорни бекор қилиш даври келмадимикан?

Конституцион судимиз қаёққа қараяпди?

Жаноб Амалдорлар  бизга оддий халққа қайтиб беринг пойтахтимизни!

Зеро Ватанимиз пойтахти фақат бойларники  эмас,  оддий заҳматкаш  халқники ҳамдир!

3 комментария

  1. Yozish kerak. Murojaat qilish kerak.
    IIB.ga vaqtincha rõyxatga qõydiraman desa muammo bir kelganda bir kelganda navbat kutib charchab kunni tun qilib ishni tugadi deyishsa boshqa kun profilaktika kuni bõladi. va yana boshqa kuni esa pechat bõlmaydi…

  2. Nega bizni melitsislar shunaqa AAA Chet eldagi lar yetadi.. Ahir I’d I mix no yurtimiz bo’lsa bemalol poytaht ko’chalarida ham yurolmasak qandey tushinish mumkun…yana bunaqa bor.. Uzbeklar mehmondo’st halq qani mehmon do’stligi ..

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *