Бошланишими ёки тасодиф?

GM Uzbekistan автомобилларини сотишда товламачилик билан шуғулланган “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ автосалони директори Абдумурод Ҳақбердиев қўлга олингани ҳақидаги хабар интернет тармоқларида тарқалди.

Тафсилотларга қараганда, Ҳақбердиев уруш фахрийсига 10 миллион сўм беришни ваъда қилиб, унга Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тақдим этилган сертификатни бошқа одам номига расмийлаштирмоқчи бўлган. Ҳақбердиевнинг бошқа ишлари ҳам фош бўлди. У машинани бозор баҳосидан анча арзон сотиб олиш имконини берувчи товламачилик схемасини яратган. У бу хизмати учун машина нархининг 50% қисмини пора сифатида олган.

Фахрийлар сертификати машинани навбатсиз ва сертификат тақдим этилган пайтдаги нархда сотиб олиш ҳуқуқини беради. “Каптива”нинг илгариги нархи 135 миллион сўм эди. Товламачилик схемаси орқали машина сотиб олган харидор автонинг ҳозирги нархидан анчагина кам пул тўлаш имкониятига эга бўлган. Ҳақбердиев шу тарзда 10та автомобиль сотган.

Менда биттагина савол туғилаяпти? Бошқа вилоятларда худди шу йўл билан қанча машина сотилди экан? Ахир бундай комил ақл эгаси GM Uzbekistan автомобилларини сотиш имкониятига эга зотлар ичида ягона бўлмагандир?

«Самарқандтеххизмат» раҳбари шахсан учрашганимга қарамай, раҳбарларим илтимос қилганига қарамай, салкам бир йилдан бери битта машина бермай, сарсон қилиб юрганининг сабабини энди англагандай бўлдим.

Тўра МУРОД

 

5 комментариев

  1. Ўзи бунақаларни ПЕШОНАсидан отиб ташлаш керак!!!!!! Янаям давлатимиз саховатпешалик қиляпти. 1-2 тасини шунақа қилинса, қолганлари саааааал ақлларини тўплаб олишармиди!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *