БМТ Олий комиссари озодликка чиққан Эркин Мусаевга табрик йўллади

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайн БМТнинг Ўзбекистондаги собиқ ходими Эркин Мусаевни озодликка чиққани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқулари бўйича Олий комиссари бошқармасига асосланиб, “Газета.уз” хабар берди.

Эркин Мусаев БМТ Инсон ҳуқулари ва Европа иттифоқи қўшма дастурининг мамлакатдаги раҳбари лавозимида ишлаган, бундан олдин Мудофаа вазирлигида фаолият кўрсатган бўлиб, 11 йил давомида қамоқда бўлган. У минтақалараро семинарда иштирок этиш учун учиб кетаётганида Тошкент аэропортида қўлга олинган. 2006—2007-йилларда учта алоҳида айбловлар билан тегишли равишда 15, 6 ва 4 йилда озодликдан маҳрум қилинган.

2008-йилда БМТнинг асоссиз равишда ҳибсга олингалар билан шуғулланувчи, Ишчи гуруҳ номи билан машҳур мустақил “Махсус жараён”и Эркин Мусаев ноҳақ равишда судланганини ва асоссиз равишда ҳибсга олинганини маълум қилганди. Натижада унинг иши билан БМТнинг бошқа органлари шуғулланган, жумладан, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ва инсон ҳуқуқлари бўйича учта Олий комиссари.

Маълумотларга кўра, Эркин Мусаевнинг иши май ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган Олий комиссар Зейд Раад ал-Ҳусайннинг Шавкат Мирзиёев билан учрашувида муҳокама қилинган.

“Жаноб Мусаев ҳеч ким ҳеч қачон ортга қайтариб бера олмайдиган ҳаётининг 11 йилини йўқотди. Шунга қарамай у эндиликда озод инсон ва бу Ўзбекистонга янги раҳбарият келгани сабаб содир бўлаётган ўзгаришларнинг ёрқин бир мисоли. Мен Ўзбекистон Республикаси раҳбариятини ушбу ўзгаришларнинг алоҳида майдонини мустаҳкамлашни, қолган барча сиёсий маҳбусларни иложи борича терзоқ озодликка чиқаришини сўрайман”, — деди Зейд Раад ал-Ҳусайн.

Шунингдек, Эркин Мусаевни Ҳуман Ригҳтс Wатч ҳамда Амнестй Интернатионал каби халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам табриклади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *