БЎРИ, ҚЎЙ ВА ОДАМЗОД (эртак фелъетон)

 

 

Бир бор  экан, бир йўқ экан,  Қадим қадим  қўйу қўчқорлар, сигиру ҳўкизлар, хўтиклару эшаклар    ўрмонда бошқа ҳайвонлар билан ёнма ён  ўрмонда   яшаган    замонда  бир воқеа содир бўлиб, тарихда қолибди.

Ўрмонда яшовчи ҳайвонларнинг ичида энг ожизи бўлган қўйлар, уларга тегишли яйловларнинг ўзга ўтхўрлар тамонидан ҳадеб пайҳон қилинишидан,  яйлов қидириб изғиб юрган подаларнинг йиртқичларга ҳадеб  еб бўлиб кетаётганидан хабар топган ўрмон шоҳи бўлмиш шер барча ўрмон аҳлини йиғибди.

-Аҳли ўрмон, -мурожаатини бошлабди Шер,- мени қўйларнинг  яйловларини ўзгалар тамонидан пайҳон қилиниши, зўрлик билан босиб олиниши, ҳар ким ўзича уларни емишга  айлантираётгани  ва  бунинг оқибатида эса қўй қўчқорлар орасида ўрмонимизни  тарк этиш ҳолатлари  табора кўпаётганлиги мени қаттиқ ташвишга соляпди.  Қўйлар ўрмонимизнинг келажаги, уларнинг қирилиб кетиши ўрмонимизга тузатиб бўлмайдиган талофатлар келтириши мумкин.  Шу боисдан мен  ўрмонимиз қўйларининг ҳуқуқини  қонуний йўл билан ҳимоя қилиш керак деган фикрга келдим. Сизларни чақиришимдан мақсад шу эди.  Нима дейсизлар?

Барча ҳайвонлар подшони олқишлаб, кўкларга кўтариб мақтаб, унинг фикрини маъқуллабдилар.

Шундан сўнг бўри ижозат олиб минбарга кўтарилибди.

-Эй доноларнинг доноси, буюкларнинг буюги шохоншоҳимиз  Шер жаноблари!  Агар ижозат қилсанг ўрмонимиз қўйларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни бизга топширишингизни сўраймиз. Негаки қўйлар бизчалик ҳеч кимга керак эмас, буни ҳамма билади, -дея илтимос қилибди.  Ўрмон подшоси Шер барча билан маслаҳатлашиб, қўйларни ҳимоясини бўриларга топшириш ва бу вазифани бажариш учун  бўриларга истаган ҳайвонлардан ҳодимларни ёллаш ҳуқуқини ва ўрмон чеккасидаги барча яйловларнинг фақат қўйларга тегишлилиги тўрисидаги одиллиги борасида ўрмон тарихида бўлмаган фармони олийни чиқарибди.

Фармони олийдан кейин қўйлар тақдири топширилган бўри ўзига пордоз ондоз қилиб ўзини кўз кўз қилиб думини ликиллатишдан бўшамайдигантилкиларни,  бўрилардан ортиб қолган емишларга қаноат қилиб, ҳамду саноларни қўиб уввос солишга  ўрганган журъатсиз  шоғолларни хизматга ёллабди.

Кундан кунга бўриларнинг очкўзлиги, ёнидаги ҳамтовоқларининг фақат ўз ғамини ейиши оқибатида аҳволи  янада оғирлаша бошлабди. Уларга аталган яйловларни бўри ўз билганича бошқа ўтхўрларга қайсидир йўллар билан “совға”  қилишни канда қилмабди. Жон сақлаш кун сайин қийинлашган бечора  қўйларга  додини  подшоҳга етказишларига бўри ва унинг ёрдамчилари  ҳеч қандай имкон бермабди.   Ноилож қолган қўйлар эса бундай бедодликларга бардош беролмасдан, омон қолиш учун ўз эркинлигидан воз кечиб  бўлсада ИНСОН қарамоғида  эрксиз бўлсада  осуда  яшашни афзал билибдилар.

Шундай қилиб тақдири бўриларга топширилган замондан  бери бор будидан айрилиб қирилиб кетишига оз қолган  қўйлар  ўрмонни бутунлай тарк этиб, одамлар  билан яшашга мажбур бўлган эканлар.  Кейинчалик ҳақиқатни билиб қолган подшоҳ Шер бўриларни қаттиқ жазолабди. Аммо қўйларни қайтадан ўрмонга қайтара олмабди.  Шу боисдан бўридан шоҳнинг қаҳрига учраган бўрилар одамзоднинг бир умрлик душманига айланиб, аламидан  гоҳ гоҳида улар боқаётан қўйларга ҳужум қилиб қоларкан.

Давлат Назар

3 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *