БМТ Мьянмадаги роҳинжаларга қарши амалиётни этник қирғин деб атади.

Мьянма ҳукуматининг мусулмон-роҳинжаларга қарши амалиёти этник қирғиннинг классик намунасидир, деб баёнот берди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн.

“Мьянма инсон ҳуқуқларининг бузилишини текшириш учун рухсат бермаётганлиги сабабли, вазиятни тўлиқ баҳолашнинг имкони йўқ, бироқ у этник қирғиннинг аниқ намунасига ўхшайди”,– деб эълон қилди у БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 36- сессияси очилишида.

У ҳукуматни мусулмонлар ва Мьянма армияси ўртасида тўқнашувлар рўй бераётган шимолдаги Ракхайн штатига БМТ вакилларининг кириб боришини таъминлашга чақирди.

“Мьянма ҳукумати гўёки роҳинжалар ўз уйларини ўзлари ёқиб, ўз қишлоқларини вайрон қилаётгандек тутишни бас қилиши керак. Воқеликнинг бундай буткул инкор қилиш яқин-яқингача хайрихоҳлик билан муносабатда бўлинган давлатнинг халқаро обрўсига катта зарар етказади”,– деди ал-Ҳусайн.

“Ҳукуматни у ўтказаётган бешафқат ҳарбий амалиётни тўхтатишга, барча айбдорларни жавобгарликка тортишга ва мусулмон-роҳинжаларнинг бешафқат камситилишини бас қилишга чақираман”,– қўшимча қилди комиссар.

Мьянмада вазият қалтислашуви 2017 йил 25 августда “Аракан роҳинжалари нажот армияси” (АРСА) 30 дан ортиқ полиция постларига ва Мьянма армияси базасига ҳужум уюштиришгандан кейин бошланди. Бу ҳужум оқибатида хавфсизлик хизматининг 12 нафар ходими ҳалок бўлганди. Бундан ташқари, жангариларни 14 нафар тинч аҳолини ўлдиришда айбламоқдалар.

Мьянма раҳбарияти АРСА исломий қўғолончилар гуруҳи халқаро террористик ташкилотлар билан алоқада ва улардан молиявий ҳамда бошқа турдаги ёрдам олиб туради деб таъкидлайди. АРСА аъзолари эса, терроризмга алоқадорликдаги айбловларни рад этадилар.

Мьянма ҳарбийлари ҳукумат кучлари ва роҳинжа жангариларнинг Ракхайн провинциясидаги тўқнашувида 400 нафар одам ҳалок бўлган ва уларнинг деярли барчаси – жангарилар. Ушбу провинцияга журналистлар киритилиши чекланган, шу сабабли аниқ рақамларни тасдиқлаш ёки инкор этиш мушкул.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти, йўлдошдан олинган суратларга таяниб, таҳликалар камида ўнта туманни қамраб олганлигини эълон қилади, жойлардаги журналистлар эса, Бангладеш билан чегарада қишлоқлар ёнаётганлигини хабар бермоқдалар.

Ҳокимият бу ёнғинлар мусулмон жангариларнинг иши эканлигини, улар атайин мусулмонлар қишлоқларини ёқаётганликларини даъво қилади. Аммо Бангладешга қочиб кираётган мусулмон роҳинжалар ёнғинлар Мьянма ҳарбийлари томонидан уюштирилганлигини, ғазабланган буддавийлар эса, мусулмонлар турар жойларини вайрон қилаётганликларини таъкидламоқдалар.

Куни кеча роҳинжалар, гуманитар инқирозга чек қўйиш мақсадида, жанговар ҳаракатларни бир томонлама тўхтатганликларини маълум қилдилар.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.