Баъзи товарларга импорт божи ва акциз солиғи 1 октябрдан камайтирилиши мумкин

Президентнинг “Ўзбекистон Рескистонда 1 октябрдан импортга божхона божлари ва мамлакатга олиб кирилаётган, акцизга тортиладиган товарлар учун акциз солиқларининг янги ставкаларини белгилаш режалаштирилган.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини Иқтисодиёт вазирлиги ишлаб чиқди.

Ставкаларнинг қайта кўриб чиқилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга керакли жиҳозлар ва улар учун бутловчи қисмларни, хом ашё ва материалларни олиб кириш учун қулай шароитлар яратиш, юқори сифатли, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ва ички бозорда нархлар кўтирилишига йўл қўймасликка хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрдан 42 турдаги товарлар позицияси бўйича божхона божлари бекор қилинган, саккиз номдаги товарлар акциз солиқлари тўлашдан озод этилганди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.