Барчага табригимиз

Ура! Ниҳоят барча интизорлик билан кутган янгилик содир бўлди. Барчамизнинг 15 фоизга ошган маошимизнинг харид қилиш қадри камида 50 фоизга пасайишига баҳона топилди.

Энди кутаверинг 1 декабрдан гўштлар 40 45 минг тамон ўрмалайди, охир ойлигимиз нақ 15 фоизга ошди, хурсандмисиз?

Жарима тўловчилар, белингизни маҳкамроқ боғлаб, бардам бўлинг!

Кайфиятни туширманг, барчангизни осмон тамон интилаётган нархлар билан йўғе кўтарилган маошчангиз билан табриклаймиз!


Ўзбекистон Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 мартага (15 фоиз) оширилади.
Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.
Сизни чин дилдан қутловчи Пессимист аввал бўлган Оптимист

3 комментария

  1. Аламзадамисиз? Сиз ишдан бушадим девдингизку?…
    Дарвоке, бекорчиям нон ейиши керакку. Узр!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.