Блогерларга қарши компания авжида: навбатдаги нишон — Дима Қаюм (видео)

2 822 views

Куни кеча блогер Дима Қаюмга нисбатан унинг олиб бораётган ҳайрли ишлари ва блогерлик фаолияти ғашига теккан, кутубхона қурилишига қарши бир гуруҳ шахслар томонидан сомосуд уюштирилган видео тарқалди. Бу видео қисқа муддатда ўз реакциясини берди. Бир неча блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ўз навбатида, ЎзЛиДеП депутати Нуриддин Зайниддинов блогер Дима Қаюмга нисбатан бўлган самосуд бўйича қуйидагиларни ёзиб ўтди:

«Шу ўринда ташвиш билан ёзиш мумкинки, оҳирги пайтлар самосуд ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

“Самосуд”чиларга қўйиб берса, айбдорни ўша ерни ўзида сазойи қилиб юборишдан, дорга тортиб юборишдан ҳам тап тортишмайди.

Яна такрорлайман!

Ким бўлишидан қаъти назар “Самосуд” ҳолатига йўл қўйлиши мумкин эмас!

Жамият у қандай жамият бўлмасин, у албатта қонун-қоида асосида, тартиб-интизом билан яшашни истайди, шундагина миллат, халқ бирлиги, тотувлигига эришилади.

Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши шарт.

«Самосуд»чилар ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари, ўзбошимчаликлари билан, ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлаётганларини англаб етмасалар?

Уларнинг хатти-ҳаракатларига тегишли органлар ҳуқуқий баҳо бериши ва тегишли жазога тортиши керак.

Шу ўринда, суд ҳукми, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ёки бошқа таъсир чораси қўлланилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги ҳақидаги жиноят суд иш юритувининг асосий вазифаларини ҳал этадиган, суд муҳокамасига якун ясайдиган Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган одил судловнинг муҳим ҳужжатидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларациясининг 11-моддаси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактнинг 14-моддаси ҳамда ЖПКнинг 23-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.

Фақат асосли ва одилона жазо тайинлаш орқалигина жамиятни жиноий хуружлардан самарали ҳимоя этиш, судланганларни тузатиш ва қайта тарбиялашга эришиш, судланганлар ҳамда бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишни таъминлаш мумкин».

Сиз бу борада қандай муносабат билдирасиз?

 

Биринчи изоҳ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.