Биз қурол савдосига қаршимиз!

Интернет нашрларида Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилгани тўғрисидаги хабарларни ўқиб, ҳозирданоқ таҳликага тушиб қолдим. Қурол олди-соттиси тақозо этиладиган замонда яшаяпмизми? Бу қонун кимнинг манфаатларига хизмат қилади? Қурол олиб юришга рухсат, бу — ундан фойдаланишга ҳам ижозат дегани! Хўш, қачон ва қай ҳолларда қуролдан отишга рухсат берилади? Бундан ташқари, ҳали жамиятда коррупция илдизи билан йўқ қилинмаган бир пайтда кимларга қурол олишга рухсат этилиши мумкин? Кимда темир асаб борки, турли руҳий ҳолатларда шартта тўппончани чиқариб сизни отиб ташламасликка кафолат бор?

Қурол ишлаб чиқарилиши, қуролсозликнинг ривожланиши, махсус давлат хизматчиларига қурол олиб юришга ижозат берилишига қаршилигим йўқ, эпорт, ов мақсадларидан улардан фойдаланилишига ҳам эътироз қилмайман. Аммо оддий халққа кафолат йўқ, бу қотилликлар, жиноятларнинг авж олишидан бошқани келтириб чиқармайди. Вақти соати келгунича бу масалани кун тартибидан олиб туришни талаб қиламан!

Санжар Саид

2 комментария

  1. Бу янгиликни эшитиб, мен ҳам очиғи қўрқдим. Чунки юқорида таъкидланганидек бу жамиятимиз учун жуда жуда хавфли.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.