Айни кунларда бўлаётган ишларни кузатиб, келажакка пессимизм руҳи билан қарайман.

Бундан беш йил олдин кечаси кўчада ички ишлар ходими мени ва ўртоғимни тўхтатиб шахсни тасдиқловчи ҳужжатни талаб этди. Паспорт бор эди, кўрсатдик. У бош чайқаб, барибир бўлимга борасиз, деди. Сабабини сўрасак, қидирувдаги шахсга қиёфадошсиз, дея тушунтирди.

Автобусга чиқсак, «қиёфадош» кўп экан. Бўлимгача йўлда учраган пиёдани автобусга олдик. Ички ишлар бўлимида эса бармоқларга қора суртиб, излари олинди. Суратга туширди. Паспортга қараб, маълумотларни компьютерга киритди. Шу орада савол бердим:

«Ака, бу нега керак? Жиноят қилмадик, ножўя ҳаракат содир этмаган бўлсак»

У компьютердан бошини кўтардида, классик жавобни берди:

«Сурияда нималар юз бераётганини биласанми? Кечаси тинч ухлаяпсанми, ишга тинч боряпсанми? Тинлик ёқмаяптими? Мана шунга керак. Кечаси бемақсад тентирамай, уйда бўлиш керак. Нормал одам кечаси юрмайди.»

Мен яна саволга тутдим:

«Узр, мен талабаман. Ишлайман, ишдан қайтаётгандим. Одамлар кечаси уйда ўтириши керак бўлса, сизлар нима қиласиз? Бўм-бўш кўчанинг хавфсизлиги кимга керак? Нега бюджетдан алоҳида маош тўлаб, сизни кечки қўриқлашга қўйиш керак?»

«Шошма, ақллимисан» — деган оҳангда ҳужум бошланганди, ўртоғим ўртага тушиб, узр сўради. Тезроқ уйга қайтайлик, қорин ҳам оч, бирпас қисиб тур, деди у.

У замон ўтиб кетди. Ҳозир ўтмишга қараб, анча оптимизни ҳис этаман. Лекин айни кунларда бўлаётган ишларни кузатиб, келажакка пессимизм руҳи билан қарайман.

Алишер Рўзиохунов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.