«Бир миллион ўзбек дастурчилари» бепул онлайн курслари очилади.

21-ноябр куни «Бир миллион ўзбек кодерлари» бепул онлайн курслари очилади, деб хабар беради IT Парк.

Курслар Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва IT-Парк қошидаги IT-академия кўмагида ташкил этилмоқда.

Барча хохловчилар қуйидаги 4 та йўналиш бўйича таълим олишлари мумкин:
-Маълумотлар таҳлили.
-Андроид дастурлаш
-Full-Stack Development
-Frontend Development

Дастур бепул онлайн таълим платформа ҳисобланиб, у Американинг «Udacity» компанияси кўмагида ташкиллаштирилмоқда. Курслар тўлиқ ўзбек тилида бўлиши кутилмоқда, қолган барча тафсилотлар тез орада эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир Абдулла Арипов Россиядаги «Очиқ инновациялар» форуми чоғида Ўзбекистон БАА расмийлари билан биргаликда 1 миллион дастурчиларни тайёрлаш бўйича лойиҳа тайёрланаётгани ва Белорусиянинг юқори технологиялар паркига ўхшаш технопарк ишга туширилгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.