China Railway Tunnel Group ва China Coal Technology Ўзбекистонда яна бир йирик лойиҳани бошлади

Амалга оширилган ўзгаришлар туфайли Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларига хорижий инвестициялар ҳажми ошиб бормоқда. Ушбу ўзгаришлар янги иш жойларини яратишга имкон беради. Янги технологияларни киритиб олиш кўп корхоналарнинг самарадорлигини оширади, ишлаб чиқарилган махсулотнинг сифатини яхшилайди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу сиёсат аҳолининг фаровонлигига қаратилган. Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида кўмир соҳасини такомиллаштиришга ҳам кўп эътибор берилмоқда. 7 сентябрь куни Хитойнинг «China Railway Tunnel Group ва China Coal Technology & Engineering Group Corp.» консорциуми “Шаргункўмир” АЖнинг модернизацияси йирик инвестицион лойиҳасининг доирасида дастлабки тайёрлов ишларини бошлади.

Тантанали тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «China Railway Tunnel Group, China Coal Technology & Engineering Group Corp.», ОАВ вакиллари ва жамоатчилик иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Шаргункўмир” АЖнинг модернизацияси” фармонини имзолаган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 94,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳанинг амалга оширишишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланиши кўзда тутилган.

Қайд этиш керак, ўтган йилда «China Railway Tunnel Group» компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти «Ангрен – Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясини амалга оширган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этганди.

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *