Блогер Рустам Карим қамалди

3 814 views

Ижтимоий тармоқларда ўзининг танқидий ва ҳақоратли постлари билан таниш бўлган, блогер Рустам Карим устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақида таҳририятимизга унинг укаси маълум қилди.

Рустам Карим ишининг тафсилотлари ҳақида унинг укаси қуйидагиларни айтиб ўтди:

«Акам, Рустам Каримнинг суди ҳозир якун топди. Судя акамга уч йилу тўрт ойлик қамоқ муддатли ҳукм ўқиди. Энди суд ҳақида бироз тўхталсам, аввало, «театрлаштирилган» суд ишига, судя ҳам «театрлаштирилган» ҳукм ўқиди. Айбланувчининг сўзлари тингланмади, прокуратура тақдим этган хужжатларга аниқлик киритилмади. Судя Қиличов, «Рустам Карим прокуратуранинг иддаосига кўра, ноқонуний видеолавҳаларни тарқатиш ниятига телефонида сақлаган деган айбловига исбот талаб қиламиз», деган саволимга жавоб бермади.

Акамга тегишли бўлган, мулк куч-ишлатар тизимлар томонидан тортиб олиниб, ундаги маълумотлар асосида суд ҳукми ўқилиши ҳеч қайси мантиққа тўғри келмайди. Ислоҳотлар фақат телевизорларда эмас, ҳаётда ҳам ишлашини истар эдим. Қонунлар эса, фақат куч-ишлатар тизимлар учун эмас, оддий халқ учун ҳам ишлаганда яхши бўлар эди»

Маълумот ўрнида, бундан бир неча ой муқаддам Польшадан Ўзбекистонга депорт қилинган мустақил блогер Рустам Карим дастлаб «Президентни масхара қилган»лиги иддао қилиниб, ҳибсга олинган эди. Кейинчалик, қўйиб юборилган блогер диний идорада жанжал кўтарганликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган ва шундан сўнг, унга нисбатан жиноий иш очилган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.