Бизга «дарс» бераётган Ҳаётжон!

Суратдаги кишининг исми Ҳаётжон, мактабимиз яқинидаги маҳаллада яшайди.
Ҳаётжонга маҳалла йигитлари керагидан ортиқ ҳурмат кўрсатишади, ҳеч ким унга сан демайди, ҳамма сизлаб муомала қилади, нима учун бу йигитга бунчалик ҳурмат кўрсатишар экан деб уйлардим, кейин билсам етарлича сабаблари бор экан, шу сабаблардан биргинасини келтириб ўтаман.
Маҳаллада Ҳаётжоннинг тилини, сўзларини тушунадиган Акмалхон деган йигит бор, ҳар ҳафта Акмалхонни уйига келиб, такси чақириб беришлигини сўрайди.
Акмалхон унга такси чақириб беради ва таксига жойлаб, аравасини эса ўзи билан олиб қолиб, манзилни тушунтириб жўнатворади.
Бу ҳолат бир неча йилдан бери давом этяпти, кунларнинг бирида Акмалхон такси ҳайдовчиси билан кўришади, ҳайдовчи йиғлаб юборади, йиғининг боисини сўраганда, ҳайдовчи йигит шундай жавоб берди. Бу ногирон йигит манга катта дарс бўлди, Ҳаётжоннинг қилаётган хайрли иши, мани кўзимни очди.
Сиз билармидингиз Ҳаётжонни ҳар ҳафта қаерга боришлигини, Акмалхон билмаслигини айтди.
Бу ногирон йигит кўпчилигимизнинг қўлимиздан келмаган ишни қилар экан, ҳар сафар  тўртта нон ва яна ёнига қанд-қурс олиб, болалигидан унга меҳр кўрсатган, опасини зиёрат қилар экан.
Такси ҳайдовчиси сўзида давом этиб, ман ўзимдан нафратланиб кетяпман, соппа-соглом бўла туриб, опамдан қачон хабар олганимни эслолмайман, ҳозирок опамни кўргани бораман, дея сўзини якунлади.

Бу воқеани эшитганимда  хаёлимга келган илк  фикр шу бўлди:  Аллоҳ бежизга Ҳаётжонни ҳурматга лойиқ қилиб қўймабди, гарчи у бизни ўлчовимизда  ҳеч кимга фойдаси тегмайдиган  бўлиб кўринади, аслидачи тўрт мучаси соғлом айрим гумроҳ бандаларга ибрат бўлиб,  кўпчилигимиз қилолмаган ишларни қилиб, бизни кўзимизни очишга, вақт ғанимат эканлигини амалда кўрсатишга интилиб яшаётган экан.
Аллоҳ  Ҳаётжондан рози бўлсин ва умрини зиёда қилсин,  бизни барчамизни эса меҳр-оқибатли килсин.

Соҳиб  Болтабоев

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *