Болангизга калимани ўргатинг…

Бугун миссионерликни тарғиб қилувчи русийзабон сайтларнинг бирида (тарғибот вазифасини ўтамасин учун ҳавола жойлаштирмадим) «Ўзбекистонда — айнан ўзбеклар орасида проваславлар сони ошаяпти» сарлавҳали хабар жойлаштирилибди.

Жумладан, Москва Патриархатининг ташқи черков алоқалари бўлими митрополити Волоколамский Иларионнинг айтишича — «Проваславлар бу ерда (Ўзбекистонда) камаймаяпти, чунки мамлакатда параллел равишда одамларга христиан дини асослари ва черков таълимотини сингдириш борасида жуда фаол иш олиб борилаяпти. Яъни, Ўзбекистонда рус тилида сўзлашадиган аҳоли сийраклашиб қолганига қарамай, проваславлар сони ортаяпти…»

Хўрлигим келди. Азалдан, ҳали туғулмасданоқ, азон эшитган қулоқларга бу хабар жуда хунук жаранглар, ислом анъаналари устун бўлган оилада улғайган одамларга бу хабар оғир ботар экан.

Гап йўқ, қонунчилигимизда ҳамма ўзи хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Ўзбек бўла туриб, бизнинг юриш-турмушимизга сингиб кетган диндан юз ўгирибдими, бошқа динни афзал кўрибдими, бу энди виждонига ҳавола…

Аммо мени эътиборимни хабардаги — «…чунки мамлакатда параллел равишда одамларга христиан дини асослари ва черков таълимотини сингдириш борасида жуда фаол иш олиб борилаяпти» деган жумла тортди.

Яъни, муайян таълимотни бошқа халқлар орасида сингдириш бўйича «фаол иш олиб бориш» — менинг назаримда — миссионерлик! Миссионерлик ва прозелитизм Ўзбекистон Республикасида қонунан тақиқланган. Шундай экан бунга қарши жиддий курашиш керак. Худди «ислом» экстремизми ва терроризмга қарши курашгандек қаттиқ туриш зарур…

Ҳеч бўлмаса, ўзимиз уйғоқ бўлайлик. Фарзандимиз тилга кирса, тарбияни калимадан бошлайлик. Мана кўрасиз, эртага уни ҳеч ким эътиқодига тажовуз қилолмайди, ислом нури болаликдан эгаллаган қалбини ҳеч кимси булғай олмайди…

Ўткир Қаламтебратар

Биринчи изоҳ

  1. Хурматлик Фаррух Зокиров билан бир телеинтервьюсида бошланишида ОДОБ БИЛАН ДУО килди ва саволларга жавоб бераётганда тинмай ХУДОГА ШУКУР лафзини ишлатаётганини кўриб ва эшитиб УЛАРГА ВА ТАРБИЯ БЕРГАН ОТА-ОНАСИГА НИСБАТАН ХУРМАТИМ ВА МУНОСАБАТИМ 100% ГА ўЗГАРГАН.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *