Аёл ақлли бўлиши шартми?

 

Глазго университети (Буюк Британия) яқинда кўп йиллик тадқиқотлари натижасини чоп этди, унда мусулмонлар 14 асрдирки биладиган ҳақиқатлар тасдиқланган.
Исломга кўра аёл бу Аллоҳ Таолонинг марҳаматидир. Ва унинг энг асосий вазифаси – оила қуришдир. Бу эса у фақатгина уй ишлари билан машғул бўлишга мажбур дегани эмас. Энг асосийси унинг зиммасида – фарзанд тарбияси турибди.
Шунингдек, Исломга кўра аёл кишининг ўзи фаол тарзда турмуш ўртоқ қидириши мумкин, лекин барибир устуворлик эркак кишида қолади. Айнан улар оила қуриш масаласида фаол бўлишлари ва ўзлари учун фарзандларининг онаси бўладиган энг яхши аёлни танлашлари лозим. Замонавий тадқиқот айнан кейинги насл учун онанинг аҳамиятини тасдиқлади.
Илмий тадқиқот натижаларининг айтишича, инсон интеллекти асосан эркак генларига эмас, балки аёл генларига боғлиқ ҳолда аниқланади. Демак, айнан эркак ўзи учун оқила аёлни топишдан манфаатдор бўлиши лозим. Аёлларга эса Нобел мукофоти соҳиблари учун “ов қилиш”нинг зарурати йўқ.
Маълум бўлишича, ҳамма нарса генетикага боғлиқ. Ақлий қобилиятга жавоб берадиган генлар аёл кишининг Х – хромосомаларига бириккан, улар аёлларда иккита, эркакларда эса битта. Ота – онасидан иккита Х – хромосома олган қиз бола, қайсидир жиҳатдан эркак кишининг генига боғлиқ бўлиши мумкин, ўғил болалар эса Х – хромосомани фақат онасидан олади. Кейинги тадқиқотлар бу “ақлли” генлар танланган ҳолда фаолликни тўхтатиши мумкинлигини кўрсатди, ва кўп ҳолларда айнан отанинг улуши кўпроқ азият чекади.
Сичқонларда ўтказилган тадқиқотларнинг тасдиқлашича, она генлари устун бўлганларнинг мия оғирлиги кўпроқ ва тана вазни озроқ бўлган ва улар заковатлироқ бўлишган. Ота гени устун бўлганлар жисмоний жиҳатдан бақувватроқ ва мия оғирлиги эса камроқ бўлган, шунингдек, улар нисбатан пастроқ ақлий фаоллик кўрсатишган.
Лекин бу билан тўхтаб қолингани йўқ. Олимлар илгарилашди ва бош мия таркибида ота ва она генлари ҳужайраларининг тақсимотини ўргана бошлашди. Бу муҳим эди, чунки миянинг турли бурчаклари турли функцияларга жавоб беради. Шундай қилиб, Отанинг фаол ген ҳужайралари асосан қадимги лимбик тизимда жойлашганлиги маълум бўлди, миянинг бу қисми агрессия, жинсий функциялар ва таомга жавоб беради. Онанинг фаол ген ҳужайралари эса катта ярим шар қобиғида кўпчиликни ташкил этган, улар юқори билишга оид функцияларга жавоб беради – хотира, фикрлаш, нутқ, ҳаракатларни режалаштириш ва мураккаб ҳолатларда ўзни тутиш дастурларини ташкил этиш.
Сиз, ахир бу сичқонларку, дейишингиз мумкин! Лекин инсонларда ўтказилган тадқиқотлар (албатта билвосита) бу асосларни тасдиқлайди. Глазго олимлар 1994 йилдан бери 14 дан 22 ёшгача бўлган 13 мингдан ортиқ ёшларни тадқиқ қилишди. Тахлил кўрсатдики, барча омилларни – талим даражасидан то ижтимоий – иқтисодий омилларга қадар – аниқроқ айтганда, уларнинг ақлий ривожланишини онасининг IQ (интеллект коэффициенти)сига қараб тахмин қилиш мумкин.
Лекин, агарда фанга чуқурроқ назар ташланадиган бўлса, тафаккур 100 фоиз генга боғлиқ эмас. Ақлий қобилият фақат 50 фоизгина (40 фоиздан 60 фоизгача) наслий жиҳатдан аниқланади. Қолган бари – бу шахс ўсаётган ташқи шароит, муҳитга боғлиқ.

Интеллект 100 фоиз генетикага боғлиқ эмас

Замонавий жамиятда давлат диндан ажратилган бўлишига қарамасдан – бу ерда ҳам онанинг асосий роли ҳақида гапирилмоқда. Ҳатто Швеция ёки Норвегия сингари жинслар ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик юқори даражага етган, эркаклар ҳам уч ойдан кам бўлмаган муддатда бола тарбияси учун таътилда ўтиришга мажбур бўлган мамлакатларда ҳам, тарбияда оналар аҳамиятлироқ ўринни эгаллашмоқда.
Она ва боланинг айнан ажралмас ҳиссий алоқаси гўдак миясининг баъзи худудларининг нормал ривожланишида асосий омил саналади. Оналар ва 7 ёшгача бўлган болалардан иборат бир нечта гуруҳ таҳлил қилинди. Онасидан яхши ҳиссий ва интеллектуал қўллаб – қувватлаш оладиган болалар, кўпроқ ривожланган гиппокамп соҳасига эга эканлиги аниқланди (ўртача у 10 фоизга кўпроқ эди). Миянинг бу соҳаси хотирага, таълим олишга ва стресс реакциясига жавоб беради. Она билан кучли боғлиқлик боладаги ҳавфсизлик туйғусини таъминлайди ва у ташқи муҳитни эркин ўрганиш имкониятига эга бўлади. Айнан оналар унга қийинчиликларни енгиб ўтишда ва ўз салоҳиятини намоён этишда мададкор бўлишади.
Албатта, отанинг ўрни беқиёслигича қолади. У ўз болаларининг ақлий салоҳиятига бевосита таъсир кўрсатмасада, билвосита кўрсатган таъсирининг аҳамияти кам саналмайди. Айнан эркак киши ўз аёли ва фарзандларига ҳеч нарсадан камчилиги бўлмаган ҳаётни таъминлай олади, шундагина аёл хотиржам уйда ўтириб фарзандини тарбия қилиши мумкин.
Аёл қанчалар ақлли ва таълим олган бўлмасин, у бир вақтнинг ўзида ҳам ҳаёт учун пул топиб, ҳам фарзандини тўлақонли тарбиялаш билан шуғуллана олмайди. Айнан ота уй ва оилани сақловчи кафил сифатида намоён бўлади.
Шундай қилиб, янги илмий тадқиқотлар азалдан мусулмонларга маълум бўлган ҳақиқатларни тасдиқлади. Таълимнинг аёл киши учун аҳамиятлилиги ва уйланиш учун аёл қидираётганда бу мезонни ҳисобга олиш. Онанинг фарзанд тарбиясида ва унга таълим беришда муҳим ўринга эгалиги, ҳеч бўлмаса 7 ёшгача. Отанинг ўрни муҳимлиги, у нафақат ўзига идеал аёл танлайди, балки унинг фарзандларининг онаси ризқ учун бир нечта жойда ишламасдан, фақат рўзғор ва бола тарбиялаш билан шуғулланиши учун, оиласининг барча керакли эҳтиёжларини қондиради.
Балки, битта тарихий мисолни эслаш жоиздир. Ислом мавжуд бўлган дастлабки асрларда кўп аёллар аъло даражада таълим олишарди ва ўз интеллектуал салоҳиятларини ривожлантириш имконига эга бўлишарди. Ислом тарихининг айнан мана шу даври мусулмон илмий кашфиётларининг жўшқин намоён бўлишига сабаб бўлди ва бутун бошли атоқли мусулмон – олимлар гуруҳи туғилди. Ислом билимларининг сўниши ва аёлларнинг бора – бора эри ва унинг оиласининг хизматкори ролига ўтиши (бу ислом анъаналарига эмас, балки исломгача бўлган даврга хос), шунингдек аёллар таълимига аста-секинлик билан чеклов қўйилиши, ҳам ислом ўлкаларида илмий ривожланиш даражасининг кескин пасайишига, ҳам бевосита илм – фанининг сўлишига олиб келди.
Мусулмон олами ваҳшийликка ботиб қолди, у бундан ҳанузгача чиқишга қийналмоқда, ислом тажрибаси ва ишланмалари билан бойиган Европа мамлакатлари эса дунёвий лидерликка муваффаққият билан чиқиб олишди.
Ислом оламининг муваффаққиятли ривожланиши орқасида арзимаган нарса тургандай туюлади – аёлнинг билимли бўлиши, унинг маълумоти.
Ҳозирги кунда бу нуқсон аста – секинлик билан тўғирлана бошланяпти. Бир неча ўн йилликдан кейин мусулмон оламида илмларнинг гуркираши даври келиши, эҳтимолдан ҳоли эмас, инша Аллоҳ…

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *