Болтабой Муҳаммад Қурбондан хажвиялар 

 

БАТТАР БЎЛ!
хажвия

Шодивой туппа тузук ишлаб юрувди.Ишхонага янги бошлиқ келдию унинг иши чаппасига кетди.Янги бошлиқ Шамси Шамсиевнинг кўзига ёмон кўриниб қолдими,унинг ҳар бир ишидан ишкал топиб бўралаб сўкадиган,туппа тузук ишланган ҳисоботларни юз марталаб қайтариб, ўлдим ўлдимдагина имзо чекиб берарди. Хатто ходимлар олдида унинг юриш туришига ҳам гап топар. Куйлаги сал ғижим бўлса ҳам ,сақоли салгина ўсган  бўлсада гап топиб, масхара қилгани қилган эди.Шодивой зўрға тишини тишига қўйиб чидар,баъзан хайу хайт деб ишдан бўшаб кетворгиси ҳам келарди.“Олдинги бошлиғимиз дуруст эди, аттанг кўтарилиб кетида, бечора кўй оғзидан чўп олмаган беозоргина одам эдия” деб ўша кунларни эслаб ҳаёл суриб қўйди Шодивой.”Бояқиш ҳар гапининг бирида “Шодивой ака, Шодивой ака ўзингиз биласизни канда қилмасди. Буниси бўлса унинг ғирт акси.Товба унга мани нимам ёқмайди.Тентагномамией.”Улар ишлайдиган кархона ҳам унча катта эмас.Фаррош ва қоровулни қўшиб ҳисоблаганда ўн иккитача одам ишлайди. Шодивой ишидан ишкал чиқармасликка ҳаракат қилар,юриш туришини ҳам эпақага келтирди.Дазмолланган куйлак, шим кийди. Сақолини ҳам чиройли қилиб қиртишлади.Қани энди бир гап топиб кўрсинчи бошлиқ.Эрталаб соат 9.00. Ҳамма иш жойида аскардек бошлиқ ҳузурига мажлисга киришди.Бошлиқ Шамси Шамсиев ходимларига кўзойнагини остидан бир бир қараб чиқди.Нигоҳи Шодивойга қадалиб тўхтаб қолди.-Шодивой, тур ўрнингдан галстук қани?-Галстукми,ҳалиги…-дудуқланди Шодивой тили томоғига қадалиб.Товба ёзнинг жазирамасида галстукка бало борми бўғилиб ўласан.Ўзи  салқингина хонада ўтирадида буни билармиди.-Қоматингни тик тутиб юришни қачон ўрганасан Шодивой Туяга ўхшаб лўккилламай ўл.Товба юришим билан сени неччи пуллик ишинг бор деб қани энди унга айтиб бўлса.
Ҳа билдим, бу одам айёр тулки. Мани тагимга сув қуйиб қариндошиними ё дўстиними мани ўрнимга  ишга олмоқчи. Шунга мени ишдан бездириб бўшатмоқчи бўляпди,ўйлади Шодивой.
Ха,сенга кўрсатиб қўяман ҳали,-деди Шодивой,йулда ўйлаган режасини  амалга ошириш учун уйга келгач хотинга:
-Хой хотин керакмас латта –путтанг борми?
-Уларни нима қиласиз дадаси?
-Керак.борми йўқми? ўшқириб берди Шодивой хотинига
Эрининг важоҳатидан чўчиган хотини бир уюм латта ,эски туски олиб келиб унинг олдига ташалади.
-Мана дадаси.
-Бор ишингни қил.
Шодивой эски куйлак ва эски шим топиб латталарни уларнинг ичига жойлади.Шалвираб турган куйлак шим бир пастда расмана “одамча”га айланди қолди.Матодан “одамча”нинг бошини ҳам ясаб унга кийгизиб қўйди. Бошлиғи Шамси Шамсиевнинг катта қилиб ишлатган суратини ҳам деворга илди.Кейин енгилгина кийиниб хонага кирди.
-Хап сеними лаънати менга азоб берадиган деб “одамча”ни тепкилай кетди. Роса хумордан чиқкунча тепкилади. Суратига қараб бўралаб сўкди.”Одамча”ни турғазиб қўйиб бошига,юзига ҳам бир икки мушт солди. Яна тепкилади.”Одамча”ни “ичак чавоғи” ҳар томонга сочилиб кетди.
Салкам ярим соатлар “физарядка “қилган Шодивой чарчаб ҳансираб ўзини столга ташлади.Бир пас дам олгач, терларини артиб салқингина душда чўмилди.Анча енгил тортди.
Хотини эрининг қилаётган ишларидан ҳайрон бўлиб хона бўйлаб сочилиб ётган Шамси Шамсиевнинг “ичак чавоқ”ларига ҳайрон бўлиб тикилиб қолди.
Шу шу Шодивой ишда бошлиқдан гап эшитиб келган куни “одамча”ни дўппослайдиган.Хотини бўлса сочилиб ётган “ичак чавоқ”ларни жойига солиб қўядиган бўлди.
Эрталаб ишга келиб ходимлар ёппасига бошлиқ хузурига мажлисга киришса бошлиқ Шамси Шамсиев бир ҳол ўтирарди.Идоранинг ёши улуғи Қодир оға бошлиқдан соғлик сўради.Шунда бошлиқ инграб:
-Мана учкундирки тани баданим зирқираб оғрийди.Худди биров мени дўппослаб ташлагандай.
Кўзи тагидан бошлиққа қараб ўтирган Шодивой”баттар бўл”деб қўйди ичида.

 

“Директор”
ҳажвия

Жумавой дўстларимизнинг ичида энг  ақиллиси,  уддабурони, чиройли, сипо кийиниши билан ҳаммани лол қолдирувчи   танти йигитлардан. Ташқаридан қараган одам уни бирон бир мансабдор киши деб ўйлайди, аммо ўзи  оддий ўзимиз қатори йигитлардан. Қўлидан келмайдиган иш йўқ. Ғишт теришми, лой сувоқми. Гоҳ гоҳида бўёқчилик ҳам қилиб туради,аммо кийимини доимо тоза тутади.Челаклаб лой қатнаса ҳам, қўлига андава олиб сувоқ қилса ҳам, устига бир томчи лой юқдирмайди. Ишга чиқаётганда ҳам уст бошига бир қараб олади. Сочларини текис қилиб тараб пўрим кийинади. Шунинг учун ҳам унга дўстлари”директор”деб лақаб қўйишган. Бу лақаб унинг ўзига ҳам  сариёғдек ёкади. ”Директор”дейишганида баттар гердайиб ғоз юриш қилиб қўяди. Баъзида худди директорларга ўхшатиб фармонлар ҳам бериб туради. Хатто телефонимизга ҳам унинг рақамини “Директор” деб сақлаб қўйганмиз.Шу шу маҳаллада Жумавойни “директор”лигини ҳамма билади.Бир куни  дўстлар билан Тошкентга- ишга кетадиган бўлиб қолдик. Жумавой ҳам бизга қўшилди. Ғишт заводида ишлаяпмиз,иш оғир,бир пастга бўлса ҳам тиним йўқ.Аммо ойлиги накд. Ишга келганимизнинг иккинчи ҳафтаси, дўстларимиздан биттаси:-Бугун бир чарчоғимизни ёзмаймизми, хув анави ерда чиройли  кафе бор экан. Пулимиз бўлса бор.Бир отамлашиб, мазза килиб қайтайлик, бир келибмизда Тошкентига деб қолди.Дўстларимиздан иккаласи рози бўлишди. Мен ва Жумавой чарчаганимизни баҳона қилиб хонада қолдик.Вақт алламаҳал бўлсада ҳалги кетган дўстларимиздан дарак йўқ. Хавотир ола бошлаган кезларимизда Жумавойга телефон бўлиб қолди.-Алло, сиз директормисиз?…Воқеа асли мана бундай бўлган экан.Улар кафега бориб чиройли ўтириш қилган. Албатда ичиб олиб биттасини кайфи ошиб қолади. Кайфи ошгач алжирай бошлайди. Кафеда тўполон кўтаради. Кафени каттаси дарҳол милицияга қўнғироқ қилади. Дўстларимизни учаласини ҳам милиционерлар идорасига олиб кетишади. Уларни сўроқ қилиб ўтиришганида милиционерлардан биттаси уларнинг қўл телефонини олиб кўздан кечираётиб бехосдан кўзи директор деб сақланган рақамга тушиб қолади.
-Мана  буларнинг директорининг телефон рақами бор экан. Ҳозир директорларингга қўнғироқ қиламан, сенларни роса таъзирингни беради,- дейди ва Жумавой “директор”га телефон қилади
-Алло, алло сиз директормисиз?
-Ҳа, директорман,-деб жавоб бериб Жумавой ҳам ҳайрон бўлиб менга елка қисиб қўйди.
-Мен ички ишлардан капитан фалончиевман, сизи ишчиларингиздан уч нафари бизга тушиб қолди ака.
Мен ҳам Жумавойни телефонига қулоғимни тутиб турибман. Вазиятни англаган Жумавой ўзини йўқотиб қўймай овозини ўзгартириброқ жавоб берди.
-Уларнинг гуноҳи нима экан ўртоқ бошлиқ.
-Ичиб олиб тўполон қилишган, жамоат тартибини бузишган,-деб нариги томондан жавоб бўляпди.
-Вой ярамасларей, мен уларга ҳали ичишни кўрсатиб қўяман. Агар келишса паттасини қўлига тутқазиб ҳайдавораман,-деди Жумавой ғазаб отига минган киши бўлиб. Кейин мулойим оҳангда гапиришга ўтди,-камондир ака, сиздан илтимос менинг ишчиларимни гуноҳидан ўтинг. Биздан ҳам қолиб кетмас яхшиликларингиз ҳизматингиздамиз ака. Жумавойнинг ҳар бир оғиз сўзида “ака”лаб туриши нариги томондагиларга ёқиб қолдими.
-Майли уларни келиб олиб кетинг унда.Учаласи ҳам чала “ўлик”, росса бўкиб ичишган,юришга ҳоллари йўқ.
Жумавой хайрон бўлиб, менга нима қилай дегандай имлади.Мен йўқ дегандай бош ирғадим.
-Командир энди узр,бир жойда ўтирган эдим. Савоб қилсангиз охиригача қилинг ака, уларни ўзингиз машинада ташлаб қўйинг, илтимос. Эртага ўзим хабарингизни оламан,-деди дабдуристдан,ҳайқимай.
-Хўп ака, барибир йўлимиз ўша ёққа. -Қани турларинг, мининглар машинага, директорларингни ҳурмати учун қўйворяпман, агар яна бир марта ичиб олиб тўполон қилсанглар, қамайман, шу пайт уларнинг ичидан биттаси секин кулворган экан,-Нимага куласан директоринг таъзиригни беради ҳали борсаларинг.
Биз Жумавой билан  бинонинг орқасида уларни кутиб турибмиз денг, шу пайт машина келиб завод олдида тўхтади. Учала маст ҳам гандираклаб ётокхона томон кела бошлади. Машина изига  кетиб бўлгач, Жумавой билан уларга пешвоз чиқдик.
Учаласи ҳам  Жумавойни кела солиб қучоқлаб олишди.
-“Директор” бува бизни кечиринг,-деди хатто биттаси ҳазил аралаш кўзига ёш олиб.Сен бўлмаганингда бизни 15 сутка қамашарди.
-Ҳм, кўрдингларми менинг обруйимни, мени хатто пойтахтда ҳам хурмат қилишади,-деб қўйди баттар гердайиб Жумавой.

РАШК
хажвия

Мактабда ишлаяпман. Мени директоримиз 9-синфга раҳбар қилиб қўйди. Бу катта ишончни оқлашга ҳаракат қилиб юрган кунларимнинг бирида синфдаги бир иккита шўхроқ қизларнинг йигитларга ёзган севги мактуби қўлимга тушиб колди. Хатда одатдагидек «Т»мен сизни севаман. Ҳурмат билан «Н» деб ёзилган эди. Қани энди бу хатни кимники эканлигини аниқлаб бўлса. Нима кўп синфда  исми «Т» билан бошланувчи йигитлар кўп. Бу хат товба Тўлқингамикин, ёки Турсингамикин. Ҳа охирини кутайликчи деб хатни шимимнинг чўнтагига солиб куйдим. Шу билан хат эсимдан хам чиқиб кетибди.Кунларнинг бирида хотинпошша шимимни ювиш учун тоғорага солади. Табиийки ювишдан олдин чўнтакларини бир-бир кўздан кечиради.  Шимнинг чўнтагидан ҳалиги мен солиб қўйган хат чиқади.Ишдан уйга келсам хотинпошшанинг авзойи бузуқ. Чойнакни ҳам олдимга тарақ эттириб қўйиб, қавоғидан қор ёғдириб ошхонага кириб кетди.-Ҳа, хотинжон нима бўлди, арпангизни хом ўрдикми? Бу нима «товозе» дедим  ҳайрон бўлиб.-Ёшингиз элликдан ўтди уялмайсизми бировлар билан ишқий мактублар ёзишиб юришга? «Н» ким. Ўша суюк оёқ Нигорми? Мен унга кўрсатиб қўяман ҳали,-деди жаҳл отига миниб хотинпошша қўлини пахса қилиб.-Бундай тушунтириб гапир нима гап ахир?-дедим баттар жаҳлим чиқиб.-Мана кўринг,   сиз яширган билан  иситмангиз ошкор қилиб турибди. Мана исботи,-деди қўлида бир ой олдин мен чўнтагимга солиб қўйган  ўша ишқий хат.
Мен бирдан хохолаб кулиб юбордим.
-Товба ахир бу синфимдаги қизларнинг йигитларга ёзган хати-ку. Мен уни бир ой олдин олиб  чўнтагимга солиб қўйган эдим, гап шу
-Майли шундоғам дейлик ,-деди хотин бўш келмай, келиб келиб  «Т» га дейдими. «М»га десин, «С»га десин. Сизга қандай ишонай ахир.
Ўша пайт ўзимнинг Тўхтамурод эканлигим эсимга тушиб этим сесканиб кетди. Бу ёғини ўйламапман. Буни олдинрок билганмида хатни йиртиб ташлаган бўлар эдимда.
-Эх  ўзимнинг рашкчи хотинима,- дедим уни эркалаб, йигирма беш ёшимда рашк қилмадинг, ўттизимда рашк қилмадинг келиб келиб эллик ёшда рашкка бало борми.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *