Туркия расмийлари ИШИДга алоқадор муҳим баёнот билан чиқишди

1 453 views

Туркия ИШИД етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг синглисини қўлга олганини маълум қилди. Ҳозирда Бағдодийнинг синглиси, турмуш ўртоғи ва келини сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда Тhe Guardian нашри хабар қилади.

«Биз Бағдодийнинг синглисидан ИШИДнинг ички ишларига оид маълумотларини билишга умид қилмоқдамиз», — дейди расмийлар.

Туркия президенти Тоййиб Эрдўғаннинг алоқа директори Фаҳреттин Алтун буни «терроризмга қарши амалиётларимиз муваффақиятининг яна бир мисоли» деб атади. «Халқимизни қўрқитиш ва минтақамизни беқарорлаштиришга интилганларга ўз қудратимизни кўрсатиб қўямиз! Биз терроризмга қарши курашнинг барча кўринишларида етакчилик қиламиз!» — деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Бағдодий ўтган ой Шимолий-ғарбий Сурияда АҚШ махсус кучлари томонидан ўтказилган рейд чоғида ўз жонига қасд қилган эди. ИШИД пайшанба куни интернетга жойлаштирилган аудио тасмада унинг раҳбари Бағдодий вафот этганини тасдиқлаб, АҚШдан қасос олишини айтиб, пўписа қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.