БМТ биносида Регистон майдонининг макети ўрнатилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг туҳфаси – Регистон майдонининг макети топширилди.

Регистон майдонининг макети юртимизнинг қўли гул уста ҳунармандлари томонидан ясалган бўлиб, қимматбаҳо металл ва гўзал миллий нақшлар билан безатилган.

Ўзбекистоннинг «ташриф қоғози» бўлмиш ушбу экспонатнинг БМТ штаб-квартирасининг энг гавжум жойларидан бирига, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея заллари ўртасидаги фойега ўрнатилганида ўзига хос чуқур рамзий маъно бор, деди Ўзбекистон раҳбари.

БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл шундай гўзал ва теран мазмунга эга туҳфа учун Президентимизга чуқур миннатдорлик билдирди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.