Болтабой Маткурбонов: ГАЗЕТА ЎҚИНГ ЁШУЛЛИ!

Хоразмда мансабдорларни ёшулли дейиш одат тусига айланганини ҳамма билади.Агар бошлиғингиз эрталаб учраб колса:
-Ассалому алейкум Ёшулли!
Мабодо бошлиқ бирон юмуш буюриб қолса:
-Ажаб ёшулли! десангиз олам гулистон .Бу оламда сиздан яхши одам йўқ.
Иш юзасидан турли тоифадаги мансабдорлар билан учрашишга тўгри келади.Баъзи бирлари биноийдек муомала қилса баъзи бирлари кўрс.Сенга еб қўймоқчидай ўқрайиб қарайди.Худди сен унинг арпасини хом ўргандек. Ўзимча мансабдорларни икки тоифага ажратаман ўйланиб.Биринчиси муомаласи яхшилар.Булар газета ўқийдиган ёшуллилар.Қўрслари бўлса газета ўқимайдиган хилидан.
-Газета ўқиб турасизми?-деб савол бераман уларга.У албатда “ҳа” деб жавоб беради.Газета тахламларини сўрасангиз.Ҳеч қаердан топиб беролмайди.
-Юқоридан обуна дейишганида гапдан қутилиш учун уч ойгами, бир ойгами 10 газетага обуна бўлгансиз.Уч ойдан кейин газета келиши тўхтаган, шу билан вассалом тўғрими?-сўрайман ёшуллидан.
-Тўғрисини айтсам, ҳа шундай.Гапдан қутилишнинг бошқа чораси йўқ иним.
Ана савия,ана муносибат, ана маънавият.
ГАЗЕТА ЎҚИБ ТУРИНГ ЁШУЛЛИ!
Ҳаммани алдарсиз, аммо ўзингизни қандай алдайсиз, ёшулли?
Давр ўзгаряпди, қачонгача кўзбўямачилик қиласиз,ёшулли!?

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *