Чекишга қарши жиддий курашиш вақти кемадимикан?

 

«Chekish mumkin emas», «Не курить», «No smoking» — иборалари биз учун бегонами?

Биз бундай белгиларни газ ва бензин қуйиш шаҳобчаларидан ташқари, деярли ҳеч қаерда учратмаймиз.
Ҳаммамизга маълумки анча йиллардан бери тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш кўпчилик  учун «урф»га кирган.
Илгари умуман чекмайдиган танишимдан сўрадим:
-Сиз нега чекишни бошладингиз?
-Эҳҳ, ҳаётда ҳамма нарса бўлар экан-да… сиқиляпман!- деб жавоб қайтарди.

Ҳамманинг ўзига яраша ғам ташвишлари бор. Бу ташвишлардан чалғишнинг биргина ечими тамаки маҳсулоти истеъмол қилиш эмас, албатта!   Бунинг энг яхши ва исботланган йўли: бир пиёлагина сув ичишдир!
Энг ачинарли томони,  ёшлар (ҳатто мен каби анча кичик ёшдагилар ҳам) ичида ҳам бундай иллат- «Авторитет»
Бу «Авторитет» ортида ёшларга ўрнак бўлиши керак бўлган ёши катталар турибди, десак муболаға бўлмайди. Биз бундай бундай иллатга қарши курашиш ўрнига, ҳаётимизга кириши учун «коридор» яратиб беряпмиз. Масалан, ёшлар кўп вақтини «ўйин бекат»лари (Playstation)da ўтказишмоқда (афсуслар бўлсин).

Шахсан ўзим кузатдим( шу блогпост учун): ҳар бир «бекат»да чилимхона(кальян) бор! Яна камига «истеъмолчилар» чилимдан қандайдур фигура чиқарганлари билан фахрланадилар. Шу нарса улар учун обрў бўлса керак! Бу нарсалар учун фалон пул сарфлаш икки томонлама зарарлигини ҳали ҳам тушуниб етишмадимикан. Биринчидан, бу иллат соғлик учун жуда зарарли; иккинчидан, бу нарсаларга пул сарфлашлик исроф ва ота-онасининг қийналиб топган пулини беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмас!

«Сенга «Авторитет» керак бўлса кўчага чиқ, меҳнат қилиб уйингга ҳеч бўлмаганда тўртта нон кўтариб кел. Ана сенга асл обрў!» дейдиган одам топилмаяпди буларга.
Айрим ёши катталарга келадиган бўлсак, уйига, оиласига, рўзғорига керак бўлган нарса ёки буюм харид қилиш ўрнига, шу тамаки сотиб олиб «роҳат» қилишади!  Шу ўринда айрим оилалиларга савол: Сиз олаётган «роҳатбахш» нарсанинг пули хотин, бола-чақангизни ризқи эмасми?…

Ҳа, бу иллатни зудлик билан йўқота олмасмиз, умуман йўқота олмаслигимиз  мумкиндир! Шунинг учун ҳеч бўлмаганда жамоат жойларида тамаки истеъмол қилиш тақиқланса мақсадга мувофиқ бўлар эди!

Жамоат жойларида «ҳузурланиб» атроф-муҳитга ва энг асосийси атрофдаги инсонларга қанчадан-қанча зарар етказаётганларини сезармикин? Зеро бундай иллатни йўқ қила олмас эканмиз, шахсий фикрим: айрим гавжум ва гавжум бўлмаган жойларда «чекиш хонаси» ташкил қилиш керак!

Тамакини ўзига бизнес қилиб олганлар ҳам йўқ эмас. Бу бизнесни эркин қўйган давлатларни аҳволини кўриб турибмиз. Бу иллатни умуман йўқ қилса ҳам майли, дерсиз. Аммо бу ёқдаги тамаки «бандиларини» ҳам ўйлаш зарур.

Ички ишлар ва Соғликни сақлаш вазирликлари ходимлари иштирокида ёшлар даврасида ўтказилаётган чора-тадбирлар одамни қувонтиради, албатта, бундай тадбирлар фойдадан ҳоли эмас. Ва яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, давлатимиз томонидан белгиланган қонунга асосан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни-«Профилактика куни» этиб белгилангани ёшлар учун ҳаётда институт вазифасини ўтаб бермоқда. Шу тадбирлар давомида биз ёшларга чекишнинг зарари ва оқибатлари тўғрисида кенг миқёсда  тушунтириш ишлари олиб борилса  бу  биз ёшлар учун фойдадан холи бўлмас эди! Шунда кашандаликка «ҳавас» қилувчилар  камайган бўларди!
Бирон бир иллат йўлига кирмаслик учун  инсон шахсий фикрга, билим ва фаросатга эга бўлиши  зарур. Бундай муҳим омилларни ўзида жам қила олган инсон, шубҳасиз, камолга етади!…

Миржалол Қосимов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *