Блогерлар турнирини очиқ деб эълон қиламиз! Марҳамат, ғолиб бўлишга шошилинг!

Танловнинг мақсади – блогерлар ўртасида ижтимоий долзарб мавзуларни қамрайдиган блогерлик фаолиятини шакллантириш ва рағбатлантириш. Бу орқали эса жамиятда фикрлар алмашувини кенгроқ йўлга қўйиш.

Энг муҳими — эндиликда бу танлов ҳар ўн кунда бир марта ўтказилади ва ғолиблар тақдирланиб борилади.

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

1.Мазкур танлов “очиқ танлов” мақомида бўлиб, унда интернет тармоғида ўзининг шахсий саҳифаси (блог, веб-сайт) орқали ўзбек тилида блог юритувчи, фуқаролигидан, миллатидан қатъи назар, барча жисмоний шахслар қатнаша олади.

2.Шунингдек, блог юритмайдиган, лекин ўзбек тилида мақола, блогпост ёзадиганлар ҳам танловда қатнашиши мумкин.

3.Ҳар бир иштирокчи танловда бир нечта оригинал блогпости билан иштирок этиши мумкин.

4.Танлов Fayzbog.uz сайти томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

5.Танлов иштирокчилари 2017-йилнинг 20-сентябридан 30-сентябрига қадар ўзларининг блогпостларини fayzboguz@mail.ru почтасига ёки телеграм орқали @temurmalikuz  манзилига юборишлари лозим. Иштирокчиларга ўз блогпостларини ижтимоий тармоқларда тарғиб этиши ва уни кўпроқ одам ўқиши учун қўшимча вақт берилади.

6.1000 мартадан кўп ўқилган блогпост эгасига бонус сифатида 0,5 балл тақдим этилади.

7.Ғолиб 1-октябр Устоз ва мураббий кунида эълон қилинади.

8.Танловда иштирок этиш учун топширилган блогпостни фақат унга бевосита дахлдор бўлган жисмоний шахс тақдим этиши шарт. Танловга тақдим этилган аризани қайтариб олишга фақат блогпостнинг эгаси ҳақли.

9.Танловга тақдим этилган аризалар Fayzbog.uz сайти маъмурияти томонидан сараланади ва номзодларнинг рўйхати шакллантирилади.

10.Танлов ўтказиш жараёнида танлов иштирокчиларига унда қатнашиш учун керак бўладиган барча маълумотлар www.Fayzbog.uz сайтининг Facebook саҳифасига ҳамда Terlegram каналига жойлаштириб борилади.

Ҳар бир блогпост қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

  • мавзунинг долзарблиги;
  • оригиналлик;
  • ёзиш малакаси (ёки аудио ёки фотонинг сифати);
  • шахсий ва таҳлилий фикрнинг мавжудлиги;
  • инноватсион ва ноодатий услуб ва ёндашувга эгалиги;
  • муаммоларга ечим тақдим этиши (агар бўлса).

Блогпостга қўйилган талаблар

1. Блогерлар исталган кўринишда блогпост ёзиши мумкин. Видео, аудио (подкаст), фото ва ҳ.к. шаклидаги блогпостлар билан қатнашиш тарғиб қилинади.

2. Танловга ҳали ҳеч ерда чоп этилмаган (!) блогпостларгина тақдим этилиши мумкин. Битта иштирокчи томонидан танловда бир нечта блогпост тақдим этилиши мумкин.

3. Танловда иштирок этаётган блогпостларнинг мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади: Танловда қатнашиш учун топширилган блогпостлар мазмуни ихтиёрий бўлиши мумкин.

Тақиқлар

1.Шахси номаълум блогерлар томонидан, шунингдек, шахсий фикр эмас, балки таҳририят фикри кўринишида ёзилган блогпостлар танловга қабул қилинмайди.

2.Шунингдек, миллий адоват, ирқчилик, терроризм, уруш, зўравонлик, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши қаратилган ҳамда ўзгаларнинг шаъни, ва қадр-қимматини камситиш мазмунидаги блогпостлар танловда иштирок этиш учун қабул қилинмайди.

Танлов ғолибларини тақдирлаш

  • Танлов ғолиби 1-октябр куни аниқланади ва шу куннинг ўзида ғолибга мукофот топшилади.
  • Танлов ташкилотчилари ва иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
  • Танловга топширилган барча блогпостлар Fayzbog.uz мулкига айланади ва Fayzbog.uz уларни ўз вебсайтида чоп этиш ва ижтимоий тармоқларда бўлишиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Fayzbog.uz танлов ўтказиш давомида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Танловни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ва танлов кунларини белгилайди;
  • Танлов тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқади ва унга ўзгартиришлар киритади;
  • Танлов бошланиши тўғрисида белгиланган муддатларда Фаcебоок ва Fayzbog.uz сайти орқали расмий эълон беради;
  • Танловнинг ўтказилиш шартлари, танлов ўтказиш қоидалари, муддати, баҳолаш жараёни ва танлов босқичларини белгилайди ва зарур ҳолларда уларга ўзгартириш киритади;
  • Танлов ҳакамлар ҳайъати таркибини тасдиқлайди.
  • Танлов ғолибларини ва совриндорларини аниқлайди ва тақдирлаш йўлларини ташкил этади;
  • Танловнинг бошқа ташкилий масалаларини ҳал этади.

Fayzbog.uz танлов фаолияти давомида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Танловга тақдим этилган блогпост ва блоглар мазкур Низомда кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, уларни қабул қилмаслик;
  • Танлов иштирокчиси мазкур Низомда кўрсатилган талабларни бузса ва танлов ўтказиш талаб ва шартларига мос келмаса, уни танловдан четлатиш;
  • Ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг ваколатига риоя қилинишини таъминлаш ва ҳаққоний баҳолаш тизимини ташкил этишни назорат қилиш.

Fayzbog.uz сайти танлов давомида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

  • Танловнинг барча иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни яратиш;
  • Танловнинг очиқ ва ошкора тарзда ўтишини таъминлаш;
  • Танлов натижаларини ўз вақтида эълон қилиш.

Танлов иштирокчиларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

  • Танлов ўтказиш шартлари ва тартиби тўғрисида маълумот олиш;
  • Танловда иштирок этиш учун белгиланган муддатда блогпост топшириш;
  • Танловда қатнашиш учун топширган блогпостини Fayzbog.uz мурожаат этган ҳолда қайтариб олиш;
  • Танловда ғолиб деб эълон қилинган тақдирда совринни қабул қилиб олиш.

Танлов иштирокчиларининг мажбуриятлари қуйидагилар:

  • Танловга ариза топширишдан олдин танлов тўғрисидаги мазкур Низом билан тўлиқ танишиш;
  • Низомда кўрсатилган барча қоидаларга қатъий риоя қилиш;
  • Танловга топширилган барча ҳужжатлардаги маълумотлар учун жавобгар бўлиш;
  • Танлов ҳакамларининг қарорларини қабул қилиш ва ҳурмат қилиш.

Якуний қоидалар

Танловда иштирок этаётган блогерларнинг фикрлари шахсий характерга эга бўлиб, унинг тўғрилиги учун фақат муаллифнинг ўзи жавобгар бўлади. Танлов ташкилотчиларининг фикри блогпост муаллифлари фикридан фарқ қилиши мумкин.

Қоидаларга ўзгартириш киритиш

Зарурият туғилганда, ташкилотчилар томонидан танлов қоидаларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Баҳолаш мезонлари

Топширилган блогпостлар тўрт нафар ҳакам томонидан 10 баллик тизим асосида баҳоланади ва якунда ғолиб аниқланади.

Ҳакамлар ҳайъати:

Файзбог рахбари — Темурмалик Тожиддинзода

Файзбог бош мухаррири — Бехзод Кобулов

Журналист — Умида Адизова

Ziyouz.com рахбари — Давронбек Тожиалиев

Ғолибга 300 минг сўм пул мукофоти тақдим этилади.

Энг муҳими — эндиликда бу танлов ҳар ўн кунда бир марта ўтказилади ва ғолиблар тақдирланиб борилади. Мукофот пуллари ҳар ойнинг охирида учта ғолибга бир вақтда топширилади.

П.С. Ҳомийлик қилиш илинжида юрган барча кўнгиллилар бемалол сайт маъмурияттига мурожаат қилишлари мумкин.

6 комментариев

  1. Хакамлар кам ва менимча бир хил қарашли шахслар. 10 Кунда бир ўтказсангиз бир йилда 7.8 бўлади пул майли иштрокчини мажбурлайсизми бир ойда 3 та пост ёзишга ?

  2. Ким қанча хоҳласа, шунча ёзади. Ҳар ўн кунда мусобақа ғолиби аниқланади ва кейинчилик мусобақа худди шу шартлар билан қайтадан старт олади.

  3. Blogerlar musovaqasiga kelgan postlarni alohida rukn ostida e’lon qilinsa yaxshi bo’lar edi. Hozir hamma post har qayerda turibdi. Ba’zan o’sha postni qidirib topa olmay qolyapman. Shunda bizga ham biroz qulay bo’lar, musobaqaga qo’yilayotgan postlarni tartib bilan kuzatib borar edik. Rahmat.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *