Блогерлар мусобақасига: Фахрми ё шармандалик

Туманимизда номи республикага танилган бир фермер бўлиб, бундан ўн йилча олдин у ҳар йили катта маблағини меҳрибонлик уйига хайрия қилаётганини, қўли сал калтароқ ҳамқишлоқларининг ўғил уйлантириб, қиз чиқарганида тўй дастурхонларига кетадиган спиртли ичимликлардан ташқари барча харажатларини ўз ҳисобидан қилиб бериши тўғрисида эшитиб қолдим. Ўша пайтлари “Туркистон” газетасининг мухбири эдим, шу боис ўша кишининнг хайр-саховатлари тўғрисида катта бир мақола тайёрлаш мақсадида у киши билан учрашдим. У кишига мақсадимни баён қилганимда “Оллоҳ мени сийлаб меҳнатимга яраша бойлик берганига шукур. Оллоҳнинг бу сийлови эвазига менда ўзгаларга яхшилик қилиш имкони пайдо бўлди. Бу имкониятдан фойдаланмаслигим, фикримча шаккоклик бўлади. Мен ҳам кимларгадир ўхшаб катта “жип” машиналарни, икки-уч қаватли уйларни  қаторлаштириб қўйиб, болаларимни, невараларимни эртаси учу, дея баҳона қилиб ўзимни оқлашим мумкин. Лекин, унда мен тўй қилишга қийналаётган қўшнимни, бетоб онаси ёки отасини даволатишга пул тополмаётган ҳамқишлоғимни юзига қандай қарайман. Эртага охиратда қандай жавоб бераман. Мен етим-есирларга, етар-етмасларга қилган эҳсонларимни газетада чиқиш учун кўз-кўз қилмайман…” деб узр сўраб бу ҳақда мақола ёзишимга изн бермаган эдилар. Бу фермеримиз ҳозирги кунда қарилик гаштини сураяпдилар, уларнинг барча савобли ишларни ўғиллари давом эттиряптилар.

Бу воқеани эслашимга “Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Z 770 ZA авторақамини 50 миллион 773 минг сўмга сотиб олди. Унинг бошланғич баҳоси 7 млн 488 минг 750 сўм қилиб белгиланган эди” деган хабарни барча турдаги оммавий ахборот воситаларининг бир-биридан тўхтамасдан кўчириб, ким ўзарга овоза қилиш биланд банд бўлаётганлиги сабаб бўлди. Мен бу хабарни эшитиб йиғлашни ҳам,  кулишимни ҳам билмайман. Шундай  “бойвачча” юртдошим борлигидан фахрланайми ёки шунча миллионларни ғирт аҳмоқона нарсага сарфлаган бу кимсага пул топиб ақл топмаган бечора деб ачинайми?

Мени нима десангиз денг, шунча маблағни бир тийинга арзимайдиган “чиройли рақам”ни сотиб олишга сарфлаган кимса ушбу пулларни пешона тери билан ҳалол ишлаб топганига сира ҳам ишонмайман.  Йўқ, мен бу билан пулни қонуний йўл билан ишлаб топиш мумкин эмас деган фикрдан умуман йироқман. Мамлакатимизга бунақа пулни керак бўлса кунига бўлмаса ҳам ойига топаётган тадбиркорлар борлигини шахсан биламан. Аммо улар машаққатлар эвазига топган пулларини бунақа бетайин нарсаларга сарфлашига ишонмайман.

Бу “чиройли рақам”ни сотиб олишга миллионлаб маблағларни сарфлаш, мени кечирасизлару,  аҳлоқсизлик  ва маънавий қашшоқлик ўзига хос бир белгиси деб ўйланман. Зеро бу йўл билан ушбу “чиройли рақам” соҳиби ўзининг пулдорлигини, “крутой”лигини кўз_кўз қилиб, атрофдагилардан  устунлигини намоён қилишга уринишдан бошқа нарса эмас.  

Тўғри мол-дунёга нисбатан ҳирс қўйиш, унинг кўпайишини исташи инсон табиатида мавжуд. Шу боисдан ҳам ҳатто анчагина маблағга эга бўлган айрим кишилар хайр-эҳсон қилишдан кўра, ортиқча дабдабаларга, ахмоқона ишларга сарф этадилар. Бундайларнинг назарида хайр саховатга пул сарфласалар гўёки йиққан моллари камайиб қолаётгандек. Аммо Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадисларининг бирида: «Менга заиф, бечораларни топишга ёрдам беринглар. Сизларнинг ризқингиз ва ютуқларингиз асосан заиф ва бечораларга ёрдам беришингиз сабабидан зиёда бўлади» деб таъкидлаганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бу борада барчамизга ибрат бўлиб, эҳсон қилаётган нарсаларига келажакда ўзлари муҳтож бўлиб қолишларини ўйлаб ҳам кўрмас эканлар.

Ҳалқимизда “пул қўлнинг кири, бугун бор — эртага йўқ” деган нақл бор. Бугун Оллоҳнинг иродаси билан  бизга берилган бойликни қандайдир автомобил рақамидек арзимаган беъмани матоҳга сарфлаш тўқликка шўхлик эмасми? Унинг ўрнига ушбу бойвачча, майли, хайрияга ишлатмасин, аммо тадбиркорликка сарфлаб битта одамга иш ўрни очса, ўша одамни оиласидан ҳар куни қанчалаб дуоларга эга бўлади. Жамиятимизга фойдаси тегади. Теварак атрофимизда ёрдамга муҳтож қўшниларимиз, қўллаб-қувватлашга зор ёшларимиз турганда қандайдир арзимайдиган матоҳга, оддий бир меҳнаткашнинг беш ўн йилда ишлаб топиши мумкин пулни сарфлаш на мантиққа, на умуминсоний  қадриятларга, на динимизга тўғри келади. Бу  эса  миллий қадриятларимизга, муқаддас динимизга мутлоқо ёт бўлган иллатдир. Ҳалқимизнинг қон қонига сингиб кетган меҳр-шафқат, мурувватлилик  ва саҳаватпешалик, камтаринлик каби каби фазилатлар унутиш эмасми? Эътироз билдиришингиз мумкин, бу пулларнинг 80 фоизи давлат бюджетига тушяптику дея. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, келиб чиқиши ҳалол эканлиги исботланмаган шу пулларга давлатимиз зормикан? Майли айримларга мана шу зорманда матоҳ жудаям керак бўлса, ундан тушган маблағларни давлат бюджетига эмас, аниқ манзилли хайрия ишларга сарфланишини йўлга қўйиш керак эмасмикан деб ўйлаб қоламан. Негаки  ушбу манманликни намойиш этувчи тадбирдан тушган пуллар давлат бюджетига тушиши  давлатимизнинг бу шармандаликка шерик бўлиб қолиши эмасмикан?

Давлат  Назар

5 комментариев

  1. Qanchadan qancha yurtdoshlarimiz nochorlikda kun kechirmoqda, ayrimlari davolanish uchun pul kerak den Internet tarmog’ida e’lon berib yotibdi, qanchadan qancha talabalar to’lob kontrakt pulini to’lash uchun o’qishdan chiqib kechalari bilan ishlamoqda, nahotki mana shunaqa ishlar uchun sarflash mumkin bo’lmasa? Menimcha bularning barchasi kibrdan, shaxsan men boshqa narsa ko’rmayapman.

  2. КОШОНА ТўЙ КИЛИБ ЗИКНА «ОТАРЧИ»ЛАРГА БЕРГАНДАН, ЧЕТ ЭЛГА МАШУКАСИ БИЛАН БОРИБ, УЛАРНИНГ БЮДЖЕТИНИ ТўЛДИРИШДАН, КИМОР ЁКИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРГА САРФЛАГАНДАН КўРА БЮДЖЕТИМИЗНИ ТўЛДИРИШГА ХИССА КўШСА НИМАСИ ЁМОН. ОШКОРА КИЛЯПТИ-КУ. ЯХШИЛАБ ТАДБИРКОРЛИКНИ КИЛИБ ПУЛ ТОПГАН ОДАМ БЮДЖЕТГА ФОЙДАСИ ТЕГАДИГАН ЭРКАЛИГИГА ТАН БЕРИШ КЕРАК. (куймасдан). 100 БАРОБАР 1000 БАРОБАР МАБЛАГЛАРНИ ЧЕТГА ОЛИБ ЧИКИБ КЕТАЁТГАНЛАРНИ КўРМАЙ ТИРНОГНИ ОРАСИГА КАРАБСИЗЛАРДА!

  3. Pullarga Davlatimiz zorligida gap emas, usha pullar sharoiti og’ir yetim yesirlarga ishlatiladi yoki mamlakat rivojiga ishlatiladi. Nahotki shu yul bn bulsa ham davlatimiz rivojiga hissa qushishni istamasang. Har xil po’q maqola bn xalqni onggini zaharlamay Vatan un uz hissangni qush…

  4. Не зная ситуацию неправильно и неуместно очернить кого то, возможно тот человек кто купил красивый номер, уже делал или постоянно делает садака…

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *