“Биз муаммо эмас, унинг ечимимиз!”

“Дивергент” фильмидаги бош қахрамон қизнинг рақибасига айтган гапи бор. “Шу пайтгача биз дивергентларни овладингиз. Биз жамиятдаги бошқа оддий одамлардан қайсидир қобилиятимиз билан ажралиб туришимизни ўзингизга хавф деб ҳисобладингиз. Жамиятни бошқариш осон ва хавфсиз бўлиши учун ҳаммани қолипларга солиш керак дедингиз. Мана энди ҳақиқат ошкор бўлди. Биз дивергентларнинг борлигимиз аслида жамият таназзулдан қутилиши ва янги имкониятларга эга бўлиши учун энг зарур нарса экан. ТУШУНИНГ, МЕН МУАММО ЭМАС, МЕН – ЕЧИММАН ! ”.

Мен ҳам мусулмонларнинг потенциали ортиши, уларнинг сафи ва сифати ортишидан хавфсираётган одамларга шу гапни айтаман!

Кўрмаган Аллоҳига ва бориб кўриб келмаган жаннату дўзахига заррача шак-шубхасиз ишонадиган, жилла қурса тушига хам кирмаган охиратнинг дахшатидан ростмана қўрқадиган “ғалати” диндорлардан хавфсираётган одамларга айтаман!

Дунёдаги етти ёт бегона инсонларни глобал зулму кўринмас қуллик занжирларидан қутқариш йўлида молию жонини фидо қилиб юборишга тайёр бўлган ажиб ақийдадаги диндорларни ўзига таҳдид деб биладиган одамларга шу гапни айтаман!

БИЗ ДИНДОРЛАР МУАММО САБАБЧИСИ ЭМАСМИЗ, АСЛИДА БИЗ МУАММОЛАРИНИНГ ЕЧИМИМИЗ!!!

Бизга ёрдам беролмасангиз, бизга ҳалал берманг!

Ўз ташвишларингиздан ортиб бошқаларни ўйлолмасангиз, ҳеч бўлмаса шунга интилаётганларга қарши чиқманг!

Бизнинг сафларимиз радикаллаишб, самимий орзулар вайронкор ғараз тарафга ўзгариб кетишидан қўрқаяпсизми? Ўз сафимизин ўзимиз ислоҳ қилиб олиб, оёққа туришимизга ёрдам беринг, ёки шунчаки шунга қўйиб беринг. Бу уммат ўзининг ичидаги муамоларини ўзи ҳал қилиб олишга қодир!

Ҳа, мусулмонлар кўпи аслида ўзининг локомотив уммат эканлигини, дунёни ислоҳ қилиш ва олдинга тортиш миссияси билан чиқарилган уммат эканлигини билмайди ёки тушунмайди. Тушунганлари ҳам ишни нимадан бошлашни аниқ билмайди. Лекин уйғотилса, йўл кўрсатилса, шу исрофу беҳудага кетаётган кучини асл миссиясини бажаришга қаратиш мумкинлигини кўра олса, ана шунда унинг ичида яшириниб ётган имкониятлари шубҳасиз юзага чиқади.

Дунё шундоғам катта зулму ситамга тўлган. Ўрмон қонуни борган сари ёйилмоқда. Энг зўр кашфиёту илм-фан ютуқлари ахийри бориб инсонни тубанлаштириш йўлида ишлатила бошлаяпти. Буни тўхтатиш учун диндорлардан бошқа хеч ким жон койитмаслиги бизга кундай равшан. Биз бу вазифани йўқ жойдан ўйлаб топиб, бўйнимизга бўйинтуруқ қилиб олганимиз йўқ! Қайси аҳмоқ оғримаган бошига ташвиш сотиб олади, сал ўйлаб кўринг! Биз бу йўлни басийратан танлаб олдик! Илм, иймону виждонимиз билан англаб туриб шу машаққатли йўлга рози бўлдик!

Танлаган йўлингнинг кўлами ва масъулиятидан ўзингни ҳам баъзан ваҳима босаётган бўлса, демак, ростмана ишнинг бошини ушлабсан, деган гап бор. Стив Жобс айтганидек, “дунёни ўзгартира оламан, деб фақатгина тентаклар ўйлаши мумкин. Шунинг учун ҳам дадил тентакларгина дунёни ростакамига ўзгартиради!”

Бизнинг бир парча матони бошига ўраб, кўксини тўсиб юриш масаласига шунчалик жиддий муносабатда бўлишимиз кимнингдир кўзига тентаклик бўлиб кўринаётгандир. Лекин шунчаки тушунинг, биз нима қилаётганимизни жуда яхши биламиз ва бу нарсанинг муҳимлигини ҳам бутун вужудимиз билан ҳис қиламиз. Бу каби фарзларга амалсиз Ислом цивилизацияси ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаролмайди.

“Диний фонни нормаллаштириш” каби атай қоғозга ўралган шиор остида диний сиёсат векторини йўналтириб турганларга ва билиб-билмай арзимас чақалар эвазига бу инсофсиз сиёсатга косов бўлиб хизмат қилаётган фаоллару давлат вакилларига айтаман:Диндорларнинг динга амал қилишига тўсиқ бўлиш — бу деструктив нарса. Бундан иккала томон ютқазади. Сизнинг кучингиз, пулингиз, асабингиз ва вақтингиз бекорга сарф бўлгани қолади. Бизнинг кўпроқ савоб иш қилиш, илму касб орттириб одамлар оғирини енгил қилиш ташвишимиз у ёқда қолиб, элементар хуқуқларимизни талашиб, идорама идора сарсон бўлганимиз қолади. Ундан кўра Ислом динини ва диндорларнинг ички энергиясини фойдали ишларга йўналтиришга ёрдам беринг! Жамиятимиздаги (ва дунёдаги) муаммоларни ҳал қилиш йўлида хамкорлик қилинг! Шунда иккала томон ютади. Радикализму экстремизм, деган учуқтошар бош оғриқлардан ўз-ўзидан йўқолади.

 

Мана, диндорларга энг кўп тазйиқу зулм ўтказган одамлар аслида энг катта ўғрилар, энг катта бандитлар эканлиги ошкор бўлдику. (Прокурору терговчилардаги “каллахўр”, “антибиотик” каби бандитский кличкалар бекорга эмас.) Ўша “терроризмга қарши кураш” ниқоби остида каттаю кичикни диндорларга қарши қайраганлар аслида мамлакатни отўйин қилиб ташлаган асл халқ душмани — маразлар бўлиб чиқди-ку. Биз диндорларни асл халқ фидойилари деб қабул қилинг ва бизга ёрдам беринг, тахланиб кетган муаммоларни бирга ҳал қилайлик, деб таклиф қиламан.

Вассалом.

Азамат Андреев

15 комментариев

  1. ЖУДА ТўГРИ ёЗИБДИ.ТЕЛЕВИДЕНИЕДА ОДОБ-АХЛОК МАВЗУСИГА БАГИШЛАНГАН КўРСАТУВЛАРДА 50 ёШДАН ўТГАН АёЛЛАР ЕЛКАСИ, КўКРАГИ, ТИЗЗАСИ ЯРИМ ОЧИК, БОШИ РўМОЛСИЗ, ЯРАШМАГАН ПАРДОЗНИ КИЛИБ ОЛИБ НАСИХАТ КИЛИШСА ЖУДА ХУНУК БўЛАР ЭКАН. УЯТ-Э!!! БИТТА ИМОМНИНГ ТАЪСИР КУЧИ 50 ТА ЖУРНАЛИСТ, ёЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРНИНГ ТАЪСИР КУЧИДАН ЮКОРИ ТУРАДИ. БУ ФАКТ. НАМОЗ ўКИМАЙДИГАН ИНСОН БАРИБИР БУ МАКОЛАНИ АСЛ МОХИЯТИНИ ТУШУНМАЙДИ.

    1. Укажоним водийча маданият каерда колди? Ман хайрон колдим очиги. Уша тупугингиз хозир юзингизга тушди, карангда яхшилаб кузгуга, куринади. Файзбогда нима айб? Агар маколада бирор хатолик булса муаллифга фикрингизни маданиятли тарзда исбот далил билан тушунтирсангиз булмайдими? 21 асрда яшаяпмизку? Маълумотингиз хам бор экан, бунинг устига обрули жойларда ишлаган экансиз. Ёки сиз ишлаган жойда бировни юзига асоссиз тупуриш оддий холми? Агар шундай булса хамкасбларингизга хам етказиб куйинг: Кимки бировга асоссиз тупурдим сени юзинга деса гуё осмонга тупургандек булади ва узини юзига чакса булиб тушади! Артиб олинг юзингизни ука, халиям шалток булиб турибди тупугингиз юзингизда.

    2. демак алини аламини валидан олса булаверарканда? мен бир нарсага хайрон колдим узи. нима учун макола куйилди-ю, нима учун олинди? олиб ташланганлигини факат тахмин килиш мумкин, токи узлари айтмагунича. энг ёмон томони шу. уша маколани тушуниш учун ука хафа булмангу 1990 йилларда худди мени ёшимда яшаб куришингиз керагиди. чунки макола айнан 40 ёшдаги аудитория учун ёзилган. одам кузи билан укиганига эмас, купрок кузи билан курган фактига ишониб яшаши керак. хозир хамма аклли. аясини корнидан айфон билан тугиляпти десам адашмиман.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *