Бангладешдаги қочоқ рохинжаларнинг сони 436 минг кишидан ошди

Мянмадан Бангладешга ўтган қочоқ рохинжаларнинг сони уч ҳафта ичида 436 минг кишидан ошди. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар иши бўйича Олий комиссариати бошқармасининг матбуот котиби Эдриан Эдвардс маълум қилди.

“БМТнинг қочоқлар иши бўйича Олий комиссариати бошқармаси Бангладешга нисбатан гуманитар ёрдамларни икки баробар оширишга чақирди. Бу сўнгги ой ичида Мянмадан Бангладешга қочиб ўтган 436 минг рохинжалар билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши билан боғлиқ”, — деди Эдвардс.

25-август куни “Аракан рохинжаларни қутқариш армияси” ҳаракатининг юзлаб жангарилари полициянинг 30 та таянч пунктларига ҳужум қилганидан сўнг Ракхайн штатида вазият кескинлашган эди. 25-августдан бери Мянмани 400 мингдан ортиқ рохинжа тарк этди. Бангладешдаги рохинжаларнинг умумий сони 800 мингдан ортади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *