Бaғдодийни ким сотди?

2 282 views

Бaғдодийнинг вафотидан сўнг, унинг манзилини ким маълум қилгани ҳақида суриштирув ишлари бошланди. Маълум бўлишича, у жойлашган жой ҳақида унинг ёрдамчиларидан бири хабар қилган.

Ал-Бағдодийнинг бешта асосий ёрдамчиси бўлган бўлиб, ал-Итавий унинг ўнг қўлларидан бири бўлган. 2006-йилда «Ал-Қоида» аъзосига айланиб, 2008-йилда АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олиниб, тўрт йилга маҳкум қилинган. Озодликка чиққач, Бағдодий томонидан унга ИШИД жангарилари раҳнамоларини тайинлаш ҳуқуқи берилган.

Жорий йилда АҚШ, Туркия ва Ироқ махфий хизматлари ўтказган қўшма операцияда ИШИДнинг бир қанча аъзолари қўлга олинган. Тергов жараёнида жиноятчилар Марказий разведка бошқармасига ал-Бағдодийнинг манзилини маълум қилишган.

Суриштирув ишлари натижасида Бағдодийнинг ёрдамчилари билан Идлибдаги қишлоқдан бошқа ерга кўчиб ўтаётгани маълум бўлган. Разведка идораси ходимлари Идлиб бозорида ироқлик бегона шахсни аниқлаб, унинг ал-Итавий эканлигини аниқлаган ҳамда у орқали Бағдодийнинг манзили топилган.

Тўпланган маълумотлар ёздамида МРБ сунъий йўлдош ва дронлар ёрдамида гумон қилинаётган ҳудудни беш ой кузатишган ва у махсус операция орқали йўқ қилинган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.