Бугун Тошкентда очиқ осмон остида I Симфоник OPEN AIR опера концерти бошланади

Алишер Навоий номидаги академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан TOP Congress компанияси кўмагида ташкил этилган OPEN AIR янги — 88-театр мавсумини очиб беради.

Айнан I Симфоник OPEN AIR билан Ўзбекистон театр санъати учун ноёб саналган, жаҳон классикаси дурдоналари орқали томошабинда мумтоз мусиқа, опера ва балетга муҳаббатни қайта уйғотадиган лойиҳа иш бошлайди.

9-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган тадбир театр олдидаги майдонда, очиқ осмон остида (OPEN AIR) ўтказилади. Бу орқали ҳақиқий мухлисларни ягона жамоага бирлаштириш ва бутун мамлакат бўйлаб айни турдаги маданий тадбирлар тўлқинини юзага келтириш мақсад қилинган.

Симфоник OPEN AIR шакли концерт маданиятининг ажойиб йўналишидир. Бу турдаги мусиқий тадбирлар Эдинбург, Берлин, Вена, Париж, Москва, Токио ва Римда ўткизиладиган оламшумул фестивалларнинг энг ёрқин шоулари саналади.

Манба: “O‘zbekiston 24”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.