Болтабой Муҳаммад ҚУРБОН: ЖУММИ ДОЙИ ХАНГОМАЛАРИ

Эшикни ҳўкиз мажақлади

Жумми дойи қишлоқ мактабида директор эди. Бир куни ёнига бир дурадгор уста кириб келди:
— Директор бува, ёнингизга нозик бир иш билан келдим. Бу йил ўғлимиз институтни тамомлади. Унга мактабингиздан иш топиб берсангиз. Сизни ҳам қуруқ қўймайман. Янги иморат қурибди, деб эшитаман, шунга бир қулинг ўргилсин эшик, мана, биздан.
Жумми дойи устанинг гапини обдон тинглагач, нима дейишга ҳам ҳайрон бўлди. Иморат кўтаргани тўғри. Яхши бир эшик бўлса ҳам ёмон бўлмасди. Устани қўлдан чиқаргиси келмай: «Майли, бир-икки соат дарс берай, ишлаб юраверсин қани», деб ўйлади. Аммо устага:
— Уста, ҳали бир ўйлашиб кўрайлик қани. Ҳозирча бўш ўрин ҳам йўқ-да. Сиз бир ойлардан кейин бир айланинг, маълумини айтаман, — деб у билан хўшлашди.
Орадан икки-уч кун ўтгач, Жумми дойининг олдига бир бойваччароқ одам кириб келиб:
— Ака, ўзимнинг акамсиз, бизнинг ўғилтойга мактабингиздан иш топиб берсангиз. Яқинда институтни тамом қилди. Ўзиям чаққон бола-да. Шу болага атаб катта бир ҳўкиз боқиб қўйибман, нима дедингиз?
— Ҳўкиз? — Жумми дойи сергак тортди.
— Ҳа, худди ўзи, ака, атаганимиз шу, иш битса бўлди…
— Бўлди, ака, гап йўқ, яхши болага ўхшайди, эртадан келсин!
Бир ойлардан кейин дурадгор уста яна Жумми дойининг олдига келди.
— Мен бояги масалада келгандим, ака, — деса, Жумми дойи:
— Уста, энди айбга буюрмайсиз, бўш ўрин топа олмадим, келгуси йили бир айланарсиз.
— Ахир эшик… зўр бир эшик бор эди-ку…
— Эшикми… ундан ҳўкиз зўр чиқди, ҳўкиз эшикни шохи билан бир уриб мажақлаб, «улоқ»ни олиб кетди…::

******************************************************************************************************************

Тошкент саёҳати

Хоразмлик Жумми дойи умрида Тошкентга бормаган экан.Улфатлари «жўра бир пойтахтни томоша қилиб қайтайлик» деган гапи билан шаҳри азим Тошкентга жўнашади. Улфатларидан Шомми шайтон (Шомурод) шаҳарга кўп бора келган бўлиб томоша қилган жойларини шарҳлаб уларга тушунтириб борар эди. Улар шаҳарни томоша килиб роса чарчашгач Шомми шайтон:
— Жумми дойи сизга ерни тагида юрадиган поездни кўрсатаман,- деб қолди. Улар метрога тушишди. Шомми шайтон олдинда, қолганлар кейинда. Шомми шайтонни қувлиги тутиб, тангани Жумми дойига билдирмай ташлаб нарёққа ўтиб олади.
Навбат Жумми дойига келгач йўл шарақ этиб ёпилди.
-Хов ,хов бу на ёпилди Шомми, ҳайрон бўлди Жумми дойи.
Шунда Шомми шайтон:
—Одингни* айт одингни
-Ман Жуммиман , Жумми, деса ҳам йўл сира очилмасмиш.
-Очилмади-ю Шомми,-деса. Шомми шайтон:
-Қўлингдаги тангани тешикка ташлаб, фамилиянгни ҳам қўшиб айт ахир.
Жумми дойи тангани ташлаб:
-Матчонов Жуманазарман деса йўл шарақ этиб очилгач,  Жумми дойи ўтиб олиб:
-Худога шукур, ўтиб олдим. Замонни ўзгарганини қара, мени танидия Шомми, — деган экан.

*дойи шева-тога
*одингни-исмингни

Жумми дойи ўрисда

Колхоз даврлари. Жумми дойини ёш йигит пайти. У хўжаликда дурадгар усталарнинг бригадири бўлиб ишлаб юрган кезлари экан.Хўжалик раиси бир куни уни олдига чақириб:
— Жумми дойи сен бригаданг билан Свердловскига фанер заводга борасан.Биз шартнома қилиб қўйганмиз колхозга фанер олиб қайтасан.-деб қолди.-Ўзинг ҳам ўрисларга ўхшайсан сочларинг сори(сариқ)русчани ҳам яхши биласан деб қолди.
Жумми дойи бригадаси билан раис айтган манзилга қараб йўлга тушишди. Заводга бориб ишни бошлаб юборишди. Жумми дойи ишда қаттиқ қўл одам бўлиб ўзи билан борган йигитларни дамда тергаб турар экан. Ишламай танбаллик қиланларини роса сўкар экан.
Бир куни заводда ишлаётган рус қизлар хоразмлик Шомми шайтонни ёнига чақириб:
-Тот рыжий ваш бригадир чтоли,  как его завут ?-деб сўраса.
Шомми шайтон ҳам Жумми дойидан жаҳли чиқиб юрган кезлари экан.
—Да да.ему завут Жумми сори-, деб жавоб берибди.
Эртаси куни Жумми дойи бригадасини изига эргаштириб тушликка боришаётган экан йўлда ҳалиги рус қизлар сигарета чекишиб туришган.
Жумми дойи йигитларига ўзини кўрсатиш учун рус қизларга қараб:
-Здрастивите девичке,- деса. Ўрис қизлар:
-Здрасвуйте  Жумми сори, — деса бўлами.
Жумми дойини дами ичига тушиб,  Шомми шайтонга ёв қараш қилиб қараб,  «ҳап сеними шошмай тур» деган  экан муштини тугиб .

 

,

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *