Бўйнига тахтача илинган вилоятликлар

Сиз ҳеч шаҳри азим Тошкентга борганмисиз?! Бормаган бўлсангиз ойнаи жаҳон орқали бўлса ҳам, ёки газета-журналлар орқали таърифини эшитгансиз албатта. Тошкент ажойиб шаҳар, юртимиз юраги! Бири биридан ажойиб,замонавий иншоатлар, саройлар,кўнгил очар масканларнинг ҳаммаси шу ерда. Олий ўқув юртларини айтмайсизми. Бозорларини, кўчаларини, ҳиёбонларини… Тошкентнинг бекорга “тоши қанд” дейишмайди. Мақтаган (мақтанган) саринг мақтагинг келаверади. Тошкент ҳақида қанча гапирсанг оз! “Тошкентликлар ҳақидачи?” дейсизми? Ох! Ёмон жойимдан ушладиз-ку! Ўзи аслида шу ҳақида гапирмоқчиман. Ўзим асли Тошкент вилоятиданман. Бир неча йиллардан бери пойтахтда яшайман…

Йигитга ўлим йўқ, агар ўзини-ўзи ўлдирмаса, деган гап бор. Сизни пистирмада кутиб ётган ётган хавф-хатарлар орасида бир фалокат бор — маҳаллийчилик. Маълумки, ўзбек миллати ўз этник таркиби тарафдан анча қурама. Бунда 92 уруғнинг қони бор. Ҳар бири ўзига тортади. Агар бирон кишини хизматга қабул қилмоқчи ёки раҳбарий ўринга тайин этмоқчи бўлишса, унинг иш қобиляти, истеъдоди, лаёқатидан ҳам кўра, зимдан қаерлик экани, баъзан ҳатто қайси уруғ, табақа ёки жамоадан чиққанини суриштирадилар. Умумдавлатчилик шовинизми маразидан кейин иккинчи ўринда мана шу маҳаллийчилик туради. Ёмони, бу нарса миллатни занг сингари ич-ичидан емиради ва парчалайди. Юқумли иллат эканлиги билан хавфли. Ўзига хос бедаво ижтимоий дардга ўхшайди.
Ёшлар агар униб-ўсиши, маънавий соғлом бўлишни истасалар, маҳаллийчилик касалидан худди вабодан қочгандай қочишлари керак. Бунақа маҳаллийчилик айниқса студентлар (талабалар) орасида яққол кўзга кўринади. Бир гуруҳда 25 та талаба ўқиса маълум қисми сурхондарёлик, фарғоналик ёки тошкентлик бўлсин, ўша “зёма”лар албатта ўзларича ажралиб олганликларини кўришимиз мумкин. Айниқса пойтахтликлар! Ажралиб олганликлари етмагандай бошқа вилоятликларга паст назар билан қарашадими-эй… Чунки улар ТОШКEНТЛИК-да! Аммо унутмаслик керакки, бутун республикадан одамлар Тошкентга у Тошкент бўлгани учун эмас, балки пойтахт бўлгани важидан келадилар. Акс ҳолда, Тошкент ҳам исталган бошқа шаҳар сингари бир шаҳар. Бас, бутун салоҳиёти шукуҳи даъфатан унинг мамлакатимиз пойтахти эканлиги билан белгиланади. Фараз қилайлик, пойтахт—Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қўқон ёки Бухорода бўлганда, фуқаро, жумладан, тошкентликларнинг ўзлари ҳам ўша ёққа интилишган бўлар эди. Бас, ортиқча кибрланишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Лекин гап фақат тошкентликларда эмас. Тошкент шаҳри—Ўзбекистонимизнинг юраги. Бу ерда юқорида айтганимдек фарғоналиклар, хоразмликлар, самарқандликлар, сурхонликлар, бухороликлар, қўқонликлар ва бошқа иқлим кишилари яшайди. Табиийки, улар “ҳамшаҳарлашиб”, “ҳамюртлашиб”, бир-бирлари билан кўришиб, чақчақлашиб турадилар. Нима қилибди. Жуда яхши. Лекин баъзи йиғинларда бу носоғлом “ўзбирчилик”—биқиқ жамоачилик тусини олиб кетади. Одамлар нутқ ироқ қилганда гўё, айтайлик, олтиариқликлар қандайдир “мумтоз” кишига айланади: дейлик, жиззахликлар бутун республикани “ушлаб” тургандай қилиб кўрсатилади, асакаликлар гўё “асл ўзбеку” қолганлари-пашмалоғ дум; Ғузор-салкам ернинг киндиги; қайси вилоятдаги Тентак қишлоқ-гўё зукколар маскани; дунёда энг ақли расо инсонларни фақат Хоразм билан Ўш туғаркан. Эмишки қолганлар “ерунда”… Маҳаллачилик — яхши, маҳаллийчилик — ёмон. Фарқи бир ҳарф, маъноси ер билан осмон.

Талабалар ўз йўлига, улар ҳали ёш, тажрибасиз. Лекин давлат ишида ишлайдиганлардан нима қилмоқда. Одамни кийинишига қараб “шаҳарлик” ёки “вилоятлик”ка ажратиш қанчалик тўғри. Тошкентлик бўла туриб оддий-сипо кийинадиган ёки вилоятлик бўла туриб “олифта” уст-бошда юрадиганлар йўқми?! Милиция академиясида жиноятни очиш ёки криминалистика фанларида “кийган кийимига қараб ўғрини аниқлаш” деган махсус дарслар борми ёки? Ундай бўладиган бўлса кастим-шим, галстук тақиб юриб халқни пулини шиладиганлар ким? Улар ҳам вилоятликми ёки шаҳарлик? Яхшиям Президентимиз вилоятлик. Агарда шаҳарлик бўлганида нима қилардик
Шу мелисалар жиноятчини аниқлашда қийналмасин дея бўйнимизга қайси вилоятган келганимиз ёзилган тахтачани илиб юрармидик… Барча ёмон иллатларнинг илдизи маҳаллийчиликка бориб тақалади. Жиноятчи шаҳарлик бўлди нима, вилоятлик бўлди нима? У жиноятчи тамом! Шу жойига ўринсиз бўлсада бир ҳикоясифат нарсани ёзсам:

Бир куни раҳматлик Шароф Рашидовнинг қабулига бир киши кириб, одамлардан шиква-шиккоят қила бошлабди. Эмишки, у институтда хизмат қилади, республика учун жуда керакли ихтисослик эгаси, аммо шаҳарлик оғалар маҳаллийчилик қилиш оқибатида уч йилдан буён квартира ололмаётган экан. “Фанга шунчалик зарур, ноёб мутахассис бўлсам, — дебди у пешонасини тириштириб, —бунинг устига, ўзим жиззахлик бўлсам!…”

—Нима? Жиззахлик?

Шароф Рашидов титраб кетибди ва ўша “жиззахлик нодир мутахассисни” қабулидан чиқазиб юборибди…

—Сиз олим эмас, ашаддий иғвогарсиз. Бу даргоҳга, мен бор эканман, ҳеч қачон қадам қўйманг!—дебдилар ортидан.

Хуллас бу ҳақида ёзмоқчи эмасдим! Лекин барибир ёздим. Ғайбулла Саломов айтганидек: “ Миллатим—ўзбек, Ватаним—Ўзбекистон, Пойтахтим—Тошкент. Мана Сизга менинг руҳий “жуғрофиям”.

Бу билан барча тошкентликлар ёмон-у қолган вилоятликлар беғубор гўдак каби оппоқ демоқчи эмасман. Асло! Шундай тошкентликларни биламан-ки, қариндошларим, яқинларим қилмаган яхшиликни каминага раво кўришган. Аммо тан олишимиз керакки бу каби маҳаллийчи инсонлар 1 фоиз бўлса-да бор. Мен ўша бир фоизини ҳам бўлишини истамайман. Қачонгача Собиқ иттифоқда синдирилган ғоялар билан яшаймиз? Ахир барчамиз шу Ватанда туғилиб ўсганмиз, ўзбекистонликмиз! “Вилоятликлар ўхшаб кийинган” дея тўғридан-тўғри дискриминация қилувчи милиция ходимларининг қулоғини ҳеч бўлмаса шу постлар орқали чўзиб қўйиш керак.

Жамшид Чўмич

92 комментария

  1. Узими шахрим кукондан куймасин одамлари содда кули очиг миришкор пулиз борми югми димайди тошкенда телфонди зарят килиб олайдисинам ока сиздан 500 сум ха инсон 500 сумга нима беради эртага манам бозорга тушиб модний кийимлар сотиб оламан кизил шим кизил туфли кизил куйлак кулимга занжир узик кейин бир тошкентга бораман кани бирор киши вилоятлисан дисингчи олишаман оддий куйлак кийган вилоятлилар

      1. Vagonda urug aymogini olib kelsa sizga nima? Yoki sizni uyizga olib kelishdimi? Yoki siz boqyapsizmi ularni? Eringiz ertalab matizida taksichilik qilib kechqurun pul bn kelishida osha vagonda kelganlarni xizmatini qilib kelyapti. Ayol degani bunaqa befarosat bolmasligi kerak

  2. odamlarnimizni o`zida hamma ayb. Joyiga qarab xushoomad qilavermaslik kerak.
    Amerikalik odam bilan Toshkentlik odamchi? Bittasi shaharlik ikkinchisi qishloqimi?
    Masalan Toshkentni shahar markazidagilar ham greencard yutvolib Amerikani biror qishlog`ida yashashni orzu qiladi.

    Yo bo`lmasa Samarqand shahrida yashovchi shaharlik bilan Toshkent ni Keles tomonida turadigan qishloqlikni farqi bormi? Toshkentlisi qishloqi Samarqand shahridagisi shaharlikmi?

    Hammasi bir pul. Davlat uyini planga tushirib buzib chetroq joydan yer bersa esi joyiga tushib qoladiku

  3. 30 йиллар олдин ана вилоятликлар дейса хафа булсанглар буларди хозир жуда80 булмаса хам 70фоиз вилоятликларТошкентдаку ана тошкентлилар деган замон келди нима кераги бор уртага совукчилик тушириб шахарликми вилоятликми энг кераги яхши одам булгин жуда хамма ахил инок яшаяпти гап миллатада хам эмас киймда хам эмас одамни узида

  4. Toshkeni tinch quyila nimaga hama toshkenga yopishivoldi hama miz musulmonmiz shu muhum masmi mazhabimiz bir dinimiz bir toshken ilim maskani toshken non shahri bironta toshkeli odam ni eshtmagan man san viloyatli deb eytganini shuno degalariyam uzi viloyatan kegan.😊😊

    1. Siz eshitmagan bolsangiz bunaqalar yoq deganimasku. Mana men eshitganman. Oldimda ozi qattan kegan bu boshliq deganini. Osha odamni taniyman. Haqiqiy toshkentlik. Maylida hamma narsani viloyatga tonkab ozizdan masuliyatni soqit qilmang deb yozdim buni.

  5. Toshketda toshketlikla 10foiz qogan shundan 5foozi rus tatar kareys 5foizi ozbek mani usha yozgani ozi xam viloyatli asl toshketlikla odam ajratmidi keb qolib ozidan rus toshketlik yasab olganla ajratadi shuni ya

    1. 5% дан биримиза. Багримиза кенг , мехмон келса эшигимиза очик , колиб кетишса хам омадлигини берсин . Бизани асрайла . (((( Аммо асабларимиза чарчади хар хил МАЙДА гапладан.

  6. Вилоятлик деб ёзган одамни, у’зи хак,ик,ий ахмок, одам экан вилоятда хам шахардахам Узбекистон фук,оролари яшайди. Камситиш маъносида ёзган ак,илли у’зи фахмини ишлатиб ёзган нарсасини ку’риб бир каллани ичидага ак,илни ишлатса, шунда тушинади. Хатоми ёка ак,илни у’рнига бошни ишлатиб к,у’йганини тушинади.

  7. Har bir inson uz tugulib usgan joyini boshqalardan ustun quyadi.Buni yomon joyi yuq.Bir uzbek chetga chiqsada,masalan amirikaga.Usha odam Uzbekiston haqida,Uzbeklar haqida salgina nojuya gaplarni gapirsa.Kimga yoqadii.Jizzahlikkami.Yoki bulmasa Xorazmlikkami.Bundan kir qidirish kerak emas.Lekin bir hil gaplari tugri.

  8. Тошкентлиман диб кериладиганла уша вилоятдан кеганла, узини кеган жойидан уялиб, номини тошкенли куйвоган. Асл теги тошкенлила жуда камтар, дуч кеган жойда тошкенлиман диб рукач кивурмиди. Кеволиб нонини еб сувини ичиб, яна тузлукка тупуриш нимаси? Биза еб ула куру коганде. Ёки бориб уй жойилага утирволиб нонилани яримта килдими тошкенлила?

  9. Eeeee jaaa jonga teydidee buuu bolar bomas gapla kim bolishidan qattiy nazar toshkenliymi viloyatmi qishlomi togdan tushkanmi hamma shu sharda nonini yeb oyilasini boqvottimi boldideee yana nima kere odamlaga hayronman.

  10. Gapizga qoshilaman. Ozim Toshkentliman. Ajratish keremas. Lekin viloyatliladayam poytaxtdayam shunaqa odamla bor. lekin bitta gapizga qoshilmiman. Agar Poytaxt Toshkent emas, Samarqand yoki boshqa bir shaxar Poytaxt bogandayam Toshkentliklar hich qachon bormasdi. Chunki hammani ozini yeri ozi uchun. Lyuboy Toshkentdan sorasela boladi, bormiydi bizani shaxar ozi yetadi ozimizga. Bitta poytaxt boganichunmas, Bekorga Toshkent diyilmagan. Poytaxt bomagan paytda oldingi, zamonlada, aholisi TOSHdek bogani uchun, hich qayoga ketmagani va dushmanlarni TOSHKENTga kirgizmagani uchun TOSH nomi berilgan. Bu azaldan mavjud. Hammani shaxari oziga. ln Samarqand, Buxoro, Xiva shaxarlarga Turist sifatida borgim keladi. Hali bormaganman. Hammamiz Ozbekistonlimiz. Ajratiw notogri. Gap faqat ln toshliladayammas, masalan man oqiganimda kop narsalani oqiwda keliwardik. Ln sila ozilacasila dib imenno viloyatlila buzib qoyardi. Imenno teskarisini qib. bazi shunaqa odamlani dib toshlilayam kotta ketganga, chiqariw kkmas. ulyam bekorga bunaqa qimidi. qaysidr viloyatlila pand bergani uchun shunaqa qigan. masalan kop toshlila ajratmiydi atrofimdila. viloyatlila bn yaxshimiza. ln ozimi onamga qattu pand bergan. Vrachla onam. nufuzli banisada ishlilla. Oldilarga vil. li shogird keldi. oyim hich qachon shogird omasdila ozi. vrachlikka oqiw kk. shogirdlikka oldila hop dib. ikkiqat qornilari bn orgattila, erinmiy. yaqin bop qoliwdi. u xotin opajon dib jonlarini olardi. oyim shirin gapga, erib iwonib ketalla. Kn u xotin organbolib glavrachi oldiga kirib, manga uzini joyini qiberin, baribir ikkiqat akan ketadi dipti. onam iwdan ketmiman dib niyat qigandila. chunki pul zaruridi. Chillasini chiqarib iwliman duvdila, dekretga chiqmiy. Glavrach yoq u pendinerka bosayam bowqa gap, man ketkazomiman, a sizi hozi olomiman. opitiz yo. Bsnisada iwlaw un opit boliw kk dgan. kn onam ewtib qoldila. u xotinga nime unaqa, qivos. sizdan hich nia omiy orgattim didila. ln u xotin nima sotvoganmisan dib baqirib ketti lolilik qib. Hozi shogirdikka osa tekinga orgstmiydi bilasla. ln oyim bir tiyin omagandila. mayli orgatiy shunga dib. kn iw taklif qib pullarini op viloyatga bowqa bittasi qochib ketgan. Hamma yoda yaxshi yomon bor. ajratiwi ozi jinnilik. Mana winaqa afirist birovga hiyonay qib afiristlani dib bazila yomon korinadi. Shunichun bazi shaxarlikla yoqtirmidi shunaqa yomon odamlani dib. bazi viloyatlilaysm toshlilani ozia yomon diydi bazi yomon insonlani dib. shunichun bu posti yoxgan odam hamma waxarlilani yomonga chiqarvoribsz, goyoki viloyatlila oppode. man ajratmaganman shu paytgava sila shunaqa gapila bn ajratasla. Hamma yoda br ysxshi yomin. tak shto ajratmela toshlilayam jasss sila oylagancalimas farosat insofi bor. bazi viloyatlilayam wunaqa mehmondost eriib ketasan. shacarga kegan viloyatlidan kora viloyati ozida yawovchi viloyatlini yaxshi koraman. chunki ula ajrarmidi. toshga kegani ajratadi odamlani korib. Adamam etalla viloyati ozidilani kop insofi bor mehomondist dilla.chunki kop shaxarga keganlardan pand yeganimizga bosa kk.

    1. Minglab odamlar nomidan bormaydi javob devormang. Buxoraga kuchsa buxorocha Xorazmga kuchsa xorazmcha shevada bir siz emas hammamiz sayrab yuboramiz. Ahir qachonlardir vatan yuragi deb atalgan joyga ham hamma intilgan, rus tilida gapirmaslik madaniyatsizlik bulgan.

    2. sila sayram yuborsela kk. ln man ozimizi nomimizdan etvoman. Toshkenlila hich qachon bormidi i ozini shevasida qoladi. chunki biza ozimoz tugilgan shaxari sevamiz. havas qimimiz bowqalaga. i Uyalmimiz. I siz mani gapimi notori chunibsz. man faqat Toshkenlila didim. sila balkim qayoqa kochib otsela balki uwani shevasida gaplawardirsila. man toshkenlila nomidan ozimizchun jb berdim. hamma, diganim yo. Keyin siz etvotgan shevada Biza ming poytaxt bogandayam gaplawmimiza. Jamoat joyida odam shaxsiy suxbatida hamma ozini shevasida suxbatlawadi. Siz adawvos. yo bowqa shevaga otib ketolismi uwa shaxarga borsez? Hamma ozini shevasida gaplawadi. A davlat tadbirlarida bosa ozimozi adabiy til bor! bu digani uwa shaxari shevasida gaplawadi lyuboy odam diganimas. Adabiy tilda ish yuritiladi. a ozizuchun shevezda gaplawasiz. Rus tili sheva, emas! Rus tili jahon tili! qaysi davlatga borsez uwa yurti tilida gaplawas. Lekin ozimizi viloyat shaxar bosa uwa ozbek tilida gaplawamiz. imenno sheva bolishi shartmas. Usha Xorazm, Buxorolilayam adabiy tili chunadi. imenno poytaxt bop qosayam ulani shevasi keremas. Siz balki ozila uchun javob bergandirsiz. manam ozim uchun ba butun Toshkenlila uchun jb beraman: biza hich qachon nima bosayam bowqa shevaga otmimiz! biza ozimizga, sodiqmiz!

    3. Ozi sila mawnaqib ajratvosilade gap boshlab man hich kormadim Toshkenlilani post qoldirib, shu temada gap ochganini.Sila boshlavossila viloyatli, shaxarlila ne ozicha mensimidi dib! indamiy bu guruhda tinchgina dostlacha suxbatlawardik! Bu posti nima keregi bor! bitta narsani hal qilarmidi? Siyqasi chiqqan tema! Bilib qoyila haqiqiy TOSHKENLILA hich qachon odam ajratmiydi. bula ozicha kevolib, ozidan uyalib ancha yilladam beri Toshkentda tirib, Toshkemli bop ketganla ajratadi. Haqiqiy toshkenlila ajratmiydi. Yozsin lyuboy chistiy Toshkenli manga man ajrataman dib. bizada unaqa odam yo. qaytangi viloyatga borse bizani mehmon qiliwadi ula keliwsa biza!

  11. Nima keragi bor ozingni yaqiningni ko’zini o’yishi. Toshkentni tuz nonini yeb toshkentliklani yomonlashni. Aylantirib kesa mansabli ishlarni hammasini viloyatlikla egallab olgan toshkentlikla sanoqlu. Hammasi yana yon atrofiga qarindoshlarini tortgan. Toshkentlila asli toshkentda kam qoganku. Kvartiralaniyam ikkita uchtalab ovogansila. Toshkentli bechara o’ziga bir honali uyam dotvolomayotibdi. Chunki viloyatdan kegan puldorla hamma kvartiralani arzon garovga sotvolib riyeltor bolib on barobar narhda sotvoti. Hamma toshkentlik ham san viloyatliksan dimidi qachonki viloyatlik toshkentlikni odam o’rnida kormay shahsiyatiga tegmaguncha. Oldin o’zinga boq kegin nog’ora qoq. Har kim o’z aybini bilsa qorni yorilib o’larkan

  12. Нега ва нима САБАБДАН бу мавзу. Уят икир чикир майда гапку. Йигиштирларин .Пашшадан фил ясамай. ХАММА инсонку. гийбатга бало борми. Тухтатларинг. Нимаси бу кишлоки, шахарлик . Сал манили булларинг.

  13. Ozila shu temani ochvosila. Uyatmasmi ozbekmizku hammamiz. Ozdan oziyam shunaqa temani kalla qoyib yozadimi? yo ozini korsatiwmi bu? ubu gap bogan bosa bowqa gapidi. bu guruh tinchgina kevotudi axil bop. ozdan ozi post qoyib, kovlab tawadila. Uyatmasmi? Hammaga rahmat, uzr lekin bu guruhdan chiqishga qaror qildim. Ozila boshlab yana uyalmiy shaxarlikla mensimidi disila. Agar shunaqa boganda allaqachon Toshkentda bittayam viloyatli qomasdi. Tuzini yeb, tuzlugiga tupurdi digani shunaqa bosa kere. Dost bosa olib qoladi hamma.

  14. Туппппоооййййй………Ялонгоч буса Тошкентли боласан диб ким эттттиииииии.Вот именно кийимсизлилани вилоятдан диб уйлашади .Чунки шахарлила ота онасини олдида ,назоратда.Вилоятдан кеганлани 1 ойдан кейин таниб бумиди.Шахарлиладан утиб,шеваси билинмаслиги учун рус тилини чала пулча урганиб гапиришни бошлашади.Так что уйлаб гаприла ёки ёзила…….

  15. Барака топкурлар!Нахотки шу мавзуни оммага мунозара/мухокама килиш учун ташлаганлар тошкентликлар билан вилоятликларни орасини бузиш учун харакат килаетганини англаб етмадинглар?Кимларгадир шунака совукчилик тушириш керакдир. ..ахил булайлик юртдошлар!

  16. Расулуллох(с.а.в.)дан ривоят килинади :»АРАБНИ АЖАМДАН УСТУНЛИГИ ЙУК, МАГАРАМ АЛЛОХ НАЗДИДА ТАКВОДОРИГИНА БУЛУР». Бу билан араблар пайгамбар биздан чиккан шунинг учун бошка миллатлардан авзалмиз диб кибрланмасин.

  17. Toshkenlimi viloyatlimi buni nima farqi bor. Hammamiz odammizku. Qanaqa kiyinishiga keladigan böse bu odammi özini dunyo qarashidan. Ochiq kiyinadimi yopiqmi bu özini ishi. Xar bir ishi uchun usha inson özi javob beradi. Odam ajratish yoki uni muhokama qilish bizani ishimizmas dib öyliman…

  18. Хаммаларин бир го’рсилар вактини кетказиб интернетда гийбатлашган ахмоклар еви биланда <> о’хшесилар хаммаларин хафтада бир марта интернетга кириларда мияларинг тозаланиб колади.

  19. Хааа тошкент узи келгиндиладан тузилгану. Хоз хамма узини уйига кетсин деса ким коларкин. Кейин тошкентни сиз курмагансиз или тузмагансиз сизам кайердандир кепкоган тагиз бир суриштириб куринг. Или тарихни укинг от души…

  20. Тошкент хам Узбекистоннинг бир булаги. Ягона айби пойтахт эканлиги. Купчилик ахолиси ен кушни вилоят шахарлардан келиб яшаетганлар. Асли хакикий Тошкентлик одамлар жуда мехрибон ,мехмондуст одамлар. Махаллаларда эски азалдан яшаб келаетган одамлар хеч одам ажратмайди. Хозирги айрим домларда турадиган русча аралаштириб гапириб узини маданиятли хисоблайдиган ва асли келиб чикиши бошка миллат булиб «тошкенли»булиб олганлар одам ажратиб миллатчилик килишади. Узини ерлик ахоли эканлигини ва бошкаларни етиб кеволишган хисоблашади ва кунда кунора жанжал чикаришади. Бунга айрим узбекларимиз хам кушилишади. Ва уз миллатдошларини камситиб ерга урищади. Бу миллатчиликка махаллийчиликка киради.

  21. Мен ҳам 5 йил (1987-1992 йиллар) Тошкентда институтда ўқиганман, қизил дипломда ўқишни тамомлаганман. Лекин бирор марта отшкентликлар билан сан-манга бормаганман. Бизнинг 40-87 ЭАТ группамизда бунақа майда-чуйда гапларга ўрин берилмаган, 24 нафар болалар аҳил-иноқ ўқиганмиз. Сан Сурхондансан, сан Анжандан, сан Хоразмдан ёки сан Самарқанддансан, деган гапни эшитмагандим. Ҳозир ҳам борди-келдимиз бор, тўй ва маъракаларда учрашиб турамиз. Бунақа арзимас гапларга ўрин берманглар, гуноҳга ботасизлар, орадан ОҚИБАТ кетади, охиратингиз куяди. Мустақил Ўзбекистонимизга кўз тегмасин!!!!!!!!

  22. Вилоятлик шахарлик,. Иркчи нацистлар хали хам борми? Иркчиямки, узимизни Узбекларни очигона ажратиш бу. Яхшимас бу…

  23. Hama özi tuğilgan joyda yawasin! Bzani nasibamzani kesmalarin😠 Towkenga kevop prapiskaga ötvolp özindan Towkenli yasavolasanla😠 Towkenlilani obsujdat qliw sanlagamas

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *