Блогерлар мусобақасига: “Ўзга сайёраликлар никоҳи жоизми, шайхим?”

Интернетдаги дўстларимнинг аксарияти диндорлардан бўлганлиги сабабли исломий одоб-ахлоққа чорловчи постларини ўқиб кўп яйрайман. Бироқ кўпчилиги дунё воқеаларига муносабатни ҳам қотиради. Ўқиб, “тавба, буларнинг хаёлида нималар ўралашмоқда”, дейман. Уларнинг изоҳларидан кичик бир гулдаста туздим. Мана, ўзингиз ўқиб кўринг:

Хабар: “Малала Юсуфзай БМТда нутқ сўзлади”

Изоҳ: — Шарманда!.. Бўйи етган қиз номаҳрамлар қаршисида ҳижобсиз чиқибди.

Хабар: “Мянма роҳинжаларини ўз уйларидан қувишмоқда”

Изоҳ: “Лаънат.. лаънат бўлсин кофир бутпарастларга. Умидим бисёр, роҳинжа қиз-жувонларининг бошини силайдиган мард мусулмонлар диёримизда кўп топилади. Уларга юртимиздан жой бериш масъаласини подшоларимизга таклиф этайлик, биродарлар”

Хабар: “Қирғизистон билан чегаралар очилмоқда”

Изоҳ: “Жалолобод ва Ўшлик муслималарни никоҳимизга олиш имкони берилганига шукр”

Хабар: “Фалон давлатда сунъий озиқ-овқат тайёрланмоқда”

Изоҳ: Ҳамма сунъий овқатлар эркакларнинг жинсий сустлигини келтириб чиқаради. Аллоҳ яратган неъматлардан қўймасин.

Хабар: Хитой космонавтлари 33 кунда фазодан қайтди

Изоҳ: “Тамом бўпти, космосга чиқса, хотинга ярамай қолади”

Хабар: “Суриялик ёш она Германиядан паноҳ изламоқда”

Изоҳ: “Мазлумани Аллоҳ йўлида жон деб никоҳимга олардим”

Шундай пост ва изоҳларни ўқиганимда устозлардан бири ўз саҳифасида улашган латифасимон ривоят эсимга тушади:

Ўзга сайёраликлар ерликлар билан учрашибди. Улар ҳақида Ердаги халқлар қандай ўйламоқда:

Америкаликлар: Буларни урушда қандай енгсак бўлар экан?

Японлар: Буларнинг технологиясини ўзлаштириш устида бош қотиришимиз шарт!

Мусулмонлар: -Ўзга сайёраликлар никоҳи жоизми, шайхим?

Изоҳга ҳожат йўқ.

Аммо барибир савол ўртада қолди: қачон тафаккуримизни тўрт девор ва икки оёқ ўртасидан чиқарамиз, азиз диндош?

Жулқунбойнинг жияни

7 комментариев

  1. Ha afsuski dindorlarni gapi. Ammo bu yerda millionlagan manoli, foydali izohlardan ko’z yumilib, ayrim sayoz fikrlarni kulgiga olib musulmonlarga ommatan, mazah o’laroq hujumga o’xshab qolgan. Allohdan qo’rqish kerak!

  2. Муаллиф бу мақоласини адашиб Блогерлар мусобақасига жўнатиб қўйибди, Исломофоблар мусобақаси ёки Атеистлар мусобақасига жўнатса ғолиб бўлиши мумкин😃

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.