​​Чекловлар фақат суд қарори билан жорий қилиниши керак

Бугун Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали эълон қилган хабарда айтилишича, ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари реестри юритилади. Ушбу Реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади. Тақиқланган сайтлар, жумладан, блоглар “қора рўйхати”.

Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини чеклаш бўйича ташкилий техник тадбирлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Яъни судсиз бу ишлар ҳал этилади.

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасида белгиланишича, оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Шу қонуннинг 24-моддада эса оммавий ахборот воситасининг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш рўйхатдан ўтказувчи органнинг аризаси асосида суднинг қарорига кўра амалга оширилади, деб ёзилган.

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга кўра, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қандай мақсадларда фойдаланиши керак эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу талаблар бажарилмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

Савол: Kun.uz, Daryo.uz, Gazeta.uz оммавий ахборот воситасими ёки веб-сайтми? Kun.uz, qalampir.uz, Xabar.uz сайтлари билан яқинда юз берган узилишлар қайси принцип бўйича амалга оширилди унда?

Биз ҳар қандай чекловлар фақат ва фақат суд қарори билан амалга оширилиши тарафдоримиз.

Телеграмдаги @davletovuz каналидан олинди

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *