БОЛТАБОЙ МУҲАММАД ҚУРБОН: Жумми дойи хангомалари

Авангард
Жумми дойи анча йиллар туман маданият уйида санъаткор бўлиб ишлаб нафақага чиққач, хонандаликни ташлаб,тўйларга ҳам чиқмай қўйибди. Бекор юришни ўзига эп кўрмай доирачиси билан фермердан ер олиб шоли экиб юрган кунларида бир дўсти кичик бир ўтиришмага ҳизмат килиб беринг деб илтимос қилибди
–Ахир жўра мен бу касб корни ташлаганимга ўн йилча бўлди.Қолаверса ашуллаларни сўзлари ҳам эсимдан чиқиб кетган деса. Жўраси ундан ўпкалаган экан. Ҳа майли деб боришибди.Ўтиришма қизиб навбат Жумми дойига берилибди.
Жумми дойи торини созлаб қўшиқни бошлаб юборган экан, орада сўзи эсдан чиқиб қолибди.Кейин секин доирачига
–Шомми сўзи нима эди деса,Шомми шайтон ҳам унинг гапини унчалик фаҳламай секин дойининг қулоғига:
–Авангард,– деган экан.
*********************************
Ла полов…

Жумми дойи Шомми шайтон билан Парижга боришибди. Қоринлари оч бўлиб овқатлангани рестеронга киришмоқчи бўлишса, Шомми шайтон:
– Дойи французчани билмасак, овқатни қандай қилиб оламиз деса Жумми дойи:
–Мен ҳамма тилни биламан, юр деб рестеронга киришибди. Столга ўтиришиб офицантни чақиришибди.Шунда дойи:
–Ла,палов, ла чой, ла нон деса офицант барчасини муҳайё қилганмиш.Шомми шайтон ҳайронмиш. Жумми дойининг ўзи ҳам ҳайрон бўлиб дўстига мақтанибди.
–Кўрдингми?Дойинг билан юрсанг оч қолмайсан, меники ҳамма тилни билади. Улар овқатлаиб бўлишгач дойи яна офицантни чақириб ла, ҳисоб китоб деса, офицант:
–Акалар сизлардан фалон франк дермиш.
Аслида офицант ўзбек экан.
*********************************

ЖУММИ ДОЙИ РЎЗАДОР
Жумми дойи нафақага чиқиб биринчи марта рўза тутган йили экан.Тушликкача вақтни бир амаллаб ўтказиб, тушдан кейин эса сира вақт ўтмасмиш. Ичкари кириб бир замон ётиб яна ташқарига чиқибди. Қуёш ҳамон шу ерда тургандай. Бир паст яна ичкари кириб яна ташқари чиқса қуёш шу турган жойидан жилмаган.Учинчи марта чиққанида ҳам шу аҳвол. Шунда Жумми дойи аёлига:
–Қарачи хотин қуёш бир нимага илашиб қолдими дейман, сира пастлай демайди,–деган экан.
***************************************

ДАРЁДАН ИЧИБ КЕЛАДИ
Жумми дойини колхозда биргадир йиллари.Қурғоқчилик келган йил. Сув тахчил. Далалар қовжираб, ариклар тўрлаб кетган.Жумми дойини бригадасига юқоридан комиссия келаган, далаларни айланиб юриб дойига:
–Бригадир бува ариқларда сув йўқ. Далаларингиз қаердан сув ичади деса.
Дойининг фиғони фалакка чиқиб турган экан:
–Бизнинг далаларни қаноти бор улар дарёга бориб сув ичиб келади ака
*****************************

Виговор
Жумми дойининг бригадир бўлиб ишалаб юрган йиллари Тумандан комиссия келиб ғўзаларни ўт бостирдингиз деб унга виговор бериб кетибди.Виговорни Уйғур деб тушинган дойи қўшни бригадирга “ўзимни еримини зўрға амаллаб турганимда Уйғурдан ер бериб кетишди деган экан.(Уйғур Жумми дойига қўшни қишлоқни номи)
***
Бир тўйда санъаткор фанаграмма қўйиб берилиб ашула айтаётаган экан.Ўртада раққоса минг бир хиром айлаб рақсга тушмоқда.Тўй жойи ҳам кеч кузакда жугандан(жўхори) бўшаган далаларда бўлаётан экан.Санъаткор йигит жуганни кўткасига қоқилиб кетиб бехосдан йиқилса қўлидаги микрофон учиб кетибди. Ашула шунда ҳам тўхтамай ерда айтиб ётса одамлар ҳайронмиш.Шунда тўйда ўтирган дойи:
–Товба ерда мен артистни боши узилиб ётибдими деб ўйлабман деган экан ёқа ушлаб.
*************************************

Жумми дойи ҳаддан ташқари семириб кетган экан.Бир куни дўстлари бир даврада унга:
–Дойи сиз кўпроқ сувда чўмилинг озасиз деса дойи:
–Беҳуда гапирма ,агар сувга чўмилган озса бегимот чўпдай бўлиб қоларди ,бор бошимни оғритма деган экан.

БОЛТАБОЙ МУҲАММАД ҚУРБОН

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *